Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 16:29 · 30.08.2022

Тадқиқот: аҳолининг молиявий хизматлардан фойдаланиш ҳолати ва мижозларнинг банкларга бўлган ишончи қандай?

German Sparkassenstiftung ўтказган тадқиқотга кўра, Ўзбекистон банк секторига бўлган ишонч ўртачадан юқори. Лекин мижозларга йўналтирилган хизмат турлари камлиги, кераксиз бюрократия, профессионаллик даражаси пастлиги ва коррупция банкларнинг имижга путур етказади.

Тадқиқот: аҳолининг молиявий хизматлардан фойдаланиш ҳолати ва мижозларнинг банкларга бўлган ишончи қандай?
Фото: Марказий банк

Германиянинг Халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари фонди — German Sparkassenstiftung мутахассислари томонидан Ўзбекистонда аҳолининг молиявий хизматлардан фойдаланиш ҳолати ҳамда мижозларнинг банкларга бўлган ишончи бўйича бозор тадқиқоти ўтказилди. Ўзбекистон Марказий банки тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Молиявий вазият, молиявий муносабат ва хатти-ҳаракатлар

Бозор тадқиқоти Ўзбекистон аҳолисининг молиявий аҳволи ижобий ўсаётганини тасдиқлайди. Умуман олганда, аҳолининг ўз молиявий ҳолати бўйича хавотир ва қўрқувлари кам. Аҳоли молиявий муносабатларда ишонч ва хотиржамлик билан ҳаракат қилади.

Айрим ҳолларда пул билан муомалада «харид қилиш учун жамғариб бориш» ва «юқори фойдани кўзлаб, рискни (хавфсизликни) унутиш» ҳолатлари учрайди.

Молиявий секторнинг имижи ва банкларга ишонч

Ўзбекистон аҳолиси нуқтаи назарида банклар мамлакат учун муҳим иқтисодий омил ҳисобланади. Сўнгги 5 йил ичида банк соҳасида амалга оширилган ислоҳотлардан сўнг кўплаб ижобий ўзгаришлар кузатилди, айниқса банк маҳсулотлари, уларнинг шартлари ва инфратузилма бўйича — бу ҳам нейтрал қиёфада ўз аксини топди.

Шунга қарамай, банкдаги мижозларга йўналтирилган хизмат турлари камлиги, кераксиз бюрократия, профессионаллик даражаси пастлиги ва коррупция ҳолатлари банкларнинг имижга путур етказади. Ўзбекистон банк секторига бўлган ишонч ўртачадан юқори. Сўнгги 2 йил ичида банк секторига аҳолининг ишончи сезиларли даражада ошган.

Банкка ишончни оширишнинг асосий 3 та омили бу — камроқ фоизли кредитларни таклиф қилиш, мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилаш ва бюрократияни камайтириш ҳамда коррупцияга қарши курашишдир.

Ишончнинг турли даражаларига назар ташлайдиган бўлсак, асосий ишонч, содиқлик ишончи ва амалий ишончнинг барчаси яхши даражада, шу билан бирга стратегик ишончни, айниқса, мижозларга йўналтирилганлик нуқтаи назаридан (маҳсулотни тавсия этиш) яхшилаш учун (потенциал) имкониятлар мавжуд.

Банклар ва банк маҳсулотларидан фойдаланиш

Кутилганидек, тўлов ҳисобварақларидан 100 фоиз фойдаланиш бўйича давлат банклари устунлик қилади. Дебет карталардан барча ҳисобварағлар бўйича фойдаланилади ва асосан мижозлар томонидан нақд пулсиз тўлов операцияларида қўлланилади.

Омонат ёки кредит маҳсулотларидан яна фойдаланиш бўйича ўтмишдаги салбий тажрибалар туфайли қўрқув ва шубҳалар мавжуд. Шундай бўлса ҳам, аҳолида қўшимча банк маҳсулотларидан фойдаланишга тайёрлик мавжуд. 

Рад этиш асосан шахсий молиявий аҳвол билан боғлиқ бўлиб, бу ерда молиявий хизматларнинг тўловларига қурби етмаслик ёки оддийгина эҳтиёж йўқлиги асосий сабаб сифатида кўрилади. Шунингдек, қишлоқ жойларида, Фарғона водийсида ва Ўзбекистон жанубий ҳудуларида қўшимча банк маҳсулотларидан фойдаланиш истаги анча юқори.

Мижозларнинг мамнунлиги ва содиқлиги

Ўрганиш натижаларига кўра, Ўзбекистонда банк мижозларининг умумий мамнунлик ва содиқлик даражаси яхши, аммо янада яхшилаш учун имкониятлар мавжуд.

Net Promoter Score (NPS) билан ўлчанадиган мижозларнинг содиқлиги кўрсаткичи — банкни бошқаларга тавсия этишга тайёрлик кўрсаткичининг ўсиш потенциалига эгалиги Ўзбекистон банк бозори учун яхшидир.

Мижозларнинг банк хизматлари кўрсатилиши бўйича индивидуал жиҳатлардан мамнунлиги умумий бозор учун яхши, лекин уни янада яхшилаш ҳам мумкин (бунда ижтимоий мажбурият деярли рол ўйнамайди).

Молиявий саводхонлик (financial literacy)

Молиявий саводхонликни ўз-ўзини баҳолаш ҳайратланарли даражада юқори. Шунга қарамай, молиявий саводхонлик учун таълим таклифларига қизиқиш жуда юқори, айниқса жой ва вақтга боғлиқ бўлмаган таклифлар учун. Бозор тадқиқоти банк секторига ишончни мустаҳкамлаш учун молиявий саводхонлик зарурлигини тасдиқлайди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди