Смартфон батареясининг эскириши белгилари маълум қилинди
Смартфон батареясининг эскириши бир нечта белгилар билан аниқланиши мумкин, жумладан, зарядлаш пайтида қизиб кетиши орқали аниқласа бўлади. Шунингдек, экран билан боғлиқ ҳолатлар ҳам батарейканинг ишдан чиқишини англатади
Смартфон батареясининг эскириши бир нечта белгилар билан аниқланиши мумкин, жумладан, зарядлаш пайтида қизиб кетиш. Бу ҳақда Евгений Черток хабар берди.
«Бундай ҳолат хавфли, чунки бу батареянинг босимсизланиши ёки унинг ички тузилишининг бузилиши билан боғлиқ», деди Черток.
Бундан ташқари, смартфоннинг деформацияси батареянинг ишлаш муддати яқин орада тугашидан ҳам далолат беради – масалан, корпус эгилган бўлса, ойнаси жойидан силжиши ёки экранда оқ рангли доғлар пайдо бўлиши. Бу омилларнинг барчаси кўпинча батареянинг шишиши туфайли юзага келади.
Эскириш белгиси – бу зарядни ушлаб туриш ёки уни 100% га етказа олмаслик – агар фойдаланувчи бундай «аломатлар» ни сезса, бу батареяни алмаштириш вақти келганлигини кўрсатади.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, маркали моделлар учун батареянинг ишлаш муддати одатда икки йилдан ортиқ, кўпроқ буджетли смартфонлар учун эса тахминан бир йилни ташкил қилади.