Тошкентда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти: нега ҳам нарх, ҳам субсидия оширилмоқда?

12:33 · 07.11.2025

Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay тўлов тизимлари ишга тушади

10:26 · 07.11.2025

Солиқ мобил иловасининг амалдаги версияси 1 декабрдан ишламайди

15:55 · 06.11.2025

Олтин нархининг ошиши Ўзбекистон бюджетига кўпроқ даромад келтирди — МБ

11:39 · 06.11.2025

Ўзбекистонда 2026 йилдан давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизими жорий этилади

17:07 · 05.11.2025

Ўзбекистонда қарийб 150 минг киши ўз-ўзига кредит олишни тақиқлади

11:28 · 05.11.2025

Ҳудудлар кесимида: аҳоли жон бошига даромад бўйича етакчилар ва паст кўрсаткичлар

10:02 · 05.11.2025

Марказий банк учта янги микромолия ташкилотини рўйхатдан ўтказди

10:38 · 04.11.2025

Банклар энди мобил илова орқали олтин сотиши мумкин

9:35 · 04.11.2025

Сенат сунъий интеллектдан фойдаланишни тартибга солувчи қонунни маъқуллади

14:18 · 03.11.2025

Ўзбекистонда йиллик инфляция 7,8 фоизгача пасайди

10:35 · 03.11.2025

Ўзбекистонда устав капитали камида 300 млрд сўм бўлган қайта суғурта компанияси ташкил этилади

15:49 · 31.10.2025

Ўзбекистон аҳолиси даромадлари 9 ойда 8,4 фоизга ошди

10:20 · 31.10.2025

Ўзбекистонда кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳажми 36,1 млрд доллардан ошди

17:09 · 30.10.2025

Ўзбекистонда асосий товарлар нархи барқарорлаштирилади

15:09 · 30.10.2025

Ҳомиладорлик ва меҳнатга лаёқатсизлик нафақаларини энди иш берувчи эмас, давлат тўлайди

10:12 · 30.10.2025

Ўзбекистонда аҳоли сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда

13:47 · 29.10.2025

Ижтимоий нафақа ва ёрдам пулларидан кредит қарзини ундириш тақиқланади

9:13 · 29.10.2025

Тошкентда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти: нега ҳам нарх, ҳам субсидия оширилмоқда?

2025 йил 12 ноябрдан Тошкент шаҳрида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари 15 фоизга оширилади. Келгуси йилларда нархлар доимий ва кескин ўсиши кутилмоқда. Чунки бора-бора давлат мазкур тармоқни субсидиялашдан воз кечмоқчи. Охирги йилларда нархлар қандай ўзгарди?

Тошкентда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти: нега ҳам нарх, ҳам субсидия оширилмоқда?

Йилига 30 фоизга қимматлаётган тарифлар

2022 йил июлдан Франциянинг Веолиа компанияси Veolia Energy Tashkent МЧЖ ХК шўба корхонаси орқали пойтахтда иссиқлик таъминоти тизимини бошқаряпти. Бунгача мазкур вазифа «Тошиссиққуввати» ДУК зиммасида бўлган. Янги таъминотчи келгач, иссиқлик энергияси тарифларида сезиларли ўсиш кузатила бошлади. Бу масала аввало, давлат бюджетига юклама кескин ортиб бораётгани, қолаверса яқин келажакда аҳолини юқори тўловлар кутаётгани билан аҳамиятли.

2022 йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида иссиқлик энергиясининг базавий тарифи бир гигакалория (Гкал) учун 397 212 сўм этиб белгиланган. Аҳоли мазкур сумманинг 23 фоизини тўлаган бўлса, қолган қисми пойтахт бюджетидан қопланган. Аҳоли 2019 йил 15 августдан 2024 йил баҳоригача ҳар бир Гкал иссиқлик таъминоти учун 91 960 сўмдан тўлов қилган. Қолган 305 252 сўми Тошкент шаҳар бюджети, англаб турганингиздек бюджет бу — аҳоли солиқлари ҳисобидан субсидия сифатида тўланган.

2023 йил декабрдан базавий тариф бирданига 67,3 фоизга оширилиб, бир Гкал учун тўлов қиймати 664 465 сўмга етказилди. Бу асосий юклама, яъни харажатлар давлат бюджети гарданига туша бошлади дегани. Негаки, юқорида эсланганидек, у пайтда истеъмолчиларга тўлов ўзгармаган.

2024 йил апрелда аҳоли учун иссиқлик энергияси тарифлари 15 фоиз оширилиб, бир Гкал таъминот тарифи 105 754 сўм этиб белгиланди. Ноябрь ойидан нарх яна 15 фоизга қимматлашиб, 121 617 сўмга етказилди. Бу бюджетга юклама камайиб, аҳоли базавий тарифнинг кўпроқ қисмини тўлаши кераклигини англатарди. Бироқ бюджетга босим ҳамон барқарор.

Июль ойида 2025 йилда Тошкент шаҳрида иссиқлик энергияси тарифлари бир мартадан ортиқ оширилмаслиги айтилди. Йил ҳисобидан биринчи нарх ўсиши 27 октябрдаги ҳоким қарорига асосан рўй берди. Яъни 12 ноябрдан иссиқ сув ва иссиқлик таъминотининг базавий тарифи 7 фоизга кўтарилиб, 664 465 сўмдан 711 641 сўм/Гкалга етказилди. Аҳолига иссиқлик етказиш хизматларининг янги чакана нархи 15 фоизга — 121 617 сўмдан 139 860 сўмгача оширилди. Мазкур рақамлардан кўринадики, ҳам бюджет, ҳам истеъмолчилар учун тўловлар қимматлашди.

Давлат тобора кўпроқ субсидия беряпти

2024 йилда Тошкент шаҳар бюджети харажатлари 13 трлн сўмни ташкил этди. Шундан 1,97 трлн сўми иссиқлик таъминоти корхоналари тарифлар пасайтирилишидан кўрган зарарни қоплашига сарфланган. Таққослаш учун, 2021 йилда пойтахт бюджетидан мазкур йўналишга 321 млрд сўм субсидия берилиши тасдиқланган. 2022 йилда аввал 732,2 млрд сўм, кейин республика бюджетидан қўшимча 404,7 млрд сўм ажратилган (жами 1,1 трлн сўм). 2023 йилда қопланган зарарлар қиймати 1,7 трлн сўмни ташкил этган.

2025 йилнинг И ярмида иссиқлик корхоналарига 1,3 трлн сўм субсидия тўланган. Яъни субсидия учун ярим йиллик харажат бутун бир 2022 йилдаги чиқимдан кўпроқ бўлган. Ҳукумат қарорига кўра, 2025 йилда иссиқлик таъминоти учун 2,7 трлн сўм субсидия ажратилиши кўзда тутилган. Бу миқдор 2024 йилдагидан қарийб 37 фоизга кўп.

Республика бюджетига ҳам юклама ортган

Охирги йилларда республика бюджетидан иссиқ сув ва иссиқлик таъминотини аҳолига пасайтирилган нархда етказиш учун ажратилаётган субсидиялар миқдори ҳам кўпайган. Масалан, 2022 йилда иссиқлик корхоналарига 900 млрд сўм, 2023 йилда 1,7 трлн сўм субсидия ажратилган. 2024 йилда эса харажатлар кескин ортиб, бюджетдан қарийб 3,9 трлн сўм тўланган. Бу 2023 йилдагига нисбатан икки каррадан кўпроқ тўлов қилинди дегани.

Прогнозларга қараганда, 2025 йилда бу йўналишдаги субсидияларга янада кўпроқ — 4,8 трлн сўм ажратилиши кутилмоқда. Иссиқлик таъминоти учун давлат томонидан 2026 йилда 4,2 трлн сўм, 2027 йилда 4,7 трлн сўм субсидия берилиши кўзда тутиляпти. Мазкур рақамлар йирик қийматдаги субсидиялаш 2027 йилдан кейин ҳам давом этишига ишора беради. Чунки бу қадар катта маблағни бирданига нолга тушириш ва барча тўловларни аҳоли гарданига илиш мураккаб жараён. Масъуллар айтганидек, «буни бир вақтнинг ўзида амалга ошириш қийин».

Юқоридаги инфографикадан англаш мумкинки, масъуллар ваъда қилганидек, босқичма-босқич субсидиядан воз кечилаётгани йўқ. Аксинча, субсидия ҳиссаси ортса ортяптики, қисқармаяпти. Бу истеъмолчи ҳам чўнтагидан, ҳам солиғидан иссиқлик таъминоти учун тўлаётганини англатади. Бундан ташқари, 2030 йилга келиб субсидиядан бирданига воз кечилса, аҳолига жуда катта оғирлиги тушиши мумкин.

Субсидиялаш тўхтаса, нима бўлади?

Ҳукумат 2030 йилгача иссиқ сув ва иссиқлик тўловларини субсидиялашдан воз кечмоқчи. Яъни келгуси беш йил ичида иссиқлик таъминоти учун барча тўловларни аҳолининг ўзи тўлайдиган тизимига ўтиш режалаштирилган. Масалан, базавий тариф бир Гкал учун 711 641 сўм бўлса, шуни истеъмолчи тўлиқлигича тўлаши лозим бўлади. Бунинг учун тарифлар ҳозиргидан (12 ноябрдан амал қиладиган нарх 139 860 сўм) камида беш баравар оширилиши керак. Бу ҳали таннарх ўзгармаган тақдирдаги кўрсаткич ҳисобланади. Агар таннарх ўсишда давом этса, нархлар унга етиши учун неча карра ошишини прогноз қилиш ҳам имконсизга айланади.

Масъуллар тариф бирданига карра-карра кўтарилса, аҳолига юклама кескин ортиши мумкинлигини билдирган. Бу истеъмолчини мураккаб вазиятга солиб қўйишидан хавотир борлиги айтилган. Шу боис, нархларни ҳар йили камида 30 фоизга ошириш режа қилинган. Масаланинг бошқа томони ҳам борки, пойтахт аҳолисининг тарифларни қоплаш даражаси сезиларли ўсгани ҳисобига субсидия камайиши керак. Бироқ охирги йилларда ҳам бюджетга, ҳам истеъмолчига молиявий юклама ортса ортяптики, камайгани йўқ.

Иқтисодчи Отабек Бакиров фикрича, аҳоли тўловлари билан бирга субсидия ҳам кўпроқ ажратилавериши мантиқсизлик.

«Тарифлар ҳам, субсидиялаш ҳам ошмоқда. Бу қанақа бузуқ тизим? Истеъмолчи ҳам чўнтагидан, ҳам солиғидан (субсидия бу бизнинг солиқларимиз) тўлаши қачонгача давом этади? Янада чуқурроқ қаралса, бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас. Ҳали бошқа дастурлар ва захиралар ҳисобидан очиқ кўринмаётган кросс-молиялаштириш яна қанча? Наҳотки, Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан асосланган ва чуқур ҳисоб-китоб сўрашга ўзбек парламентида бирорта депутат ё сенатор йўқ? Веолиа Энергй Ташкент ўзи нима учун чақирилганди? Таннархларни шишириб беришгами? Буни ўзимизнинг маҳаллий ўғрилар ҳам қойиллатиб эплаётгандику. Веолиа Энергй Ташкент келиб, ўзи нимани қойиллатди? Ҳисоб-китоблар шаффофлигидаги энг элементар ва зарурий қадам — иссиқ сув ва иситиш ҳисобини ажратмадику, ҳеч қурса», дея муносабат билдирган Отабек Бакиров.

Ўз навбатида бугунги, уч йил ичида деярли 80 фоизга оширилган иссиқлик энергияси базавий тарифлари қай даражада асосли экани, таннарх нималар ҳисобига ўсиб бораётгани тўғрисида аҳолига батафсил тушунтиришлар керак. Истеъмолчилар тўлаётган солиқлар ҳисобидан берилаётган субсидиялар ўзини қай даражада оқлаётгани ҳам муҳим саволлардан бўлиб қолмоқда.

Тошкентда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти: нега ҳам нарх, ҳам субсидия оширилмоқда?
Янгиликлар 12:33 · 07.11.2025
Тошкентда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти: нега ҳам нарх, ҳам субсидия оширилмоқда?
Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay тўлов тизимлари ишга тушади
Технология, Янгиликлар 10:26 · 07.11.2025
Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay тўлов тизимлари ишга тушади
Солиқ мобил иловасининг амалдаги версияси 1 декабрдан ишламайди
Янгиликлар 15:55 · 06.11.2025
Солиқ мобил иловасининг амалдаги версияси 1 декабрдан ишламайди
Олтин нархининг ошиши Ўзбекистон бюджетига кўпроқ даромад келтирди — МБ
Янгиликлар 11:39 · 06.11.2025
Олтин нархининг ошиши Ўзбекистон бюджетига кўпроқ даромад келтирди — МБ
Ўзбекистонда 2026 йилдан давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизими жорий этилади
Янгиликлар 17:07 · 05.11.2025
Ўзбекистонда 2026 йилдан давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизими жорий этилади
Ўзбекистонда қарийб 150 минг киши ўз-ўзига кредит олишни тақиқлади
Янгиликлар 11:28 · 05.11.2025
Ўзбекистонда қарийб 150 минг киши ўз-ўзига кредит олишни тақиқлади