Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 9:10 · 09.09.2022

Нархлар ва ялпи ички талабнинг шаклланиши билан боғлиқ хатарлар сақланиб қолмоқда — МБ

Марказий банкнинг таъкидлашича, ички иқтисодий шароитларда нархлар ва ялпи ички талабнинг шаклланиши билан боғлиқ бир қатор хатарлар сақланиб қолмоқда. Йил якуни бўйича инфляция дааражасининг 12-14 фоизлик охирги прогнозлари ўзгаришсиз қолдирилди.

Нархлар ва ялпи ички талабнинг шаклланиши билан боғлиқ хатарлар сақланиб қолмоқда — МБ
Фото: Bugun.uz

Ўзбекистондаги ички иқтисодий шароитларда нархлар ва ялпи ички талабнинг шаклланиши билан боғлиқ бир қатор хатарлар сақланиб қолмоқда. Бу ҳақда Марказий банкнинг 8 сентябрдаги йиғилишида маълум қилинди. 

Қайд этилишича, ўтган йилларда амалга оширилган ва жорий йилда давом этаётган фискал рағбатлантиришларнинг ички нархларга оширувчи таъсирлари давом этмоқда. Хусусан, фундаментал омиллар ҳисобига базавий инфляция ўсувчи динамикани ҳосил қилиб, унинг умумий инфляциядаги ҳиссаси ошиб бормоқда.

Регуляторнинг таъкидлашича, маҳсулотлар таклифи билан боғлиқ логистик муаммоларнинг сақланиб қолаётгани ва асосий импорт маҳсулотлари нархларини юқори  шаклланаётгани (йилнинг қолган қисмида асосан ноозиқ-овқат товарлари бўйича) келгуси ойларда ҳам истеъмол бозорларидаги нархларга оширувчи таъсир кўрсатиши мумкин. 

Шу билан биргаликда, куз ойларида иқтисодий фаолликни янада жонланиши ва қишлоқ хўжалиги соҳасида даромадларнинг мавсумий ошиши ички истеъмол бозорида йил сўнггигача қўшимча талабни шакллантириб боради. 

Куз-қиш мавсумида айрим ёқилғи-энергетика маҳсулотлари ва иситиш воситаларига бўлган талабнинг ортиши, ташиш ва етказиб бериш хизматлари нархларининг ўсиши бўйича ҳам хавотирларни юзага келтиради.

Глобал иқтисодиётдаги ўзгарувчан вазият, халқаро молия бозорларида шароитларнинг қатъийлаштирилиши ва инфляцион жараёнлар натижасида юзага келаётган ноаниқликлар, макроиқтисодий прогнозлар ва баҳолашларни амалга оширишни мураккаблаштирмоқда.

Жаҳонда ва Ўзбекистоннинг савдо ҳамкорларида иқтисодий ўсиш бўйича кутилмалар аввалги прогнозларга нисбатан ёмонлашган, шунингдек асосий хомашё товарлари нархларининг ҳам пасайиб бориш тренди кузатилмоқда. Бу, ўз навбатида, келгусида ташқи талаб ҳажмига таъсир кўрсатиши мумкин.

Мавжуд инфляцион жараёнлар, пул-кредит шароитлари, импорт инфляцияси таъсирининг сақланиб қолаётганлиги ва юқори ноаниқликлар шароитида йил якуни бўйича инфляция даражасининг 12-14 фоизлик прогноз коридорининг қуйи чегарасига яқин даражада шаклланиши борасидаги охирги прогнозлар ўзгаришсиз қолдирилди.

Ташқи ва ички иқтисодий шароитлар таъсирида юзага келадиган инфляцион омиллар ва хатарлар синчковлик билан ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўриб борилади.

Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши 2022 йил 20 октябрь кунига белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банк ифляцион хатарлар сақланиб қолаётганини маълум қилганди.

Шунингдек, Ўзбекистонда Халқаро валюта жамғармаси кўмагида иқтисодий хатарлар аниқланиши ҳақида хабар берилганди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди