Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 9:12 · 05.09.2022

Роман Абрамовичга тегишли компаниянинг сотилиши бўйича текширув бошланди

Буюк Британия ҳукумати Абрамович Truphone мобил операторини 1 фунтга сотганига оид аризаларни текширмоқда. Текширув қиролликнинг бизнес бўйича давлат котиби Кваси Квартенг томонидан бошланди.

Роман Абрамовичга тегишли компаниянинг сотилиши бўйича текширув бошланди
Фото: ТАСС

Буюк Британия ҳукумати бизнесмен Роман Абрамовичнинг (Forbes унинг бойлигини 8,7 миллиард долларга баҳолайди) Truphone телекоммуникация компаниясини Россия билан тахминий алоқалари текширилаётган немис тадбиркори Ҳакан Кохга 1 фунтга сотгани бўйича текширув бошлади. Бу ҳақда The Telegraph манбаларга таяниб хабар берди.

Текширув Буюк Британиянинг бизнес бўйича давлат котиби Кваси Квартенг томонидан топширилган. Ўз веб-сайтида Европадаги энг йирик фойдаланилган автомобиллар бозори сифатида кўрсатилган Auto1 онлайн-дўконининг эгаси Кох англашилмовчиликда қолиб кетганини айтиб, терговга қарши чиқди. У Квартенгга учрашув ўтказиш ва келишувни муҳокама қилиш илтимоси билан мурожаат қилди.

Нашр манбаларининг таъкидлашича, «тергов самарали тарзда Truphone’ни Абрамовичнинг қўлига топширган», компаниянинг сотилишини янада чеклаш юзлаб иш ўринларини хавф остига қўйиши мумкин. Компания мобил алоқа ва интернетни, шу жумладан eSIM технологияси орқали таъминлашга ихтисослашган бўлиб, у жисмоний SIM-карта харид қилмасдан операторга уланиш имконини беради.

The Telegraph Truphone келишуви Россия билан алоқадор эканини даъво қилмоқда. Нашрнинг таъкидлашича, Ҳакан Кохнинг Auto1 платформаси Абрамовичнинг шериги, Truphone’нинг ҳиссадори, Evraz кон-металлургия корхонаси эгаларидан бири, бизнесмен Александр Фролов (Forbes унинг бойлигини 2,6 миллиард долларга баҳолаган)нинг ўғли кичик Александр Фролов томонидан бошқариладиган Target Global венчур фондидан инвестиция олган.

Катта Фролов Абрамовичдан фарқли ўлароқ, санкциялар остида қолмади. Май ойида у Evraz президентлигидан кетиш қарорини эълон қилган эди. 

Роман Абрамович ва унинг шерикларининг май ойида Truphone’ни 1 фунт стерлингга сотиш режалари ҳақида Financial Times манбаларга таяниб хабар берган. Нашр суҳбатдошлари сотиш қарорини Абрамовичга нисбатан қўлланилган санкциялар билан боғлашган. 

«Шартнома июнь ойига мўлжалланган эди. Абрамович уяли алоқа операторининг 23 фоизига эгалик қилган, қолган акцияларнинг катта қисми унинг Evraz’даги ҳамкорлари Александр Фролов ва Александр Абрамовга тегишли эди», дея хабар беради газета манбалари.

FT икки европалик тадбиркорни сотиб олиш учун ариза берувчилар сифатида кўрсатди. Юқорида айтиб ўтилган Ҳакан Кох компанияда 90 фоиз ва унинг бизнес шериги Пиррос Кусиос яна 10 фоиз улуш олиши керак эди.

Абрамович ва унинг шериклари Truphone’ни The Times нашрига сотиш режалари ҳақида ҳам ёзишган. Газетанинг таъкидлашича, уларнинг келишувдан кўрган зарарлари 300 миллион фунт бўлиши керак эди. Компаниянинг ўзи 2020 йилда 410 миллион фунт стерлингга баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роман Абрамовичнинг Америка ҳеж-фондларидаги активлари музлатилганди.

Шунингдек, Европа Итиифоқи Роман Абрамович ва «Яндекс» раҳбарига янги санкциялар киритилгани ҳақида хабар берилганди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди