Рақамли маркировка тизимида янги ўзгаришлар кучга киради

14:12 · 15.06.2026

Фуқаролар билан ишлаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга банклар очиқ эълон қилинади

11:16 · 15.06.2026

Банкоматда нақд пул ечишдаги узилишлар учун энди банклар жаримага тортилади

10:07 · 15.06.2026

Меҳмонхоналар ва туроператорларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади

15:22 · 12.06.2026

Аҳолининг банклардан қарздорлиги рекорд даражада кўпайди

12:57 · 12.06.2026

Банкларга мижозларнинг тизимли муаммоларини ҳал қилиш мажбурияти юклатилиши мумкин

10:42 · 12.06.2026

Сўмдаги омонатлар даромадлилиги 2022 йилдан бери энг паст даражага тушди — Марказий банк

16:31 · 11.06.2026

Блогерлар даромади қандай тартибда солиққа тортилади?

10:04 · 11.06.2026

Марказий банк 2 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди

15:39 · 10.06.2026

Кредит рейтингларининг яхшиланиши Ўзбекистонга нима беради?

12:30 · 10.06.2026

Ўзбекистоннинг олтин захираси беш йилда 879 тоннага оширилади

9:53 · 10.06.2026

Тошкент уй-жой ижара бозори: айрим сегментларда ҳудудлар ўртасидаги тафовут икки баробардан юқори

15:12 · 09.06.2026

Ўзбекистонда судьялар даромади, мол-мулкини декларация қилиш йўлга қўйилади

14:09 · 09.06.2026

Аҳоли банкларга кўпроқ пул қўймоқда: омонатлар миқдори бир йилда 31 фоизга ошди

10:04 · 09.06.2026

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 70,6 млрд долларгача қисқарди

14:20 · 08.06.2026

Ўзбекистондаги банклар тўрт ойда қанча фойда олгани очиқланди

10:40 · 08.06.2026

Ўзбекистонликлар асосан нима мақсадда кредит олмоқда?

10:04 · 08.06.2026

Май ойида йиллик инфляция 2017 йилдан бери биринчи марта 5,5 фоизгача пасайди

10:32 · 06.06.2026

Ташқи қарз жалб қилиш бюджет дефицити билан боғлиқ — Марказий банк раиси

Ўзбекистоннинг ташқи қарзлари бюджет тақчиллиги билан бевосита боғлиқ, деди Марказий банк раиси Тимур Ишметов. Унинг таъкидлашича, ташқи қарзнинг мутлақ миқдори ошганига қарамай, унинг ЯИМдаги улуши камайиб бормоқда.

Ташқи қарз жалб қилиш бюджет дефицити билан боғлиқ — Марказий банк раиси
Фото: «gorzavod.ru»

Ўзбекистон Марказий банки мамлакат ташқи қарзининг ҳолатини барқарор ва мўтадил деб баҳоламоқда. Бу ҳақда МБ раиси Тимур Ишметов 24 октябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар бермоқда Gazeta.

«[Мамлакатимизда] ташқи қарзни жалб этишнинг қонун-қоидалари бир неча йил аввал шакллантирилган. [Бугунги кунда] ташқи қарз даражаси етарлича барқарор ва мўтадиллашган», — деди у.

Ишметовнинг фикрича, қарз юкини баҳолашда абсолют рақамларга эмас, балки қарзнинг иқтисодиёт ҳажмига (ЯИМ) нисбатига эътибор қаратиш лозим.

«2020 йилда давлат ташқи қарзи 21,4 млрд доллар бўлган, бу ЯИМнинг тахминан 32 фоизини ташкил этган. 2025 йилга келиб давлат ташқи қарзи 39 млрд доллар, лекин ЯИМга нисбатан 29 фоиз. Яъни абсолют рақамларда қарз кўпайяпти, лекин иқтисодиёт ундан ҳам тезроқ ўсмоқда, шу боис нисбий кўрсаткич пасаймоқда», — деди Марказий банк раиси.

Унинг аниқлик киритишича, сўнгги беш йил ичида давлат қарзининг ЯИМга нисбати 32 фоиздан 29 фоиздан камроққача пасайди, бу эса қарз барқарорлигининг издан чиқиш хавфи йўқлигини кўрсатади.

Тимур Ишметов, шунингдек, янги қарзларни жалб этиш бевосита бюджет тақчиллиги билан боғлиқлигини қўшимча қилди.

«Ташқи қарзлар фақат бюджет даромадлари харажатлардан кам бўлган тақдирдагина жалб этилади. Шу сабабдан биз учун бюджет дефицити даражаси асосий макроиқтисодий кўрсаткичдир», — деб тушунтирди МБ раиси.

Унинг сўзларига кўра, 2025 йилда йиғма бюджет тақчиллиги ЯИМнинг 3 фоизидан ошмаслиги прогноз қилинмоқда ва бу «ташқи қарз бўйича барқарорликни сақлаб қолиш ва унинг ўсишига йўл қўймаслик» имконини беради.

«Бюджетни қўллаб-қувватлаш учун ташқи қарз жалб қилиш табиий ҳолат бўлиб, бюджет тақчиллиги билан боғлиқ. [Бюджет тақчиллиги] биз учун ҳозирги шароитда ЯИМнинг 3 фоизидан ошмаслиги мақсадга мувофиқ деб белгиланган. Бюджет тақчиллигини шу даражада сақлаб қолиш бизда ташқи қарз билан боғлиқ ҳеч қандай муаммоларни келтириб чиқармайди», — дея хулоса қилди Тимур Ишметов.

Марказий банк раиси инвестиция фаолиятини фаол кенгайтираётган хусусий компаниялар орасида қарз жалб қилиш фаоллиги ортиб бораётганини таъкидлади.

«Корпоратив соҳада бироз қарзлар ошиши кузатиляпти. Ташкилотлар ўзининг инвестицион фаоллигини ошириш учун ташқи қарз жалб қиляпти. Айримлари тўғридан-тўғри қарз жалб қиляпти, айримлари қимматли қоғозлар, евробондлар чиқаришни бошлади, бу ҳам ижобий кўрсаткич. Шу билан бирга, фақат ташқи қарз эмас, балки тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳам ошган. Тўққиз ой якунлари бўйича, тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 55 фоизга ошди, бу жуда яхши кўрсаткичдир», — деди у.

Рақамли маркировка тизимида янги ўзгаришлар кучга киради
Янгиликлар 14:12 · 15.06.2026
Рақамли маркировка тизимида янги ўзгаришлар кучга киради
Фуқаролар билан ишлаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга банклар очиқ эълон қилинади
Янгиликлар 11:16 · 15.06.2026
Фуқаролар билан ишлаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга банклар очиқ эълон қилинади
Банкоматда нақд пул ечишдаги узилишлар учун энди банклар жаримага тортилади
Янгиликлар 10:07 · 15.06.2026
Банкоматда нақд пул ечишдаги узилишлар учун энди банклар жаримага тортилади
Меҳмонхоналар ва туроператорларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади
Янгиликлар 15:22 · 12.06.2026
Меҳмонхоналар ва туроператорларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади
Аҳолининг банклардан қарздорлиги рекорд даражада кўпайди
Янгиликлар 12:57 · 12.06.2026
Аҳолининг банклардан қарздорлиги рекорд даражада кўпайди
Банкларга мижозларнинг тизимли муаммоларини ҳал қилиш мажбурияти юклатилиши мумкин
Янгиликлар 10:42 · 12.06.2026
Банкларга мижозларнинг тизимли муаммоларини ҳал қилиш мажбурияти юклатилиши мумкин