Италияда тадбиркор Вячеслав Канторнинг 11 та вилласи ҳибсга олинди
Италия ҳукумати Вячеслав Канторнинг Порто Ротондо курортида жойлашган 11 та вилласини маъмурий ҳибсга олди. Улар орасида Италия собиқ бош вазири Силвио Берлускони оиласидан сотиб олинган виллалар ҳам бор.
Италия ҳукумати «Акрон»нинг эгаси Вячеслав Канторнинг 11 та вилласини маъмурий ҳибсга олди. Бу ҳақда L’Unione Sarda Сарда хабар берди.
Ҳибсга олинганлар орасида Италия собиқ бош вазири Силвио Берлускони оиласидан сотиб олинган виллалар ҳам бор.
Виллалар Сардиния шимоли-шарқий соҳилидаги Порто Ротондо курортида жойлашган. Улардан бири аввал Берлусконининг онасига, иккинчиси унинг укаси Паолога тегишли эди.
Европа Кенгаши Канторнинг активларини мусодара қилиш ҳақидаги буйруқни апрель ойида, бизнесмен Европа санкциялари остида қолган пайтда берган эди.
Шундан сўнг Вячеслав Кантор «Акрон»даги назоратдан халос бўлишга қарор қилди: у 45,1 фоиз улушини учта топ-менежерига ўтказди.
Аввалроқ Гибралтарда Пумпянскийнинг яхтаси ҳибсга олинишига JPMorgan алоқадорлиги хабар қилинганди. Шунингдек, Францияда россиялик миллиардер Алексей Кузьмичевнинг иккита яхтаси ҳибсга олингани ҳақида хабар берилди.