Ўзбекистонда иккиламчи уй-жой нархлари бир ойда 2,4 фоизга ўсди — ИТИМ

10:40 · 21.11.2025

Ўзбекистонда 2040 йилгача ипотека портфели 10 баробарга оширилади

18:03 · 20.11.2025

Шерзод Кудбиев Солиқ қўмитаси раислигидан кетди

16:01 · 20.11.2025

Қарздор аҳолининг 61 фоизи кредитини ўз вақтида тўлашга қийналмоқда — Марказий банк

11:49 · 20.11.2025

Ўзбекистонда қайтарилмаётган микроқарзлар миқдори кескин ортди

10:20 · 20.11.2025

Ўзбекистонда автомобиллар сотуви 11 фоизга ошди

14:06 · 19.11.2025

Ўзбекистонда уй-жойларнинг бозор нархи мулкнинг реал қиймати билан деярли тенглашди

11:17 · 19.11.2025

Ўзбекистоннинг ўтган йилги ялпи ички маҳсулоти қайта ҳисоблангач, 121,4 млрд долларга етди

13:46 · 18.11.2025

Ўзбекистонда биринчи марта иш ҳақлари кўчмас мулк нархларидан тезроқ ўсди — Марказий банк

11:18 · 18.11.2025

UzAutoMotors, “Ўзбекнефтгаз” ва “Навоийазот” тўлаган солиқлар сезиларли камайди

16:31 · 17.11.2025

Ўзбекистон банкларни хусусийлаштириш стратегиясини ўзгартирмоқда — Fitch

12:04 · 17.11.2025

ЯТТларга фирма номига эга бўлишга рухсат берилади

10:18 · 17.11.2025

Тиббиёт муассасаларига йўлланмасиз мурожаат қилганларга пулли хизмат кўрсатилади

16:44 · 14.11.2025

Ипотека облигацияларининг муомаласини амалга ошириш тартиби белгиланди

10:06 · 14.11.2025

Ўзбекистонда иккиламчи уй-жой нархлари долларда 5 фоизга ошди

15:03 · 13.11.2025

Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби белгиланди

10:30 · 13.11.2025

Энди иш вақтидан ташқари ишлаганлик учун камида 2 ҳисса миқдорда ҳақ тўланади

17:36 · 12.11.2025

ОТБ Ўзбекистонга микромолиялаштиришни ривожлантириш учун 300 млн доллар ажратади

14:01 · 12.11.2025

Ўзбекистонда иккиламчи уй-жой нархлари бир ойда 2,4 фоизга ўсди — ИТИМ

Октябрда иккиламчи уй-жой бозоридаги нархлар динамикаси бироз тезлашди. Бир ой ичида 1 кв метр учун ўртача нарх 2,4 фоизга ошди, сентябрда бу кўрсаткич 0,6 фоиз бўлган эди. 2024 йил октабрига нисбатан иккиламчи бозорда ўртача нарх 1 кв метр учун 7,4 фоизга ўсган.

Ўзбекистонда иккиламчи уй-жой нархлари бир ойда 2,4 фоизга ўсди — ИТИМ

Ўзбекистонда октябрь ойи давомида уй-жой олди-сотди битимлари 12 фоизга ошиб, 27,1 мингтани ташкил этди. Бу 2023 йил августидан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткич. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг октябрь ойидаги Ўзбекистон уй-жой бозори динамикаси бўйича янгиланган таҳлилида айтилади.

Октябрь ойида уй-жой бозоридаги фаоллик ўсиши республиканинг барча ҳудудларида қайд этилди. Энг катта ойлик ўсиш Хоразм, Бухоро ва Тошкент вилоятларида кузатилиб, бу ҳудудларда уй-жой олди-сотди битимлари ўртача 26 фоизга кўпайди. Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида эса ўсиш мўътадил бўлиб, мос равишда тахминан 2 фоиз ва 4 фоизни ташкил этди.

Республика бўйича уй-жой олди-сотди битимларининг тахминан 30 фоизи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади. Октябрь ойида пойтахтда савдо ҳажми ойлик ҳисобда 5,3 фоизга, йиллик ҳисобда эса 32 фоизга ошди.

Октябрь ойида иккиламчи уй-жой бозоридаги нархлар динамикаси бироз тезлашди. Бир ой ичида 1 квадрат метр учун ўртача нарх 2,4 фоизга ошди, центабрда бу кўрсаткич 0,6 фоиз бўлган эди. Ўтган йил октябрига нисбатан ҳисоблаганда, иккиламчи бозорда ўртача нарх 1 кв. метр учун 7,4 фоизга ўсган. Энг юқори ўсиш суръатлари Сурхондарё ва Наманган вилоятларида қайд этилди, бу ҳудудларда уй-жой нархлари тахминан 20 фоизга ошди.

Тошкент шаҳрида уй-жой ва ижара бозори

Октябрь ойида Тошкентда иккиламчи уй-жой бозорида нархлар деярли ўзгармасдан қолди, ўртача ўсиш 0,7 фоиз атрофида бўлди. Йиллик ҳисобда, ўтган йил октабр ойига нисбатан, пойтахтда иккиламчи уй-жой нархлари 1 фоизга пасайган. Энг сезиларли тушиш Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларида қайд этилган, бу ерда ўртача нархлар тахминан 5 фоизга арзонлашган.

Пойтахтнинг бирламчи уй-жой бозорида эса аксинча, нархлар ўсиши кузатилмоқда. Октябрь ойида бир квадрат метр учун ўртача нарх йиллик ҳисобда 2,1 фоизга ошган. Энг юқори ўсиш Бектемир, Яшнобод, Миробод ва Яккасарой туманларида қайд этилган бўлиб, бу ҳудудларда нархлар ўртача 5,5 фоизга ўсган.

Октябрь ойида Тошкентда ўртача ижара ставкалари ўтган ой даражасида қолиб,1 кв.м учун 8,5 долларни ташкил этди. Энг юқори ижара нархлари пойтахтнинг марказий ҳудудлари Миробод, Яккасарой ва Мирзо Улуғбек туманларида сақланмоқда, бу ҳудудларда 1 кв. метр учун ўртача ижара ҳақи тахминан 10,2 долларни ташкил этади.

Шу билан бирга, ўтган йил октябрига нисбатан Тошкентда уй-жой ижара нархлари 1,6 фоизга ошган. Энг катта ўсиш Бектемир, Яшнобод ва Сергели туманларида қайд этилган, бу туманларда ижара нархлари ўртача 9 фоизга кўтарилган.

Эслатиб ўтамиз, январь-сентябрь якунларига кўра, Ўзбекистон кўчмас мулк бозоридаги битимлар сони 11 фоизга ошиб, 274 мингтага етди. Марказий банк маълумотларига кўра, иккиламчи уй-жой нархларининг ўсиши миллий валютанинг мустаҳкамланиши фонида сўмда 1,7 фоизни, долларда эса 5 фоизни ташкил этди.

Ўзбекистонда иккиламчи уй-жой нархлари бир ойда 2,4 фоизга ўсди — ИТИМ
Янгиликлар 10:40 · 21.11.2025
Ўзбекистонда иккиламчи уй-жой нархлари бир ойда 2,4 фоизга ўсди — ИТИМ
Ўзбекистонда 2040 йилгача ипотека портфели 10 баробарга оширилади
Янгиликлар 18:03 · 20.11.2025
Ўзбекистонда 2040 йилгача ипотека портфели 10 баробарга оширилади
Шерзод Кудбиев Солиқ қўмитаси раислигидан кетди
Янгиликлар 16:01 · 20.11.2025
Шерзод Кудбиев Солиқ қўмитаси раислигидан кетди
Қарздор аҳолининг 61 фоизи кредитини ўз вақтида тўлашга қийналмоқда — Марказий банк
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:49 · 20.11.2025
Қарздор аҳолининг 61 фоизи кредитини ўз вақтида тўлашга қийналмоқда — Марказий банк
Ўзбекистонда қайтарилмаётган микроқарзлар миқдори кескин ортди
Янгиликлар 10:20 · 20.11.2025
Ўзбекистонда қайтарилмаётган микроқарзлар миқдори кескин ортди
Ўзбекистонда автомобиллар сотуви 11 фоизга ошди
Авто, Янгиликлар 14:06 · 19.11.2025
Ўзбекистонда автомобиллар сотуви 11 фоизга ошди