Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023
Архив 12:18 · 31.08.2022

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида ҳудудларни мутаносиб ривожлантиришга оид қандай вазифалар белгиланган?

Ўзбекистонда 2022–2026 йилларга мўлжалланган ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари ишлаб чиқилган. Уларда ҳар бир шаҳар ва туманнинг «ўсиш драйверлари»га асосланган ҳолда ҳудудда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва ҳозирги кунда амалга оширилмоқда.

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида ҳудудларни мутаносиб ривожлантиришга оид қандай вазифалар белгиланган?

Ҳудудлар кесимида мутаносибликка эшириш учун яқин йилларда йирик лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган. Хусусан, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ҳудудларни мутаносиб ривожлантириш, ҳудудлараро фарқларни камайтириш, бу борада ушбу даврда ҳудудий иқтисодиётни 1,4-1,6 бараварга ошириш белгиланган.

Фикримизча, бунга эришиш учун аввало, ҳудудларда мавжуд ички имкониятлардан оқилона фойдаланиш лозим. Баъзи ҳолларда, харидор бор, ишлаб чиқарувчи ҳам бор, лекин уларни бирлаштирадиган восита етишмайди. Шу воситани таъминлаб бериши орқали муаммони ҳал этиш мумкин.

Бу масала бўйича Ўзбекистонда 2022–2026 йилларга мўлжалланган ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари ишлаб чиқилган. Уларда ҳар бир шаҳар ва туманнинг «ўсиш драйверлари»га асосланган ҳолда ҳудудда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва ҳозирги кунда амалга оширилмоқда.

Бу борада маҳаллий хомашёни қайта ишлаш, ресурслардан самарали фойдаланиш, қулай инфратузилма ва шарт-шароитларни яратиш ҳамда тадбиркорлик, инвестиция, экспорт фаолиятини жадаллаштириш натижасида ҳудудий саноатни 1,3-1,5 баробарга ошириш, шунингдек, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида саноатнинг ЯҲМдаги улушини 20 фоиз ва ундан юқори кўрсаткичларга етказиш кўзланмоқда.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида фойдаланилмаётган ерларни ўзлаштириш, тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорлигини ошириш, уруғчилик ва наслчиликни ривожлантириш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш каби йўналишда кўрилаётган чора-тадбирлар ҳудудларнинг ривожланишида янги имкониятларни яратади.

Хизматлар соҳасида эса алоқа ва ахборотлаштириш, соғлиқни сақлаш, таълим, молиявий хизматларни ривожлантириш, чегара ҳудудларда қўшни давлатлар билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш натижасида қишлоқ жойларда хизматлар соҳаси улушини мунтазам ошириб бориш имкони пайдо бўлади.

Алоқа ва ахборот хизматлари, молиявий хизматларнинг динамик ривожланиши, шу жумладан, аҳолининг камбағал ва кам таъминланган қатламларига фойдаланиш имкониятларини таъминлайди. Бунда транспорт хизматларини ҳамда замонавий инфратузилмаси ривожлантириш ва ривожланган логистика тизимини ташкил этишни кўзда тутилади.

Ҳудудлар иқтисодиётига юқори технологияли электрон тизимларни жорий этиш (е-health, е-education), давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш орқали соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларини ривожлантириш таъминланади. Натижада 2026 йил охирига қадар мамлакатнинг қишлоқ жойларида хизматлар улушини камида 30 фоиз га, шу жумладан Навоий ва Наманган вилоятларида 27-30 фоиз гача, Жиззах ва Бухоро вилоятларида 35 фоиз гача ошириш режалаштирилган.

Энергетика таъминотини яхшилаш борасида қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш ҳисобига талабни қондириш ҳамда ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш ҳисобига ҳудудлар иқтисодиётида энергия ва ресурс сарфи ҳажмини камайтиришга эришилмоқда. Бу борадаги ишларни жадаллаштириш, тежамкорликни ошириш иқтисодий барқарорликка хизмат қилади.

Бундан ташқари, ҳудудлар тараққиёти йўлида инсон капиталидан кенг фойдаланиш ҳамда уларнинг салоҳиятини оширишга ҳам эътибор қаратиш лозим. Инсон ресурслари салоҳиятини ошириш орқали жойларда замонавий илмталаб, инновацион товар ва хизматларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган технопарклар ташкил этиш кўламини ошириш бугунги замон талабидир.

Ўзбекистон ҳудудлари юқори демографик салоҳиятига эга. Ҳудудларда инсон ресурсларидан “ўсиш дарайвери” сифатида фойдаланиш мумкин.

Республикада аҳоли сони жиҳатидан етакчи ўринни Самарқанд (республикадаги жами аҳолинининг (11,4 фоиз), кейинги ўринларни Фарғона (11,1 фоиз), Қашқадарё (9,6 фоиз), Андижон (9,2 фоиз), Тошкент (8,7 фоиз), Наманган (8,3 фоиз), Сурхондарё (7,8 фоиз) вилоятлари ва Тошкент шаҳри (7,7 фоиз) эгаллайди. Ушбу ҳудудларда республикадаги жами аҳолининг 73,8 фоиз истиқомат қилади. Бухоро (5,6 фоиз), Хоразм (5,5 фоиз), Жиззах (4,1 фоиз), Навоий (2,9 фоиз), Сирдарё (2,5 фоиз) вилоятларида ва Қорақалпоғистон республикасида (5,6 фоиз) мамлакатдаги жами аҳолини 26,2 фоиз истиқомат қилади.

Ҳудудларда инсон ресурслари билимини ошириш орқали замонавий илм талаб соҳаларни ривожлантириш, хусусан, инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган иқтисодий зоналарни шакллантириш (инновацион марказлар, технопарк, кичик саноат зоналари, фармацевтика зоналари ва ҳоказолар) мақсадлари кўзланган.

Кичик бизнес ривожи – ҳудудлар тараққиётининг муҳим омили

Маҳаллий тажриба шуни кўрсатадики, тадбиркорлик ҳудудий иқтисодиётни ривожлантиришда энг самарали ҳамда ички ва ташқи хатарларга чидамли дастак ҳисобланади. Яъни, ишлаб чиқаришнинг харакатлантирувчи кучи бўлган бу фаолият жойлардаги ер, хомашё, меҳнат ва капитал ресурсларни бирлаштиради. Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги улуши 2021 йилда 54,9 фоиз бўлган, бу ялпи ички маҳсулотнинг ярмидан ошиғи, дегани.

Мамлакатда йилдан йилга тадбиркорлар сони ошиб, кичик бизнес ривожланаётган шароитда маҳаллий ишбилармонларни қийнаб келаётган муаммолар билан ишлаш бўйича самарали янги тизимлар жорий этиляпти. 2021 йилда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузурида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, унинг ҳудудий бошқарма ва марказлари ташкил этилди.

Мазкур Агентлик тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини қабул қилиш ва тизимли таҳлил қилиш асосида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича иш юритади.

Бундан ташқари, давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан анъанавий очиқ мулоқоти йўлга қўйилди. Ушбу мулоқотнинг аҳамиятини, унда соҳани ривожлантириш бўйича кўрилаётган масалалар, тадбиркорларга яратиб берилаётган шароитларни юртидаги барча тадбиркорлар яхши ҳис қилиб турибди. Хусусан, шу йил 22 августда ўтказилган навбатдаги учрашувда Президент томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш юзасидан 5 та йўналишда ташаббуслар илгари сурилди.

Шунингдек, ҳудудларда етарли шарт-шароит, инфратузилма ва кафолатли бозорни шакллантириш вазифаси белгиланди. Ушбу мақсадларга эришиш борасида энг аввало, туман ва шаҳарларнинг шароитини ўрганиб чиққан ҳолда уларда бизнес юритиш учун алоҳида ёндашувлар жорий этиш таклиф қилинди. Бундай ёндашув ҳудудларда мавжуд ресурслар ва қўшимча салоҳиятлардан самарали фойдаланиш учун кенг имкониятлар яратади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Ўзбекистон ҳудудларини ўрта муддатли истиқболда (2022-2026 йиллар) мувозанатли ривожлантиришнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

ҳудудларда мавжуд эркин иқтисодий зоналар, технопарклар, кичик саноат зоналари, махсус логистика, фармацевтика ва туристик зоналари самарадорлигини ошириш ва янгиларини ташкил этиш орқали ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш;

энергия ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш ҳисобига ҳудудлар саноатида энергия ва ресурс сарфи ҳажмини камайтириш;

ҳудудларда рақамли технологияли хизматлар (алоқа ва ахборотлаштириш, IT дастурлаш, электрон тиббий хизматлар) кўрсатишга ихтисослашган тадбиркорлик субъектларига янги хизмат объектларини яратиш имкониятларини кенгайтириш;

туризм соҳасига коронавирус пандемияси таъсирини юмшатиш мақсадида ҳудудларда ички туризмни янада ривожлантириш учун мавжуд фойдаланилмаётган ресурслар асосида қўшимча туристик маҳсулотларини яратиш;

ҳудудларда аҳолига онлайн (электрон буюртмалар) асосида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш;

қишлоқ жойларининг табиий иқлими ва ресурсларидан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатишни янги турларини яратиш ва ривожлантириш (экотуризм, соғломлаштириш, спортга оид ва рекреация объектлари);

қишлоқ хўжалиги субъектларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалик экинлари селекцияси ва уруғчиликни яхшилаш мақсадида соҳанинг моддий-техник базаси, илмий-тадқиқот институтлари, институционал муҳит ва кадрлар масалаларини ўз ичига олувчи ҳудудларнинг қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш бўйича мақсадли дастурлар ва тизимли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

ишлаб чиқаришни (чорвачилик маҳсулдорлиги, деҳқончилик ҳосилдорлиги) оптималлаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида иқлим, ва экологик омиллар, ер ва сув ресурсларига қараб қишлоқ хўжалиги иқтисодий фаолиятининг янги турларини жойлаштириш концепциясини ишлаб чиқиш;

юқори иқтисодий кўрсаткичларга эришиш ҳамда қўшилган қиймат занжирларига бирлашиш имконини кенгайтириш мақсадида томорқа ва деҳқон хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини бирлаштиришнинг самарали механизмлари шакллантириш;

етиштириладиган ва сотишга чиқариладиган маҳсулотлар ҳажмини ошириш, қўшилган қийматни кўпайтириш, экспорт географияси ва маҳсулот турларининг диверсификациясини кенгайтириш мақсадида ҳудудларда халқаро стандартлар ва сифат талабларига жавоб берадиган лабораториялар, улгуржи бозорлар ва логистика марказларини ривожлантириш;

ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадида ҳудудларни ривожлантириш ва ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштириш соҳасида ҳудудларнинг хорижий давлатлар ҳудудлари билан халқаро ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш.

тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш, шунингдек, улар фаолияти самарадорлиги ва сифатини ошириш мақсадида ҳудудий кластерлар субъектларига ташкилий ва ахборот ёрдамини кўрсатувчи институтларни (лизинг ва суғурта компаниялари, консалтинг ва аудиторлик фирмалари, инфратузилма билан таъминловчи ташкилотлар) ривожлантириш;

ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган вазифаларни ўзаро манфаатли асосда амалга ошириш ҳамда ҳудудларнинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида давлат-хусусий шерикликни (давлат, йирик бизнес, кичик бизнес, уй хўжаликларининг яқин ҳамкорлиги) ривожлантириш.

Юқоридаги йўналишлар бўйича аниқ чора ва тадбирларни ишлаб чиқилиши ҳудудларни мутаносиб ривожланишига ва аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

Комилжон Қўзиев — Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти лойиҳа раҳбари

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди