Асосий мазмунга ўтиш
10 август · Душанба USD 11 952,10 ▲ +0,3% EUR 13 779,58 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Солиқ мобил иловасининг амалдаги версияси 1 декабрдан ишламайди

Хавфсизлик сабабли 1 декабргача Ўзбекистон ташқарисидаги фойдаланувчилар иловадан вақтинча фойдалана олмайди.

Солиқ қўмитасининг «Soliq» мобил иловасида хавфсизлик бўйича профилактик тадбирлари якунланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

4 ноябрь куни соат 18:40 дан бошлаб профилактик тадбирлари амалга оширилганлиги сабаб илова фаолияти вақтинчалик чекланганди.

Хавфсизликдан келиб чиқиб, 1 декабргача Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлган илова фойдаланувчилари иловадан вақтинчалик фойдалана олмайди. Шу билан бирга, шу санадан бошлаб илованинг эски вариантидан фойдаланиш имконияти чекланади.

Илованинг сўнгги версиясини iOS қурилмалари учун App Store’дан, Android учун эса Play Market’дан юклаб олиш мумкин.

Қўмита келтирилган ноқулайликлар учун фуқаролар ва барча солиқ тўловчилардан узр сўради.