Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 19:58 · 03.08.2022

Ўзбекистон бозорларидаги нархлар: июль ойида нима арзонлашиб, нималар қимматлашди?

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги нархлар бўйича таҳлил эълон қилди.

Ўзбекистон бозорларидаги нархлар: июль ойида нима арзонлашиб, нималар қимматлашди?
Фото: «Tripplanet.ru»

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан 1–31 июль кунлари деҳқон бозорларида асосий истеъмол товарларининг улгуржи нархлари бўйича кузатув натижалари эълон қилинди. Вазирлик асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва гўшт маҳсулотларининг улгуржи нархлари ўзгариши юзасидан таҳлилий маълумот берди.

Арзонлашган маҳсулотлар

Бу даврда бозорда булғор қалампири (қизил) 11 минг 250 сўмга, банан 5 минг сўмга, апельсин 4 минг сўмга, мандарин ва олма 2 минг 500 сўмга, бақлажон 400 сўмга, картошка (янги ҳосил), сабзи (сариқ, қизил), тарвуз 250 сўмга ҳамда картошка (импорт) 100 сўмга арзонлаган.

Қимматлашган маҳсулотлар

Кузатув даврида киви 13 минг 500 сўмга, лимон 10 минг сўмга, мош 3 минг сўмга, турп 2 минг 750 сўмга, помидор (пушти), нок (импорт), ловия 2 минг 500 сўмга, гуруч (аланга) 1 минг 500 сўмга, помидор (қизил) 1 минг 250 сўмга, саримсоқ пиёз, лавлаги, гуруч (лазер) минг сўмга, пиёз 850 сўмга, бодринг 500 сўмга ошган.

Бозорларга энг кўп келтирилган маҳсулотлар

Бу давр мобайнида 8 миллион АҚШ доллари (2021 йилнинг мос даврига нисбатан 3,8 миллион АҚШ долларига кўп) қийматидаги жами 12,8 минг тонна (41 тонна кўп) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан, 3,9 минг тонна банан, 3,5 минг тонна картошка, 371 тонна апельсин, 184 тонна олма, 87 тонна лимон импорт қилинган.

Ҳудудлардан Тошкент бозорларига келтирилган маҳсулотлар

Тезкор маълумотларга асосан, «Қўйлиқ» бозорига 1–31 июль кунлари ҳудудлардан жами 29,7 минг тонна, хусусан, 10,4 минг тонна картошка, 13,2 минг тонна пиёз, 1,1 минг тонна карам ва 5 минг тонна сабзи келтирилган. Хусусан, ҳудудлар ва маҳсулотлар кесимида таҳлил қилинганда:

  • Самарқанддан 7 минг 46 тонна, Тошкент вилоятидан 2 минг 36 тонна, Намангандан 1 минг 309 тонна картошка;
  • Тошкент вилоятидан 7 минг 767 тонна, Жиззахдан 3 минг 770 тонна, Сурхондарёдан 1 минг 284 тонна ва Намангандан 359 тонна пиёз;
  • Тошкент вилоятидан 1 минг 60 тонна карам;
  • Тошкент вилоятидан 1 минг 472 тонна, Андижондан 762 тонна, Қашқадарёдан 688 тонна, Сурхондарёдан 650 тонна, Сирдарёдан 520 тонна, Фарғонадан 504 тонна ва Жиззахдан 429 тонна сабзи маҳсулотлари етказиб берилган.

Шу билан бирга, ҳудудлардан «Чорсу» деҳқон бозорига 1–31 июль кунлари жами 320 тонна, шу жумладан, 271 тонна мол гўшти ва 49 тонна қўй гўшти келтириб сотилган.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди