Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 22:00 · 13.01.2022

Ёлғон ахборот тарқатишда айбланган YouTube, инвестиция лойиҳаларига қўйилган янги шартлар ва Қозоғистонга тикланаётган парвозлар — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Ёлғон ахборот тарқатишда айбланган YouTube, инвестиция лойиҳаларига қўйилган янги шартлар ва Қозоғистонга тикланаётган парвозлар — кунлик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яқин соатларда 2022 йилнинг 13 январь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Ёлғон ахборот тарқатишда айбланган YouTube

YouTube дунё бўйича асосий ёлғон маълумот тарқатувчи платформа экани аниқланди.

Дунё бўйлаб 80 дан ортиқ фактларни текшириш бўйича ташкилотлар гуруҳи YouTube’ни пандемиянинг икки йили давомида платформада тарқалаётган коронавирус ҳақидаги нотўғри маълумотларга қарши курашни бошлашга чақирди.

«Биз фактчеcкинг ташкилотларининг глобал тармоғи сифатида интернетда ёлғон тарқалишини кузатиб борамиз ва YouTube қандай қилиб бутун дунё бўйлаб ёлғон маълумот тарқатишнинг асосий каналларидан бирига айланганини ҳар куни кўриб турибмиз», — дейилади ташкилотлар очиқ хатида.

YouTube’га мурожаат қилган фактларни текшириш ҳамжамиятига PolitiFact, The Washington Post Fact Checker ва MediaWise каби АҚШ гуруҳлари, шунингдек, Африканинг Dubawa ва Africa Check, Ҳиндистоннинг Fact Crescendo ва Factly ҳамда Индонезия, Исроил, Туркия ва бошқа давлатлар ташкилотлари киради.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, YouTube’да соғлиқ билан боғлиқ нотўғри маълумотлар узоқ вақтдан бери йиғилиб келган. Жумладан, саратон касалларини исботланмаган даволаш усуллари билан касаллик билан курашишга ундайдиган контентлар кўпайган.

Инвестиция лойиҳаларига қўйилган янги шартлар

Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича янги шартлар белгиланди.

Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг 10 январдаги «Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 14-сон қарори қабул қилинган.

Ҳужжат ер участкаларини олиб қўйиш масалаларида низоли вазиятларнинг олдини олиш ва ушбу соҳадаги низоларни самарали ҳал этиш, ер участкалари эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтириш мақсадида қабул қилинган.

Қарор билан баъзи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Биринчидан, низомнинг 33-бандига иккита хатбоши киритилган. Уларга кўра:

  • баённомада инвестиция лойиҳалари ушбу ҳудудда амалга оширилишига розилик берган ёки қарши бўлган мулкдорлар кўрсатилиши шарт;
  • очиқ муҳокама давомида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган ер участкасида инвестиция лойиҳаси амалга оширилишига битта мулкдор қарши бўлган тақдирда ҳам мазкур ҳудудда ушбу инвестиция лойиҳасини амалга оширишга йўл қўйилмайди.

Иккинчидан, низомнинг 47-банди янги таҳрирда баён этилган. Унга кўра, мулкдорларнинг розилигини олиш имкони бўлмаганда, инвестор уларнинг кўчмас мулк объектлари бўйича бериладиган компенсация миқдори, турлари ва муддатини белгилаш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Илгари, инвестор бундай мулкдорларнинг кўчмас мулк объектларини мажбурий сотиб олиш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақли эди.

Қозоғистонга тикланаётган парвозлар

Uzbekistan Airways Қозоғистоннинг Олмаота, Оқтўбе ва Оқтов шаҳарларига парвозларни қайта йўлга қўяди.

Маълум қилинишича, 2022 йил 15 январдан бошлаб, авиакомпания Тошкент–Олмаота–Тошкент, Самарқанд–Олмаота–Самарқанд, Нукус–Оқтўбе–Нукус, Урганч–Оқтов–Урганч, Нукус–Оқтов–Нукус, Урганч–Оқтов–Урганч йўналишлари бўйича мунтазам авиақатновларни қайта йўлга қўяди.

Хабарга кўра, Олмаота халқаро аэропорти халқаро қатновларни соат 08:00 дан 21:00 гача (Олмаота вақти билан) қабул қилади. Ушбу муносабат билан Тошкент–Олмаота–Тошкент йўналиши бўйича HY-765/766 қатнови 16 январь куни бекор қилинади, мазкур парвоз йўловчилари 17 январь куни Тошкент–Олмаота–Тошкент йўналиши бўйича HY-763/764 авиақатнови орқали манзилга етказилади.

Олмаота ва Октобе, Оқтов шаҳарларида бекор қилинган (2022 йил 7 январдан 13 январга қадар) қатновлар йўловчилари авиачиптанинг тўлиқ қийматини харид қилинган жойда қайтариб олиш ёки исталган бошқа бўш санага бепул қайта бронь қилиш ҳуқуқига эга.

Эски автомобиллар сотувини йўлга қўяётган General Motors

АҚШнинг General Motors (GM) компанияси фойдаланилган автомобиллар савдоси билан шуғулланувчи CarBravo номли веб-сайтни ишга туширади.

Дилерлар сайт орқали ҳам GM, ҳам бошқа компания автомобилларини сотади. Хизмат 2022 йилнинг ёзигача ишга туширилади.

CarBravo эски автомобиль сотувчиси CarMax, шунингдек, автомобилларни фақат интернет орқали сотувчи Carvana компаниясидан ҳам ўзиб кетиши кутилмоқда.

Томорқачиликни ривожлантириш миллий маркази

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси таъсисчилигида «Томорқачиликни ривожлантириш миллий маркази» МЧЖ ташкил этилди. Вазирлар Маҳкамаси «Тошкент вилоятида томорқачиликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни қабул қилди.

Қуйидагилар марказнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:

  • илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш орқали аҳолига томорқа ер участкаларидан йилига камида 3 марта ҳосил олишга эришишга кўмаклашиш;
  • томорқачилик йўналиши бўйича малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш;
  • илғор ютуқлардан фойдаланган ҳолда кўчатчилик, уруғчилик ва наслчиликни ривожлантириш, томчилатиб суғоришни кенг жорий қилиш, муқобил энергиядан фойдаланиш, томорқа ер участкаларида балиқ боқиш учун ҳовузлар ташкил этиш соҳасида илмий тадқиқотларни амалга ошириш ва бошқалар.

Марказни жойлаштириш учун Янгийўл тумани 1-сон касб-ҳунар мактаби биносининг бир қисми текин фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилди.

Томорқачилик кластери фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида касб-ҳунар мактабининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган 1,24 гектар ер участкаси ажратиб берилиши назарда тутилмоқда.

Касб-ҳунар мактабининг мавжуд ўқув йўналишлари доирасида бюджетдан молиялаштириш тизими сақлаб қолинган ҳолда, томорқачилик йўналишини ривожлантириш бўйича малака ошириш курслари ташкил этилади. Мактабда таълим жараёни ва ўқувчиларнинг амалиёти Марказ билан ҳамкорликда ташкил этилади.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30 декабрдан кучга кирди.

Ўзбекистон экспорт ҳажмини оширади

Ўзбекистонда экспорт ҳажмини 14 миллиард долларга етказиш ҳисоб-китоб қилинган.

Давлат раҳбари раислигидаги йиғилишда маълум қилинишича, 2020 йилда мамлакатда экспорт миқдори 9 миллиард доллардан ошган бўлса, 2021 йилда 12 миллиард долларни ташкил этган. Эътиборлиси, бунда тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар улуши сезиларли кўпайган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Жорий йилда 9 миллиард 500 миллион доллардан зиёд тўғридан-тўғри хорижий сармояларни ўзлаштириш, 282 та йирик ва 9 мингдан ортиқ ҳудудий лойиҳалар ишга тушириш мўлжалланган. Экспорт ҳажмини 14 миллиард долларга етказиш ҳисоб-китоб қилинган.

Йиғилишда мутасаддилар ушбу кўрсаткичларни тармоқ ва ҳудудлар кесимида таъминлаш чора-тадбирлари бўйича ахборот берди.

Давлат раҳбари ҳар бир инвестиция лойиҳасини доимий назоратга олиб, ташаббускорларга кўмаклашиш ва ўз вақтида ишга тушириш бўйича топшириқлар берди.

Рекорд даражага етган АҚШ инфляцияси

2021 йил декабрь ойи якунлари бўйича қайд этилган АҚШ истеъмол инфляцияси 40 йиллик рекордни янгилади.

Маълум қилинишича, Америкада йиллик ҳисобда нархлар 7 фоизга ошган. Ноябрда эса 6,8 фоизга кўтарилганди. Бундай сезиларли ўсиш, биринчи навбатда, ноябрь ойидаги 4,9 фоиздан декабрь ойида 5,5 фоизгача кўтарилган асосий инфляция билан изоҳланган.

Маълумот ўрнида, АҚШда инфляциянинг сўнгги сезиларли ўсиши 2008-2009 йиллардаги жаҳон молиявий инқирозидан тикланиш даврида кузатилган, бироқ кейинчалик нархлар атиги 4 фоизга ошган ва ҳозирги вазиятдан фарқли ўлароқ, базавий инфляция мўътадил бўлган.

Декабрь ойига келиб Қўшма Штатларда нархларнинг ҳар ойда ўсиши 0,5 фоизни ташкил этди, энергия нархи эса 0,4 фоизга тушди. Шу жумладан бензин — 0,5 фоизга, газ — 1,2 фоизга пастлади. Аммо январь ойида улар яна кўтарилиши мумкин.

Таъкидланишича, декабрда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 0,5 фоизга ошган. Асосий инфляция ҳар ойда 0,6 фоизга кўтарилган. Жумладан, эски автомобиллар 3,5 фоизга, янгилари 1 фоизга қимматлашган. Кийим-кечак нархи 1,7 фоизга, авиачипталар 2,7 фоизга кўтатирлган.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди