МБ: “Золотая Корона” орқали мигрантлар юборган пуллар фуқароларга одатдаги тартибда берилмоқда

15:13 · 29.07.2026

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

11:12 · 29.07.2026

Исломий банклар фаолиятини тартибга солувчи 10 та ҳужжат янгиланди

10:27 · 29.07.2026

Тошкент атрофида 1 млрд долларлик икки қаватли пулли айланма йўл қурилиши мумкин

9:07 · 29.07.2026

500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини паспортсиз харид қилиш мумкин бўлади

17:10 · 28.07.2026

«Уй-жой нархлари ошиши мумкин» — Адлия вазирлиги эскроу тизими жорий этилиши ҳақида

11:22 · 28.07.2026

Ўзбекистонда мансабдорларнинг ноқонуний қарори туфайли етказилган зарарни қоплаш тартиби белгиланди

10:31 · 28.07.2026

Ўзбекистонда ярим йилда 13,1 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилди

14:53 · 27.07.2026

Ўзбекистонда банклар ярим йилда қанча соф фойда кўргани очиқланди

11:37 · 27.07.2026

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 млн сўмдан ошди

9:48 · 27.07.2026

Аҳолининг банклардан қарздорлиги бир йилда 39 трлн сўмга ортди

8:44 · 27.07.2026

Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди

11:16 · 25.07.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:26 · 25.07.2026

Тошкентдаги Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлаги қурилиши бошланади

15:47 · 24.07.2026

Уй-жой субсидияси учун аризалар қабули 27 июль куни бошланади

11:46 · 24.07.2026

Ўзбекистонда аҳоли ярим йилда банкларга 12,3 млрд доллар сотди

10:18 · 24.07.2026

Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин

13:58 · 23.07.2026

2026 йилда қайси давлатларнинг қарзи энг катта бўлади?

11:16 · 23.07.2026

Қайдай қилиб яхши кредит тарихини шакллантириш мумкин?

Кредит тарихи умр давомида бир марта бўлса ҳам банклар, микромолия ташкилотлари, ломбардлар, лизинг компаниялари ва маиший техника, мебель ва шу каби дўконларнинг кредит хизматларидан фойдаланган ҳар қандай инсонда мавжуд.

Қайдай қилиб яхши кредит тарихини шакллантириш мумкин?

Кредит тарихи – бу фуқаронинг қаердан, қайси кредит ташкилотидан, қанча миқдорда қарз олганингиз ва кейинчалик уни қандай тўлаганингиз тўғрисида батафсил маълумот, яъни бу Сизнинг қарз олувчи сифатида молиявий интизомингиз аксидир.

Ўзбекистон Республикасининг «Кредит маълумотлари алмашинуви тўғрисида»ги қонунига асосан кредит тарихи қарздорнинг сўнгги беш йил ичидаги мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиб, қуйидагиларни акс эттиради:

  • қарздор тўғрисида;
  • жорий ва ёпилган кредитлар, товар кредитлари қиймати, расмийлаштирилган санаси, муддати ва қолдиғи тўғрисида;
  • муддати ўтган қарздорликлар тўғрисида;
  • жорий ва ёпилган кредитга қўйилган гаров мулки ва мулк эгаси тўғрисида;
  • суд жараёнидаги кредитлар тўғрисида;
  • кредит тарихи шаклланган сана ва уни тайёрлаган ташкилот тўғрисида.

Шу билан бир қаторда, кредит тарихи тўғридан-тўғри қарздор тўғрисидаги маълумотлардан ташқари лизинг олувчи, кафил, кафолатчи, гаровга қўювчи ҳамда кредит битими бўйича суғурталовчи сифатида қатнашувчи жисмоний ва юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни ҳам ўзида жамлайди.

Кредит тарихи пул ва бошқа мулкларни қарзга беришни назарда тутган шартномаларни имзолашда ўз таъсирига эга муҳим омил ҳисобланади.

Кредит маълумотларни йиғиш билан Кредит бюроси шуғулланиб, улар Марказий банк томонидан берилган лицензияга асосан фаолият юритади.

Кредит бюроси нафақат жисмоний ва юридик шахс бўлган қарздорларнинг маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида балки, ушбу маълумотлар билан алмашиш учун банклар, микромолия ташкилотлари, ломбардлар, лизинг компаниялари ва айрим дўкон (ритейлер)лар билан ҳамкорлик олиб боради.

Пул маблағлари ва бошқа мулкларни қарзга бериш бўйича шартнома тўғрисидаги маълумот қарздорнинг розилигисиз Кредит бюросига тақдим этилади.

Кредит бюроси, қарздорларнинг молиявий ҳолатини, шунингдек, қарзни қайтара олиш қобилиятини баҳолайди, шунингдек, қарздорларни баҳолаш рейтинги тизимини (скоринг) шакллантиради.

Кредит скоринги — бу фуқаронинг кредитни тўлай олиш қобилиятини балл бериш орқали баҳолаш тизими. Унга бериладиган баллар муддати ўтган қарздорликнинг мавжуд ёки йўқлиги, шунингдек, даромадлар, фаолият тури, ёш ва турмуш ҳолати ва бошқа шу каби омилларга боғлиқдир.

Скоринг баллини ошириш учун ўз кредит тарихингизни кузатиб боришингиз, қарз юки ҳажмини кўпайтирмасдан, мажбуриятларни ўз вақтида бажариб боришингиз зарур.

Сиз Кредит бюросидан ҳеч қандай сабабларни кўрсатмасдан, йилига фақат бир марта текинга ва исталганча пуллик асосда ўз кредит тарихингиз тўғрисидаги маълумотни олиш ҳуқуқига эгасиз.

Шундай қилиб, қандай яхши кредит тарихини шакллантириш мумкин?

  • Мобил телефон ва бошқа қурилмаларга кредитни қайтариш жадвалига мувофиқ белгиланган тўлов саналарини эслатмага жойлаштиринг;
  • Кредит бўйича амалга оширилган навбатдаги тўловдан сўнг, ҳар сафар банк ходимидан, мобил иловаси ёки веб-сайтдаги шахсий кабинетингиз орқали текшириб боринг.

Кредит тарихини билиш йўллари

1. Кредит ахборот-таҳлил маркази (Кредит бюроси) сайтидаги шахсий кабинет орқали.

Бунинг учун OneID тизими орқали кредит бюросининг веб-сайтида рўйхатдан ўтиш кифоя.

2. Почта хизмати орқали.

Бунинг учун сиз Кредит ахборот-таҳлил марказининг (кредит бюроси) почта манзилига сўров юборишингиз ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхасини, имзоланган аризани (кредит бюроси сайтидаги намунага мувофиқ), шунингдек аризачининг имзосини тасдиқловчи нотариал тасдиқланган гувоҳномани илова қилишингиз керак.

3. Видео мурожаатдан фойдаланиш.

Шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхасини ушлаган ҳолда аризачининг видео хабари кредит бюросининг электрон почта ёки телеграм аккаунтига юборилиши керак. Бу усулда имзоланган аризани ҳам илова қилиш керак (кредит бюроси сайтидаги намунага кўра).

4. Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали.

Бугунги кунда кредит тарихини олишнинг энг машҳур усули мй.гов.уз Ягона порталидир.

  • Бунинг учун Ягона порталда рўйхатдан ўтинг ва «Кредит тарихини олиш» бўлимига ўтинг.
  • Бир неча қадамлардан сўнг сизга олинган кредитлар ҳақида батафсил маълумот берилади.

Кредит тарихингиз ҳақидаги маълумотни йилига бир марта бепул ва тўлов эвазига — чексиз кўп марта ҳеч қандай сабаб кўрсатмаган ҳолда олиш мумкин.

МБ: “Золотая Корона” орқали мигрантлар юборган пуллар фуқароларга одатдаги тартибда берилмоқда
Янгиликлар 15:13 · 29.07.2026
МБ: “Золотая Корона” орқали мигрантлар юборган пуллар фуқароларга одатдаги тартибда берилмоқда
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Янгиликлар 11:12 · 29.07.2026
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Исломий банклар фаолиятини тартибга солувчи 10 та ҳужжат янгиланди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 10:27 · 29.07.2026
Исломий банклар фаолиятини тартибга солувчи 10 та ҳужжат янгиланди
Тошкент атрофида 1 млрд долларлик икки қаватли пулли айланма йўл қурилиши мумкин
Янгиликлар 9:07 · 29.07.2026
Тошкент атрофида 1 млрд долларлик икки қаватли пулли айланма йўл қурилиши мумкин
500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини паспортсиз харид қилиш мумкин бўлади
Янгиликлар 17:10 · 28.07.2026
500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини паспортсиз харид қилиш мумкин бўлади
«Уй-жой нархлари ошиши мумкин» — Адлия вазирлиги эскроу тизими жорий этилиши ҳақида
Янгиликлар 11:22 · 28.07.2026
«Уй-жой нархлари ошиши мумкин» — Адлия вазирлиги эскроу тизими жорий этилиши ҳақида