Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Миллиардерлар

Россиялик миллиардер тартибсизликлар пайти Қозоғистонда қолиб кетди

Матбуот котиби тадбиркор ҳозир қаерда эканига аниқлик киритмади.

Фото: МГТУ

Россиялик миллиардер Игор Рибаков Янги йил таътили учун Қозоғистонга борган ва тартибсизликлар вақти у ерни тарк эта олмаган. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда.

Унга кўра, Рибаков 3 январь куни тоғ-чанғи курортларидан бирига чанғи учиш учун Қозоғистонга учиб кетган. Бундан ташқари, 6-8 январь кунлари у Олмаотада иккита тадбир — қозоқ тилидаги «ТОК» китобининг тақдимоти ва маҳаллий тадбиркорлар иштирокида бизнес-форум ўтказишни режалаштирганди.

«Қозоғистонда бошланган норозилик намойишлари ва тартибсизликлар туфайли тадбирлар бекор қилинди, Рибаковнинг ўзи эса интернетсиз ва деярли алоқасиз қолди. 10 январь куни Рибаков уйига қайтмоқчи эди, аммо ҳозирча у буни уддалай олмади», — деди унинг вакили.

Матбуот котиби тадбиркор ҳозир қаерда эканига аниқлик киритмади. Унинг сўзларига кўра, Рибаков хавфсиз жойга етиб бориш ва у мамлакатдан учиб кетишни режалаштирган.

Маълумот учун, Қозоғистонда 2 январь куни бошланган ижтимоий норозилик намойишлари сиёсий тус олиб, катта тартибсизликларга айланиб кетди. Мамлакатга КХШТ қўшинлари киритилган.