Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023
Архив 12:05 · 17.08.2022

Тўрақўрғон электр станциясининг фаолияти фавқулодда тўхтатилди

Тўрақўрғон электр станциясининг иши мажбурий фавқулодда тўхтатилди. Воқеага «Ўзтрангаз» акциядорлик жамиятига қарашли газ қувурининг магистрал линиясига номаълум шахслар шикаст етказгани сабаб бўлган.

Тўрақўрғон электр станциясининг фаолияти фавқулодда тўхтатилди
Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясининг иши мажбурий фавқулодда тўхтатилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, шу пайтгача номаълум шахслар тегишли рухсатномасиз ер ишларини олиб бориб, Наманган вилоятидаги «Ўзтрангаз» акциядорлик жамиятига қарашли газ қувурининг магистраль линиясига шикаст етказган. Бу қувур Тўрақўрғон ИEСни ёқилғи билан таъминлаган. Воқеа Тўрақўрғон электр станциясининг мажбурий фавқулодда тўхтатилишига олиб келган.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда носозликларни бартараф этиш, шунингдек, электр таъминоти учун захира қувватларини улаш бўйича барча чоралар кўрилмоқда. Бошқа электр станцияларида захира блокларини улаш бўйича ишларни бажариш учун маълум вақт зарурлигини инобатга олган ҳолда, ҳудудларда электр таъминотида алоҳида узилишлар кузатилиши мумкинлиги айтилган.

Вазирлик мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини айтиб, вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраган.

Шунингдек, воқеага «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти ҳам муносабат билдирди. Унга кўра, «Ўзтрансгаз» АЖ Фарғона магистраль газ қувурлари бошқармаси томонидан Наманган вилояти Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясига табиий газ етказиб бериш вақтинча, 2022 йил 17 август соат 14:00дан 15:00гача тўхтатилган.

«Ўзтрансгаз» маълум қилишича, 2022 йил 17 август куни Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги фермер хўжалигига тегишли ер майдонида дала ишлари олиб борилаётган вақтда, трактор ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги боис бошқарма тасарруфидаги «Тўрақўрғон» ИEС газ тақсимлаш станцияга табиий газ етказиб берувчи магистраль газ қувурига ўрнатилган пуркаш (свеча) очиб-ёпиш мосламасига шикаст етказилган ва натижада авария ҳолати, яъни газ сизиб чиқиши юзага келган.

Айтилишича, мазкур газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш учун «Тўрақўрғон» ИEС газ тақсимлаш станциясига табиий газ етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилган.

Аввалроқ 25 январь куни Ўзбекистонда республика электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилганди. Ўшанда соат 10:57 да Ўзбекистон бўйлаб электр таъминотида узилишлар кузатилишни бошлаган. Узилишлар туфайли Тошкент метрополитени ишдан тўхтаган. Энергетика вазирлиги ҳолат юзасидан тушунтириш берган.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Kommers Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди