Москва вилоятидаги Mercedes заводини Хитой компаниясига сотишга рухсат берилди
Москва вилояти раҳбари Есиповодаги Mercedes'нинг автомобиль йиғиш заводини Хитой компаниясига сотишга рухсат берди. Ҳозирда Германия компанияси учун ҳам, потенциал инвесторлар учун ҳам «кўплаб ноаниқликлар» мавжуд.
Германиянинг Mercedes-Benz автомобиль концерни Есиповодаги заводини сотишни режалаштирмоқда ва хитойлик автомобиль ишлаб чиқарувчиси потенциал харидорга айланиши мумкин. Бу ҳақда Москва вилояти губернатори Андрей Воробёвга таяниб РБК хабар берди.
Маълум қилинишича, Москва вилоятидаги Mercedes заводи у ёки бу шаклда ишлайди, унга Хитой автомобиль ишлаб чиқарувчиси харидор бўлиши мумкин, деди Воробёв. Германия компанияси март ойи бошида Россияда ишлаб чиқаришни тўхтатганди.
«Mercedes қайтиб келади, деб умид қиламан. Агар акси бўлса, ишончли ва ўз барқарор талабга эга бўлган Хитой автомобиль ишлаб чиқарувчисини танлаш устида иш олиб борилмоқда. Ўйлайманки, Mercedes у ёки бу шаклда ишлайди», — деди Воробёв.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир Германия компанияси учун ҳам, потенциал инвесторлар учун ҳам «кўплаб ноаниқликлар» мавжуд. «
Улар рози. Ўйлайманки, бу йил аниқ бўлади», — деди вилоят губернатори.
Август ойи охирида «Коммерсанть» манбаларига таяниб, Mercedes-Benz Есиповодаги автомобиль йиғиш заводини сотаётгани ҳақида хабар берган эди. Соҳадаги манбага кўра, битим якуний босқичда, харидор эса Россия дилери бўлади. Икки манба асосий даъвогар сифатида «Автодом»ни кўрсатди.
Суҳбатдошлардан бири музокараларда Москва вилояти тараққиёт корпорацияси иштирок этаётганини айтди. Шу билан бирга, манбанинг таъкидлашича, Mercedes’да «ҳужжат билан боғлиқ муаммолар» мавжуд.
Бош компания Mercedes-Benz заводнинг 80 фоизига, «Даймлер КАМАЗ Рус» қўшма корхонаси эса 20 фоизга эгалик қилади. Март ойи бошида Mercedes-Benz Россияга автомобиль етказиб беришни тўхтатишга қарор қилди, шунингдек Москва вилоятидаги заводда ишлаб чиқаришни музлатиб қўйди.