Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 18:59 · 22.04.2022

Таҳлил. Ўзбекистон иқтисодиёти 2022 йилнинг биринчи чорагида қандай ривожланди?

Ўзбекистон иқтисодиёти дастлабки 3 ойда нафақат кенг кўламли ташқи таҳдидларга бардошлилик кўрсатди, балки ижобий ўсиш тенденциясини ҳам намоён этди.

Таҳлил. Ўзбекистон иқтисодиёти 2022 йилнинг биринчи чорагида қандай ривожланди?

Ўзбекистон иқтисодиёти 2022 йилнинг биринчи чорагида ташқи конъюнктуранинг кучли босими остида қолди: асосий савдо шериклар ҳисобланган мамлакатлардаги беқарорлик, жаҳон товар бозоридаги ўзгарувчанликнинг кучайиши, логистик занжирларнинг бузилиши. Хусусан, Ўзбекистон иқтисодиёти дастлабки 3 ойда нафақат кенг кўламли ташқи таҳдидларга бардошлилик кўрсатди, балки ижобий ўсиш тенденциясини ҳам намоён этди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Kommers.uz’га маълумот берди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йил январь-март ойларида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 2021 йилнинг биринчи чорагидаги 2,6 фоизга нисбатан 5,8 фоизга ошди.

Шу йилнинг биринчи ойларида асосий савдо шериклари ҳисобланган мамлакатлардаги иқтисодий вазият тамоман барқарорлигича қолди. Қирғизистонда январь-март ойларида иқтисодиёт 2021 йилнинг шу давридаги 9 фоизлик пасайишга нисбатан 4,5 фоизга ўсди. 

Қозоғистонда январь ойидаги ўзгаришларга қарамай, иқтисодий ўсиш 4,4 фоизни ташкил этди. Ўтган йилнинг илк 3 ойида 1,4 фоизга пасайиш кузатилган эди. Хитой ЯИМ кўриб чиқилаётган даврда 2021 йилнинг 4 чорагидаги 1,3 фоизга нисбатан жадаллашган ҳолда 4,8 фоизга ўсди.

Россия иқтисодиётига ҳозирча баҳо бериш қийин, чунки уч ойлик расмий статистик маълумотлар йўқ. Шу билан бирга, ТИБ январь-февраль ойларида Россия ЯИМ ўсишини 3,6% деб баҳолади. Шу билан бирга, март ойидаги воқеалар биринчи чорак ва умуман йил якунлари бўйича иқтисодий кўрсаткичларга жиддий таъсир кўрсатиши кутилмоқда. Март ойида Россия-Украина ўртасидаги низо билан боғлиқ иқтисодий ўзгаришлар яқин ойларда Марказий Осиё давлатларининг иқтисодий кўрсаткичларига таъсир қила бошлайди.

Инфляция

Биринчи чорак якунлари бўйича Ўзбекистонда инфляция ташқи таъсирлар фонида бироз тезлашди. Биринчи 3 ойда истеъмол нархлари индекси ўтган йилнинг декабрига нисбатан 2,9 фоизга ошган (2021 йилнинг биринчи чорагида – 2,5 фоиз). 

Нархлар ўсишининг тезлашиши озиқ-овқат маҳсулотларида – 2021 йилнинг илк 3 ойидаги 3,1 фоизга нисбатан 4,4 фоизга, шунингдек, ноозиқ-овқат маҳсулотлари бўйича – 1,7 фоизга нисбатан 2,1 фоизга ортгани қайд этилди. Хизматлар нархлари, аксинча, ўсиш суръатининг 1,5 фоизгача секинлашганини кўрсатди (2021 йилнинг январь-март ойларида хизматлар нархларининг ўсиши 2,7 фоизни ташкил этган эди).

Инвестициялар

Жорий йилнинг дастлабки уч ойи якунлари бўйича асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ўтган 2 йилдаги пасайиш ва суст ўсиш фонида 26 фоизга кескин ошди. Марказлаштирилмаган инвестициялар динамикаси 34 фоизга ўсгани қайд этилмоқда.

Хусусан, жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар (ТТХИ) ва хорижий кредитлар ҳисобидан инвестициялар ҳажми 1,5 баравардан зиёд ошди. Бевосита ТТХИ 1,7 бараварга ўсди. Корхоналар маблағлари ҳисобидан инвестициялар бўйича ҳам 30 фоизга икки қийматли ўсиш кузатилмоқда.

Марказлаштирилган инвестициялар, аксинча, қарийб 30 фоизга қисқарди. Хусусан, давлат томонидан кафолатланган хорижий қарзлар ҳисобидан инвестициялар қарийб 40 фоизга камайди. Шунингдек, бюджет инвестициялари 5 фоизга қисқарди. 

Шундай қилиб, биринчи чоракда инвестицияларнинг умумий ҳажмидаги марказлаштирилган инвестициялар улуши 2021 йилнинг январь-март ойларидаги 12 фоиздан 6,9 фоизга қисқарди, марказлаштирилмаган инвестициялар эса мос равишда 88 фоиздан 93 фоизга ўсди. Биринчи уч ойда иқтисодиётнинг барча соҳаларида ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши кузатилди.

