Устун музокара кучига эга компаниялар сони 66 тага етди

16:18 · 25.11.2025

Ўзбекистон Россия билан ЖСТга қўшилиш бўйича музокараларни деярли якунлади

15:35 · 25.11.2025

S&P сўнгги етти йилда биринчи марта Ўзбекистоннинг кредит рейтингини оширди

14:26 · 24.11.2025

Ўзбекистон экспортида олтин, импортида автомобиллар хариди етакчилик қилди

10:12 · 24.11.2025

Кейинги 3 йилда доллар курси қандай бўлади? – S&P прогнози

9:21 · 24.11.2025

Марказий банк: Ўзбекистонда валюта таклифи талабдан тезроқ ўсмоқда

17:05 · 22.11.2025

Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари қарийб 16 млрд долларга етди

14:06 · 21.11.2025

Ўзбекистонда иккиламчи уй-жой нархлари бир ойда 2,4 фоизга ўсди — ИТИМ

10:40 · 21.11.2025

Ўзбекистонда 2040 йилгача ипотека портфели 10 баробарга оширилади

18:03 · 20.11.2025

Шерзод Кудбиев Солиқ қўмитаси раислигидан кетди

16:01 · 20.11.2025

Қарздор аҳолининг 61 фоизи кредитини ўз вақтида тўлашга қийналмоқда — Марказий банк

11:49 · 20.11.2025

Ўзбекистонда қайтарилмаётган микроқарзлар миқдори кескин ортди

10:20 · 20.11.2025

Ўзбекистонда автомобиллар сотуви 11 фоизга ошди

14:06 · 19.11.2025

Ўзбекистонда уй-жойларнинг бозор нархи мулкнинг реал қиймати билан деярли тенглашди

11:17 · 19.11.2025

Ўзбекистоннинг ўтган йилги ялпи ички маҳсулоти қайта ҳисоблангач, 121,4 млрд долларга етди

13:46 · 18.11.2025

Ўзбекистонда биринчи марта иш ҳақлари кўчмас мулк нархларидан тезроқ ўсди — Марказий банк

11:18 · 18.11.2025

UzAutoMotors, “Ўзбекнефтгаз” ва “Навоийазот” тўлаган солиқлар сезиларли камайди

16:31 · 17.11.2025

Ўзбекистон банкларни хусусийлаштириш стратегиясини ўзгартирмоқда — Fitch

12:04 · 17.11.2025

Ўзбекистон Россия билан ЖСТга қўшилиш бўйича музокараларни деярли якунлади

Москва билан музокаралар қарийб якунланди: барча асосий масалалар келишиб олинди, фақат техник тафсилотлар қолди.

Ўзбекистон Россия билан ЖСТга қўшилиш бўйича музокараларни деярли якунлади

Ўзбекистон Россия билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича музокараларни деярли якунлади. Бу ҳақда президентнинг ЖСТ бўйича вакили Азизбек Урунов ўзининг LinkedInʼдаги саҳифасида маълум қилди.

Ўтган ҳафта Москвада Россия музокаралар гуруҳи билан учрашув ўтказилиб, унда Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши бўйича ҳал этилмаган масалалар муҳокама қилинди. Ўзбекистон томонидан Азизбек Урунов, Марказий банк раиси ўринбосари Аброр Мирзо Олимов, инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабоев ва Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров иштирок этди.

«Музокаралар деярли якунланди: барча муҳим элементлар мувофиқлаштирилди ва якуний текширув ва тасдиқлашни талаб қиладиган бир нечта техник жиҳатлар қолди», — деди Азизбек Урунов.

Ўзбекистон президентининг ЖСТ бўйича вакили Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников, Савдо музокаралари департаменти директори Екатерина Майорова, Россиянинг ЖСТдаги доимий вакили Николай Платонов ва бошқаларга «асосий сўровларга аниқлик киритгани, конструктив иштироки ва қўллаб-қувватлаши учун» миннатдорчилик билдирди.

Урунов жорий йилнинг декабрь ойида Женевада бўлиб ўтадиган ЖСТ Бош кенгаши йиғилишида Ўзбекистон ва Россия якуний натижаларни тақдим этишини таъкидлади.

«Шу билан бизда фақат Хитой Тайпейи (Тайван) билан икки томонлама музокараларни якунлаш қолди», — дея қўшимча қилди у.

Унинг қайд этишича, Урунов шу ҳафта ҳамкасблари билан учрашиш ва ЖСТ доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун Вашингтонда бўлади.

Сентябрь ойида Ўзбекистон ташкилотга аъзо бўлиш бўйича учта давлат — Аргентина, Австралия ва Гондурас билан протоколларни имзолади. Азизбек Урунов ЖСТнинг яна икки аъзоси билан принципиал келишувларга эришилганини қайд этганди.

Устун музокара кучига эга компаниялар сони 66 тага етди
Янгиликлар 16:18 · 25.11.2025
Устун музокара кучига эга компаниялар сони 66 тага етди
Ўзбекистон Россия билан ЖСТга қўшилиш бўйича музокараларни деярли якунлади
Янгиликлар 15:35 · 25.11.2025
Ўзбекистон Россия билан ЖСТга қўшилиш бўйича музокараларни деярли якунлади
S&P сўнгги етти йилда биринчи марта Ўзбекистоннинг кредит рейтингини оширди
Янгиликлар 14:26 · 24.11.2025
S&P сўнгги етти йилда биринчи марта Ўзбекистоннинг кредит рейтингини оширди
Ўзбекистон экспортида олтин, импортида автомобиллар хариди етакчилик қилди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 10:12 · 24.11.2025
Ўзбекистон экспортида олтин, импортида автомобиллар хариди етакчилик қилди
Кейинги 3 йилда доллар курси қандай бўлади? – S&P прогнози
Янгиликлар 9:21 · 24.11.2025
Кейинги 3 йилда доллар курси қандай бўлади? – S&P прогнози
Марказий банк: Ўзбекистонда валюта таклифи талабдан тезроқ ўсмоқда
Янгиликлар 17:05 · 22.11.2025
Марказий банк: Ўзбекистонда валюта таклифи талабдан тезроқ ўсмоқда