
Сентябрда Ўзбекистон электромобиллар сотуви рекорд даражага етди
Ўтган ойда 7,8 минг дона электромобиль сотилиб, бу август ойига нисбатан 21,6 фоизга кўпдир ва рекорд даражадаги кўрсаткич ҳисобланади.

Сентябрь ойида автомобиль бозорида электромобиллар савдоси ўсиши кузатилди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилида келтирилган.
Ўтган ойда енгил автомобиллар савдоси 84,6 минг донани ташкил этиб, август ойига нисбатан 6,4 фоизга камайган. Энг катта пасайиш Сурхондарё ва Навоий вилоятларида, шунингдек, Тошкент шаҳрида қайд этилди.
Шу билан бирга, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида савдо ҳажмларининг ўсиши кузатилди.
Бирламчи автомобиль бозори
Сентябрь ойида янги енгил автомобиллар сегментида фаолликнинг мавсумий тушиши кузатилиб, савдо ҳажми 15,2% га камайиб, 31,9 минг донани ташкил этди.
Ушбу сегментда маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар устуворликни сақлаб қолди — уларнинг сотуви 27,4 минг донани ташкил этиб, авввалги ойга нисбатан 16,1 фоизга камайди.
Хорижда ишлаб чиқарилган янги автомобиллар савдоси 4,5 минг донани ташкил этиб, август ойига нисбатан 8,9 фоизга камайди.
Иккилламчи автомобиль бозорида 52,6 минг дона машина сотилган бўлиб, бу ўтган ойга нисбатан атиги 0,1 фоизга камдир.
Электромобиллар бозори
Сентябрь ойида 7,8 минг дона электромобиль сотилиб, бу август ойига нисбатан 21,6 фоизга кўпдир ва рекорд даражадаги кўрсаткич ҳисобланади.
Жорий йилнинг учинчи чорагида сотилган енгил электромобиллар сони 20,7 минг донани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,2 баробарга ўсган.
Энг юқори ўсиш Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида кузатилди.






