Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023
Архив 9:07 · 31.08.2022

Таҳлил: ҳудудларда қайси истеъмол товарларига талаб юқори?

Ўзбекистонда аҳолининг аксарият қатлами орасида Redmi телефонлари нисбатан талабгир бўлди. Экспертларнинг Kommers.uz'га маълум қилишича, iPhone'дан фойдаланиш Тошкент шаҳри, Бухоро, Самарқанд, ва Тошкент вилоятида урфга кирган. Spark — мамлакатдаги энг оммабоп автомобиль.

Таҳлил: ҳудудларда қайси истеъмол товарларига талаб юқори?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари ҳудудлар аҳолиси даромад даражасининг муқобил кўрсаткичларини таҳлил қилди. Институт матбуот хизмати таҳлилий мақолани Kommers.uz’га тақдим этди.

Ҳудудлар аҳолиси даромадининг муқобил кўрсаткичи сифатида 2021 йил давомида Google платформасидаги маълум узоқ муддатли истеъмол товарлари бўйича қидирувлар сони олинди. Бунда Google Trends веб иловасидан фойдаланилди. Излашлар сони ҳудудлар аҳоли сонига нисбатан ҳисобланган вазн кўрсаткичлари ёрдамида қайта баҳоланди. 

Олинган натижаларга кўра, Навоий, Сирдарё ва Бухоро вилоятларида кондиционер ва мебелга, Сирдарё, Навоий ва Тошкент вилоятларида совутгичга, Навоий, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида телевизорга талаб юқори бўлган. 

Инфографика: ПМТИ

Маълумот учун, аҳоли жон бошига ЯҲМ ҳажми бўйича республика ҳудудлари орасида Навоий вилояти биринчи ўринда бўлса, Тошкент, Бухоро, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари Тошкент шаҳридан кейинги етакчилар ҳисобланади.

Енгил автомобиллар

Енгил автомобиллар (Spark, Damas, Cobalt, Gentra) бўйича қидирув натижаларига кўра, Ўзбекистондаги энг оммабоп автомобиль Spark экани маълум бўлди. 

Тошкент вилоятида қидирувларнинг 43 фоизи, Андижонда 38 фоизи, Самарқандда 36 фоиз, Фарғонада 31 фоиз, Наманган вилоятида 30 фоизи ва Тошкент шаҳрида 36 фоизи Spark автомобилининг ҳиссасига тўғри келган. Google платформасида Spark энг кам изланган ҳудудлар сифатида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Сирдарё вилоятларини келтириш мумкин.

Маълумот учун, Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм ва Сирдарё вилоятлари шаҳар ва шаҳарчалар сони бўйича мамлакат ҳудудлари орасида қуйи ўринлардан жой олади. 

Қорақалпоғистон (33 фоиз), Хоразм, Бухоро ва Сурхондарё (31 фоиз), Навоий ва Жиззахда (28 фоиз) Cobalt  га талаб энг юқори экани аён бўлди. Шунингдек, Damas Сирдарё вилоятида (33 фоиз), Gentra эса Қашқадарё вилоятида (26 фоиз) энг кўп изланган автомобиль бўлган.

Уяли алоқа воситалари

Аҳолининг аксарият қатлами фойдаланадиган уяли алоқа воситаларидан Redmi, Galaxy va iPhone русумли мобил воситалар қиёсланганда Redmi мобил алоқа воситаси бошқаларига нисбатан талабгир бўлиб, Google қидирувлари таркибида Қашқадарё (55 фоиз), Сурхондарё (50 фоиз), Хоразм (48 фоиз) ва Сирдарё (48 фоиз) вилоятларида энг кўп улушга эгалиги аниқланди. 

Galaxy алоқа воситасига қизиқиш даражаси деярли барча ҳудудларда нисбатан паст бўлиб чиқди. iPhone’дан фойдаланиш Тошкент шаҳри (59 фоиз), Бухоро (46 фоиз), Самарқанд (46 фоиз) ва Тошкент вилоятида (45 фоиз) урфга кирган, дейиш мумкин. 

Маълумот учун, Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида аҳоли жон бошига тўғри келадиган реал даромадлар Ўзбекистон бўйича ўртача кўрсаткичдан 16-23 фоиз кам бўлса, Тошкент шаҳри, Бухоро ва Тошкент вилоятлари бу жабҳада етакчи ҳудудлар саналади.

Хулоса сифатида айтиш мумкинки, Ўзбекистон ҳудудларида автомобилларни танлашда инфратузилманинг ривожланиш даражаси муҳим аҳамият касб этади. Маиший техника ва уй рўзғор буюмлари харидлари назарий жиҳатдан ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти, хусусан, аҳолининг реал даромадлари ҳажми билан узвий боғлиқ бўлиши керак. 

Бу фараз қисман тасдиқланганига қарамай, натижалар Сирдарё ва Бухоро вилоятлари аҳолисининг техникага талаби расмий статистик маълумотларга қараганда баланд эканини кўрсатди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Kommers Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди