Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023
Архив 11:35 · 07.09.2022

Ўзбекистонда бюджет тақчиллиги белгиланган чегарадан ошди

Молия вазири Тимур Ишметовнинг маълум қилишича, I ярим йилликда консолидациялашган бюджет тақчиллиги 3 фоизлик чегарадан ўтиб, ЯИМга нисбатан 3,7 фоизни ташкил этди. Аввалроқ Жамшид Қўчқоров дефицит «камида 4 фоиз» бўлишини айтганди.

Ўзбекистонда бюджет тақчиллиги белгиланган чегарадан ошди

Ўзбекистонда консолидациялашган бюджет тақчиллиги 2022 йилнинг биринчи ярмида 14,4 триллион сўмни ёки ЯИМга нисбатан 3,7 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда молия вазири Тимур Ишметов Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида айтиб ўтди.

Ишметовнинг сўзларига кўра, тақчиллик давлат ғазначилик облигацияларини ички бозорга жойлаштириш, халқаро молиявий институтлардан бюджетни қўллаб-қувватлаш учун жалб қилинган имтиёзли кредит маблағлари ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг йил бошидаги қолдиқ маблағлари ҳисобидан қопланган.  

Шунингдек, ялпи ички маҳсулот ҳажми 389 триллион 631,2 миллиард сўмни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 5,4 фоизга ўсгани маълум қилинди.

Қишлоқ ҳўжалиги ЯИМнинг 19,6 фоизи, хизматлар 38,7 фоизи, саноат 26,7 фоизи, қурилиш 6,6 фоизини ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз,  Ўзбекистонда 2022 йил учун бюджет дефицити 3 фоиздан ошмаслиги қонун билан белгилаб қўйилган.

Аввалги прогнозлар

Аввалроқ иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида бюджет тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан камида 4 фоиз даражасида бўлишини айтганди.

«Ҳаёт ўзининг таъсирини ўтказяпти. Икки мамлакат орасидаги зиддият (Россия-Украина уруши — таҳр.) локал эмас, глобал зиддиятга айланиб кетди. Бу кўп масалаларга, жумладан, бюджет параметрларига ҳам ўзгартириш киритишни тақозо этяпти», — дейганди Қўчқоров.

Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамраев Kommers.uz мухбири билан суҳбатда бюджет дефицитининг 2022 йил белгиланган 3 фоиз миқдордан ортиб кетиши мумкинлиги сабабларини келтирар экан, буни «ижтимоий ва бошқа масалалар билан боғлиқ харажатлар кўпайгани»га боғлаганди.

Марказий банк раиси ўринбосарининг айтишича, дефицитни 3 фоиз этиб белгилаш аслида 2019 йил режа қилинган. 

«Биз дефицитни 3 фоиз этиб белгилашни 2019 йил режа қилгандик, 2020 йил пандемия, 2021 йил тикланиш йили, 2022 йил эса бунақа йил (Россия-Украина уруши ва унинг таъсирлари назарда тутилмоқда — таҳр.) бўляпти. Кўрамиз, 2023 йилда нима бўлади. Лекин, албатта, дефицитнинг 2-3 фоиз бўлгани маъқул», — деганди Беҳзод Ҳамраев.

Аввалроқ, 2021 йил охирида молия вазири Тимур Ишметов 2022 йилдан консолидациялашган бюджет дефицитини 5,5–6 фоиздан 3 фоизга тушириш ва кейинги йиллардан кўрсаткични бу лимитдан умуман оширмаслик кўзда тутилаётганини айтганди.

Молия вазирлигининг «Фуқаролар учун бюджет — 2022» (лойиҳа) нашрида ҳам 2022 йилда консолидациялашган бюджет тақчиллиги 25,5 триллион сўм (ЯИМга нисбатан 3,0 фоиз) миқдорида прогноз қилинган.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Kommers Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди