Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023
Архив 12:00 · 18.05.2022

Президент топшириғи бажарилди: UzAuto Motors йил бошидан буён 108 300 дан ортиқ автомобилни ўз эгаларига топширди

Юк ташиш муаммолари ҳукумат даражасида ҳал қилинди.

Президент топшириғи бажарилди: UzAuto Motors йил бошидан буён 108 300 дан ортиқ автомобилни ўз эгаларига топширди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан 2022 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишларга бағишланган 16 май кунги АОКА матбуот анжуманида Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Шоҳруҳ Шарахметовга журналистлар томонидан «UzAuto Motors’нинг 1 майга қадар автомобиль сотиб олишда навбатларни бартараф этиши бўйича Президент топшириғи бажарилишида қўмита назоратни амалга оширадими?» дея савол берилди.

UzAuto яна бир бор маълум қилади:

Жаҳон бозорининг пандемия билан боглиқ олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳозирги, шунингдек логистика ва геосиёсий муаммолар кузатилаётган шароитида хомашё ва автомобиллар нархининг ошиши, ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқариши, заводлар фаолиятининг тўлиқ тугатилиши ёки қисман ёпилиши, ходимлар сонининг қисқартирилиши ва катаклизмларнинг бошқа салбий оқибатлари ҳақида хабарларнинг мунтазам ўқилиши одатий ҳолга айланди. Автомобиль саноатининг юқори технологияли мураккаб жараён эканлигини ҳисобга олган ҳолда, ҳеч қандай истисноларсиз айтиш мумкинки, автомобиль саноати тўлалигича ўз-ўзини таъминлай олмайди, унга барча глобал ўзгаришлар ўз таъсирини кўрсатади.

15 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида автомобиль саноати масалаларига бағишланган йиғилишда бир қатор муҳим қарорлар қабул қилинди. Хусусан, давлат раҳбари жорий йилнинг 1 майига қадар автомобиль сотиб олишда юзага келган навбатлар билан боғлиқ муаммоларни тўлиқ бартараф этиш бўйича топшириқ берди.

Шубҳасиз, компания бозорни керакли миқдордаги автомобиллар билан тўлдириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқариш қувватларини оптималлаштириш кунлик ишлаб чиқариш ҳажмини 963 донадан 1037 донагача (8 фоизга ўсиш) ошириш имконини берди.

Пандемияга қадар бўлган ишлаб чиқаришга эришиш бугунги кунга келиб, йил бошида шартнома тузилган автомобиллар умумий сонининг 121 фоизини истеъмолчиларга шартномада кўрсатилган муддатдан бир неча ой олдин топшириш имконини берди. 2022 йил бошидан ҳозирги кунга қадар 108 300 дан ортиқ автомобиль ўз эгаларига топширилди

Бундан ташқари, глобал ва геосиёсий инқирозлар шароитида компания томонидан кўрилган барча чора-тадбирлар «захира» яратиш имконини берди. Бугунги кунда дилерлик марказларида 1700 донага яқин автомобиль, шу жумладан, 700 донадан ортиқ Nexia автомобили мавжуд.

Белгиланган мақсадларни амалга ошириш учун саноат томонидан бир қатор кескин чора-тадбирлар қабул қилинди. UzAuto Motors томонидан автомобилни етказиб бериш муддатини қисқартириш учун янги комплектациядаги Chevrolet Cobalt Optima автомобилини ишлаб чиқиришни бошлади.

Шунингдек, март-апрель ойларида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун қўшимча 4200 дона автомобиль ишлаб чиқариш учун ҳаво йўллари орқали 656 тонна бутловчи қисмлар олиб келинди. Uzbekistan Airways билан келишилган ҳолда, энг муҳим автокомпонентларни етказиб бериш учун чартер рейслари ташкил этилди.

Ишлаб чиқаришнинг узоқ муддатли пасайишига микрочипларни ўзида мужассам этган компонентларнинг олдиндан яратилган захираси йўл қўймади. Юк ташиш муаммолари ҳукумат даражасида ҳал қилинди. Логистика занжирларини оптималлаштириш Корея Республикасидан бутловчи қисмларни етказиб бериш вақтини 45 кундан 38 кунгача қисқартириш имконини берди, Хитойдан юкларни темир йўлдан автомобилга ўтказиш эса транзитни 55 кундан 20 кунга қисқартирди.

Ушбу ва бошқа мисли кўрилмаган чора-тадбирлар автомобиль бутловчи қисмларини максимал даражада етказиб беришга имкон берди, бу эса ўз навбатида заводнинг узлуксиз ишлашини таъминлади. GM International президенти Стивен Кифер ва бошқа бир қатор микрочип ишлаб чиқарувчилар билан олиб борилган музокаралар яримўтказгичларни қўшимча етказиб бериш (етказиб берилган микрочиплар ҳажми 14 000 дан 20 000 га оширилди) ва инқироз даврида прогноз қилинганидан кўпроқ автомобиль ишлаб чиқариш имконини берди.

Ҳамкорлар билан олиб борилган музокаралар натижасида, шунингдек импорт қилинадиган Lacetti автомобили учун бутловчи қисмлар етказиб бериш ҳажмини 6 минг донадан 8 минг донагача, Damas автомобили учун эса 6 минг донадан 8 минг донагача оширилди. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имконини берувчи 30 дан ортиқ етишмаётган бутловчи қисмларни етказиб берувчилар билан келишувга эришилди.

Ишлаб чиқаришда технологик жараёнларни такомиллаштириш ҳамда роботлаштириш, шунингдек пайвандлаш линиясидаги жараёнларни оптималлаштириш ҳисобига, Lacetti автомобилининг кунлик ишлаб чиқариш ҳажми 28 фоизга, Cobalt автомобили 22,5 фоизга ошди. Бундан ташқари, қуритиш печини кенгайтириш ва кузовнинг пастки ҳимоя қатламини қайта ишлаш жараёнини яхшилаш орқали бўёқлаш цехининг такомиллаштирилиши натижасида, ишлаб чиқариш ҳажмини 15 фоизга оширишга муваффақ бўлди.

Реклама

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Kommers Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди