Xiaomi компанияси ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатишни бошлади
Хитойнинг Xiaomi компанияси смартфонларга бўлган талаб сабаб харажатларни камайтириш мақсадида ходимларининг 10 фоизини қиcқартиради
Хитойнинг Xiaomi технологик компанияси оммавий ишдан бўшатишни бошлади. Бу ҳақда Finansial Times хабар берди.
Қайд этилишича, компания харажатларни камайтириш мақсадида ходимларининг 10 фоизини қисқартиришни режалаштирмоқда. Бу қадамни глобал инфляция, Хитойнинг COVID-19 эпидемияси билан кураши, шунингдек, смартфонларга бўлган талабнинг пасайиши фонида қўйишга мажбур. Даромад ва фойданинг пасайиши кетма-кет учинчи чоракда қайд этилди.
Ишдан бўшатишлар бир нечта бўлинмаларга, жумладан, смартфонлар бизнесига таъсир қилади. Компания ходимлари 2022 йил 30 сентябрь ҳолатига кўра 35 мингдан ортиқ кишини ташкил этди.
Глобал смартфон бозори 2014 йилдан бери энг ёмон учинчи чоракни бошдан кечирди. Canalys бозор тадқиқот компанияси маълумотларига кўра, сентябрда якунланган уч ой ичида глобал смартфон етказиб бериш тўққиз фоизга камайди ва бу пасайиш 2022 йилгача давом этди. Таҳлилчиларнинг фикрича, талабнинг пасайиш тенденцияси яна 9 ой давом этади.