Ўзбекистоннинг ўтган йилги ялпи ички маҳсулоти қайта ҳисоблангач, 121,4 млрд долларга етди

13:46 · 18.11.2025

Ўзбекистонда биринчи марта иш ҳақлари кўчмас мулк нархларидан тезроқ ўсди — Марказий банк

11:18 · 18.11.2025

UzAutoMotors, “Ўзбекнефтгаз” ва “Навоийазот” тўлаган солиқлар сезиларли камайди

16:31 · 17.11.2025

Ўзбекистон банкларни хусусийлаштириш стратегиясини ўзгартирмоқда — Fitch

12:04 · 17.11.2025

ЯТТларга фирма номига эга бўлишга рухсат берилади

10:18 · 17.11.2025

Тиббиёт муассасаларига йўлланмасиз мурожаат қилганларга пулли хизмат кўрсатилади

16:44 · 14.11.2025

Ипотека облигацияларининг муомаласини амалга ошириш тартиби белгиланди

10:06 · 14.11.2025

Ўзбекистонда иккиламчи уй-жой нархлари долларда 5 фоизга ошди

15:03 · 13.11.2025

Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби белгиланди

10:30 · 13.11.2025

Энди иш вақтидан ташқари ишлаганлик учун камида 2 ҳисса миқдорда ҳақ тўланади

17:36 · 12.11.2025

ОТБ Ўзбекистонга микромолиялаштиришни ривожлантириш учун 300 млн доллар ажратади

14:01 · 12.11.2025

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси пасайди

9:49 · 12.11.2025

Исломий банк тўғрисидаги қонун лойиҳаси Сенатга юборилди

14:44 · 11.11.2025

АҚШ UzAuto Motors хусусийлаштиришида иштирок этишни кўриб чиқмоқда

10:23 · 11.11.2025

Ўзбекистондаги 18 та банк жаримага тортилди

15:14 · 10.11.2025

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари тарихда илк бор 60 млрд долларга яқинлашди

12:19 · 10.11.2025

Ўзбекистонга пул ўтказмалари 10 фоизгача ошиши кутилмоқда

10:12 · 10.11.2025

Ўзбекистонда биринчи микромолия банки ташкил этилди

11:13 · 08.11.2025

Ўзбекистонда йиллик инфляция 7,8 фоизгача пасайди

Ҳудудлар кесимида энг юқори ойлик инфляция Андижонда кузатилган бўлса, еттида ҳудуд — Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ҳамда Тошкент вилоятларида энг паст — 0,5 фоизни ташкил этган.

Ўзбекистонда йиллик инфляция 7,8 фоизгача пасайди
Фото: Nova 24

Ўзбекистонда йиллик инфляция 7,8 фоизга тушиб, ўтган йилга нисбатан 2,4 фоиз пунктга пасайди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси томонидан эълон қилинган истеъмол нархлари индексида маълум қилинган.

Маълумотларга кўра, 2025 йил октябрь ойида ойлик инфляция 0,6 фоизни ташкил этиб, сентябрь ойидаги даражада шаклланди.

Нархларнинг ўсиш суръати 2024 йилнинг октябрига нисбатан бир баравардан ортиққа пасайган, ўшанда бу 0,8 фоиз эди.

Жорий йилнинг январь—октябрь ойларида инфляция 5,7 фоизни ташкил этган. Йиллик инфляция октябрь ойида 7,8 фоиз даражасида қайд этилиб, ой давомида 0,2 фоизга, ўтган йилнинг октябрига нисбатан эса 2,4 фоизга пасайган.

Мева ва сабзавот маҳсулотлари нархи ўзгаришини ҳисобга олмаганда, инфляция октябрь ойида 0,5 фоизни, йиллик нисбатда эса 8,6 фоизни ташкил этган.

Ой давомида асосий маҳсулотлардан тухум (4,1%), суякли мол гўшти (1,7%), сут (1,2%) ҳамда ўсимлик ёғи (0,8%)нинг нархлари ошган. Бундан ташқари, асосий мева-сабзавотлардан помидор — 61,%, бодринг — 58,2%, бақлажон — 11,3% ҳамда булғор қалампири 10,6% га сезиларли қимматлаган.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари ой давомида 0,4% га, йил бошидан — 4,4%, ўтган йилнинг октябрига нисбатан эса 5,8% га қимматлади. Хизматлар бир ойда 0,3% га, йиллик ҳисобда эса 8,7% га ошган.

Ҳудудлар кесимида энг юқори ойлик инфляция Андижон (0,9%)да кузатилган бўлса, еттида ҳудуд — Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ҳамда Тошкент вилоятларида энг паст — 0,5% ни ташкил этган.

Шу билан бирга, январь—октябрь ойларида нархлар энг кўп Қорақалпоғистон ва Фарғонада (6,2%), энг кам Тошкент шаҳрида (5,1%) ошди. Йиллик инфляция эса Фарғона вилоятида энг юқори бўлди — 8,6%. Нархлар энг кам Жиззахда (7,1%) кўтарилган.

Ўзбекистоннинг ўтган йилги ялпи ички маҳсулоти қайта ҳисоблангач, 121,4 млрд долларга етди
Янгиликлар 13:46 · 18.11.2025
Ўзбекистоннинг ўтган йилги ялпи ички маҳсулоти қайта ҳисоблангач, 121,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда биринчи марта иш ҳақлари кўчмас мулк нархларидан тезроқ ўсди — Марказий банк
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:18 · 18.11.2025
Ўзбекистонда биринчи марта иш ҳақлари кўчмас мулк нархларидан тезроқ ўсди — Марказий банк
UzAutoMotors, “Ўзбекнефтгаз” ва “Навоийазот” тўлаган солиқлар сезиларли камайди
Янгиликлар 16:31 · 17.11.2025
UzAutoMotors, “Ўзбекнефтгаз” ва “Навоийазот” тўлаган солиқлар сезиларли камайди
Ўзбекистон банкларни хусусийлаштириш стратегиясини ўзгартирмоқда — Fitch
Молия, Янгиликлар 12:04 · 17.11.2025
Ўзбекистон банкларни хусусийлаштириш стратегиясини ўзгартирмоқда — Fitch
ЯТТларга фирма номига эга бўлишга рухсат берилади
Янгиликлар 10:18 · 17.11.2025
ЯТТларга фирма номига эга бўлишга рухсат берилади
Тиббиёт муассасаларига йўлланмасиз мурожаат қилганларга пулли хизмат кўрсатилади
Янгиликлар 16:44 · 14.11.2025
Тиббиёт муассасаларига йўлланмасиз мурожаат қилганларга пулли хизмат кўрсатилади