Саноат ишлаб чиқариши

Саноат ишлаб чиқариши 5,7 фоизга ошди. 16 фоизлик энг катта ўсиш электр энергияси, газ таъминоти, буғлаш ва кондиционерлаш секторида кузатилди. Мамлакатнинг етакчи саноат сектори ҳисобланган ишлов бериш саноатида ҳам юқори динамика кузатилиб, ишлаб чиқариш ҳажми 5,9 фоизга (2021 йил январь-март ойларида 4,6 фоизга) ошди. Тоғ-кон саноатида ишлаб чиқаришнинг жузъий ўсиши 0,8 фоизни ташкил этди.

Хизматлар сектори

Сўнгги 3 ой якунлари бўйича хизматлар сектори икки қийматли ўсиш суръатларини кўрсатди. Бозор хизматларини кўрсатиш ҳажми 16 фоизга ошди. Хизмат кўрсатиш 5 фоизга, ижара хизматлари эса 4,3 фоизга камайган таълим соҳасидан ташқари барча хизмат кўрсатиш секторларида ўсиш кузатилмоқда. Молия секторида ҳам сезиларли ижобий динамика – январь-март ойларида 37,6 фоизга, АКТ соҳасида 27,8 фоизга ўсиш кузатилмоқда.

Транспорт секторида хизматлар ҳажми 11,6 фоизга ошди. Юк айланмаси 2,7 фоизга, йўловчилар айланмаси 8,3 фоизга ўсди (2021 йилнинг январь-март ойларида қарийб 4 фоизга пасайиш кузатилган). Динамика жадаллашуви (2021 йилнинг шу давридаги атиги 2,7 фоизга нисбатан 10,8 фоизга) чакана савдо бўйича ҳам қайд этилган.

Қурилиш сектори

Қурилиш соҳасида 2021 йилнинг дастлабки уч ойи билан солиштирганда ўсиш динамикаси ҳам 3,8 фоиздан 6,3 фоизгача жадаллашди.

Қишлоқ хўжалиги

Қишлоқ хўжалигида ўсиш суръати бироз пасайиб, 2,8 фоизни ташкил этди (2021 йилнинг январь-март ойларида ишлаб чиқаришнинг 3,1 фоизга ўсиши қайд этилган). Ўсимликшунослик ва чорвачилик 2,9 фоизга ўсди. Балиқчиликда ўсиш 2021 йилнинг биринчи чорагидаги 6,3 фоиздан 2,1 фоизгача секинлашди. Ўрмон хўжалигида эса, аксинча, 1,9 фоизлик (2021 йил январь-март ойларида – 1,6 фоиз) юқори ўсиш кузатилди.

Ташқи савдо

Уч ойлик якунларга кўра, Ўзбекистон ташқи савдоси ҳажмининг ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли ўсиши қайд этилди. Ташқи савдо айланмаси 1,7 баравар ошиб, 13,2 миллиард долларни ташкил этди. Экспорт 2,4 бараварга ошиб, 5,8 миллиард долларни, импорт 45 фоизга ошиб, 7,4 миллиард долларни ташкил қилди.

Экспортнинг бундай кескин ўсиши хорижга олтин сотиш ҳажмининг ошгани билан боғлиқ бўлиб, бу 2021 йилнинг биринчи чорагида кузатилмаган. Бироқ, олтинни ҳисобга олмаганда экспорт ҳам ўтган йилнинг январь-март ойларига нисбатан 16 фоизга ошгани қайд этилди. 

Бундан ташқари, саноат маҳсулотлари экспорти 20 фоизга (1,1 миллиард доллар), хизматлар 21 фоизга (568 миллион доллар), озиқ-овқат маҳсулотлари 23 фоизга (281 миллион доллар), тайёр маҳсулотлар 23 фоизга (212 миллион доллар), минерал ёқилғи, мойлар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар экспорти 32 фоизга (144 миллион доллар) ошган. Шу билан бирга, ноозиқ-овқат хомашёси экспорти ҳажмининг 22 фоизга қисқаргани кузатилди.

Импортда асосий ўсиш машина ва ускуналар етказиб беришнинг 64 фоизга (2,6 миллиард доллар), саноат маҳсулотларининг 51 фоизга (1,4 миллиард доллар) ўсиши ҳисобига содир бўлди. Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар импорти сезиларли даражада қарийб 60 фоизга (804 миллион доллар), хизматлар 46 фоизга (530 миллион доллар) ошди.

Шундай қилиб, жаҳон иқтисодиётидаги нотинчлик давом этаётганига қарамай, 2022 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ривожланишни давом эттирди. Жаҳон товар бозорларидаги ва йирик савдо ҳамкорлари иқтисодиётидаги мураккаб вазият мамлакатда нархлар ўсишининг тезлашувида ўз аксини топди ва келгуси ойларда ҳам салбий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.

Айни пайтда иқтисодиётнинг барча секторларида ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши кузатилмоқда. Биринчи чоракдаги инвестиция фаоллиги пандемиядан олдинги даражага эришиш бўйича интилишни кўрсатади. Экспорт (олтин экспортини ҳисобга олмаганда) икки қийматли суръатларда ўсиб бормоқда. 

Бундан ташқари, инқирозли ҳолатларни енгиб ўтиш ва ташқи таъсирларга қарши туриш мақсадида мамлакатда жорий йилда барқарор иқтисодий ўсиш динамикасини сақлаб қолишга ёрдам бериши кутилаётган иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш чоралари аллақачон эълон қилинган.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди