Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023
Архив 20:20 · 04.11.2021

Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига 19,5 млн евро ажратди

Лойиҳани 8 йилда амалга ошириш режалаштирилган

Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига 19,5 млн евро ажратди
Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қуйи тузилмалари томонидан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида 1-компонент «Қишлоқ хўжалигига техник кўмак» доирасида амалга оширилаётган «Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавот секторини ривожлантириш» лойиҳасига 19,5 миллион евро маблағ жалб этилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги молиялаштириш тўғрисидаги битимга биноан амалга ошириладиган лойиҳа 8 йилга (2015–2023) мўлжалланган. Бунда асосий эътибор қишлоқ хўжалиги маркетинги хизматларини қўллаб-қувватлаш, селекция, уруғчилик ва ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида илмий-тадқиқотлар имкониятларини такомиллаштириш, шунингдек, маҳсулотнинг халқаро сифат стандартларини жорий этиш асосида мева-сабзавотчилик секторининг самарадорлиги ва даромадлилигини оширишга қаратилган.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, 2021 йил 4 ноябрь куни «Қишлоқ хўжалигида билим, инновация ва хизматлар» АКИС марказида «Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик секторини ривожлантириш» лойиҳаси томонидан оралиқ ҳисобот тадбири ўтказилган. Лойиҳани амалга оширишга жалб қилинган халқаро ва маҳаллий маслаҳатчилар бажарилган ишлар ва келгуси қадамлар ҳақида сўзлаб берган.

Тадбирнинг асосий спикерлари:

  • Элза Шампу (Франция), Sofreko  консалтинг компанияси раҳбари;
  • Норжигит Нишонов (Ўзбекистон), Global Gap стандарти бўйича бош эксперт;
  • Том Каннингем (Ирландия), ишчи гуруҳ раҳбари ва лойиҳанинг бош агрономи;
  • Доктор Ружжжеро Малосси (Италия), ўрим-йиғимдан кейинги қайта ишлаш ва сақлаш бўйича бош мутахассис;
  • Доктор Ҳамдино Аҳмад (Миср), сабзавот экинларини етиштириш бўйича мутахассис.

Шунингдек, иштирокчилар Ўзбекистонда мева-сабзавотчик секторининг ҳозирги ҳолати, мева-сабзавот маҳсулотларини сотиш бозорларини диверсификациялаш, шунингдек, истиқболли мева-сабзавот экинлари, маҳаллий селекция ва унинг ташқи бозорлардаги позицияси каби масалаларни муҳокама қилган. Иқтисодиёт ривожланишига туртки берувчи бизнес секторининг роли алоҳида муҳокама қилинган.

Маълумот ўрнида, табиий ресурсларнинг тугаб бориши шароитида озиқ-овқатга нисбатан ошиб бораётган эҳтиёжини қондириш — бугунги кунда глобал миқёсдаги энг долзарб муаммолардан бири. Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълум қиилишича, сўнгги ўттиз йил ичида қишлоқ хўжалиги экинлари майдонлари дунё бўйича атиги бир неча фоизга ошган, бунда мева-сабзавот ва картошка экин майдонлари 50 фоизга кўпайган.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш — хорижий ташкилотлар ва экспертлар иштирокида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳамда Президент Фармони билан 2019 йилда тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган стратегияси»да кўрсатилган 9 та устувор йўналишлардан биридир.

Шу билан бирга, ўтган асрнинг бошида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш асосан пахта етиштиришга йўналтирилган бўлиб, бу ўз навбатида аграр ишлаб чиқаришнинг бошқа йўналишларига ўз таъсирини ўтказган ва мева-сабзавот секторининг ўсиши ҳамда диверсификация қилинишига тўсқинлик қилган.

Аҳоли сонининг ўсиши фонида ер ва сув ресурсларининг чекланган ҳажми янги механизмларни ишлаб чиқиш, ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш, аграр ишлаб чиқаришнинг тузилмаси ва форматини ўзгариш ҳисобига аграр соҳани жадал ривожлантиришни талаб қилган.

Буларнинг барчаси аграр секторни ривожлантириш бўйича глобал ислоҳотларга туртки бўлган. Ушбу жараёнда халқаро тажрибани ўрганиш, хорижий мутахассислар ва инвестицияларни, шунингдек, маҳаллий хусусий секторни жалб қилишнинг муҳим роль ўйнаши хабарда қўшимча қилинган.

Аввалроқ Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар ажратилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Европа комиссияси Ўзбекистонга 83 миллион евролик грантлар ажратиши ҳақида хабар берилди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Kommers Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди