Қозоғистон «Мир» карталари орқали пул операцияларига рухсат олди
Эндиликда мамлакат банклари «Мир» карталари ёрдамида тўловларни, пул ўтказмаларини қабул қилиш, жисмоний шахслар учун банкоматлар орқали нақд пул бериш ҳуқуқига эга бўлади
Қозоғистондаги банкларга Россиянинг «Мир» тўлов карталари билан операцияларни ўтказишга рухсат берилди. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар берди.
Қайд этилишича, 9 декабрь куни АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармасидан (OFAC) хат келган бўлиб, у орқали Америка идораси Россиядан Қозоғистонга келган фуқаролар, жисмоний шахслар «Мир» банк тўлов тизимидан фойдаланишига эътироз билдирмаслигини маълум қилган.
Шундай қилиб, мамлакат банклари «Мир» карталари ёрдамида тўловларни, пул ўтказмаларини қабул қилиш, жисмоний шахслар учун банкоматлар орқали нақд пул бериш ҳуқуқига эга бўлади.