Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 20:28 · 26.08.2022

Электромобиллар бозорини ривожлантириш учун давлат нима қилиши керак?

ПМТИ мутахассислари ҳавога чиқарилаётган CО2 миқдорини камайтириш нуқтайи назаридан хорижий давлатлар ва Ўзбекистонда электромобиллар бозорини ривожлантириш тенденциялари ва истиқболларини таҳлил қилди. Таҳлил асосида экспертлар мамлакатда электромобиллар бозорини ривожлантириш учун нима қилиш кераклиги бўйича маълумот берди.

Электромобиллар бозорини ривожлантириш учун давлат нима қилиши керак?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти мутахассислари ҳавога чиқарилаётган CО2 миқдорини камайтириш нуқтайи назаридан хорижий давлатлар ва Ўзбекистонда электромобиллар бозорини ривожлантириш тенденциялари ва истиқболларини таҳлил қилди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати Kommers.uz’га хабар берди.

Маълум бўлишича, сўнгги 10 йилда жаҳон бозорида электр транспорт воситаларининг савдоси 50 бараварга ошиб, жаҳон автомобиль бозорида электромобилларнинг улушининг 0,2 фоиздан 8,3 фоизгача ўсишига олиб келган. Жаҳонда барча турдаги электр транспорт воситалари савдосининг тахминан 90 фоизи Хитой, Европа ва АҚШ нинг ҳиссасига тўғри келган.

Қайд этилишича, бу мамлакатларнинг жаҳон бозорида етакчи ўринларини сақлаб қолиши «яшил» транспортни ривожлантиришга қаратилган экологик дастурларнинг бевосита давлат томонидан қўллаб-қувватланиши билан боғлиқ.

Ўзбекистонда охирги йилларда электр транспорт воситалари савдоси фаоллашиб, уларнинг янги автомобиллар бозоридаги улуши 0,4 фоизгача ошган. 2021 йилда электр транспорт воситаларининг 90 фоизи Хитойдан импорт қилинган. 2022 йилнинг биринчи ярмида электромобиллар импорти ўтган даврга нисбатан 4,5 баробарга ўсган.

Экспертларнинг айтишича, жаҳон тажрибаси таҳлилига кўра, электромобиллар бозорини ривожлантириш бўйича давлат томонидан эътибор талаб қиладиган асосий чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:

  • инфратузилмаларни яратиш бўйича чора-тадбирлар: тез зарядлаш станцияларини шаҳар ва шаҳар ташқарисидаги йўл муҳитига самарали интеграциялаш;
  • янги зарядлаш технологияларини ишлаб чиқишда илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириш ва бошқалар;
  • электр транспорт воситаларини сотиб олишни рағбатлантиришга қаратилган чоралар;
  • истеъмол кредитлари дастурлари, экологик бонуслар ва бошқалар;
  • экологик стандартларни жорий этишнинг аниқ механизмини ишлаб чиқишга қаратилган чора-тадбирлар.

Айтилишича, глобал миқёсда ўн йиллик охирига бориб, автомобиллар савдосида электромобилларнинг улуши 30-40 фоизга етиши мумкин. Ўзбекистон 2030 йилга қадар электромобиллар бозорини ривожлантириш бўйича кўрсаткичини 15 фоизгача етказишни мақсад қилган. Бунинг учун маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда рағбатлантириш бўйича бир қатор механизмларни жорий этиш кўзда тутилган.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш бўйича ўтказилган халқаро форумда республика 2030 йилга бориб, метан эмиссиясини 2020 йил даражасига нисбатан камида 30 фоизга камайтириш бўйича Ҳавога метан газини чиқаришни қисқартириш бўйича глобал мажбуриятлар (Global Methane Pledge) ташаббусига қўшилган. Бу мақсадларга эришишда мамлакатда электр транспорт воситаларининг миллий бозорини фаол ривожлантириш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланган.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди