Мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга 10 та банк номи эълон қилинди

12:31 · 07.08.2026

Ўзбекистонда олти ойда савдо, хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш корхоналари қанча солиқ тўлагани очиқланди

10:17 · 07.08.2026

Йиллик инфляция 6,4 фоизни ташкил этди

17:22 · 06.08.2026

Ўзбекистонда аҳолининг сўмдаги омонатлари бўйича ставкалар сўнгги беш йилдаги энг паст даражага тушди

14:48 · 06.08.2026

Пулли автомобиль йўлларини ташкил этиш тартиби белгиланди

14:19 · 06.08.2026

Марказий банк биометрик маълумотларни сақлаш бўйича янги талабларни жорий этди

10:12 · 06.08.2026

Ўзбекистонда ярим йилда газ, нефть ва кўмир қазиб олиш сезиларли даражада камайди

17:03 · 05.08.2026

Эндиликда банклар ва микромолия ташкилотлари ўз фаолиятини исломий банк фаолиятига ўзгартириши мумкин

17:03 · 05.08.2026

Ўзбекистон ярим йилда 41 тонна олтин харид қилди

14:06 · 05.08.2026

Ўзбекистон автомобиль бозори июнь ойида ўсди — ИТИМ

10:29 · 05.08.2026

Давлат хизматчилари учун 11 разрядли ягона иш ҳақи тизими жорий этилиши таклиф қилинди

17:45 · 04.08.2026

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш учун тўловнинг энг юқори миқдори белгиланди

15:47 · 04.08.2026

Ўзбекистонда банклар мижозлар мурожаатларининг сабабларини ҳам бартараф этиши шарт бўлади

15:21 · 04.08.2026

Ўзбекистонда валюта биржасидаги савдолар вақти узайтирилади

12:14 · 04.08.2026

Йўлларда тезликни белгиланган меъёрдан соатига 80 км дан оширган ҳайдовчиларни “права”дан маҳрум қилиш таклиф этилди

11:12 · 04.08.2026

Газ етиб бормаган ҳудудларда электр учун имтиёзли тариф жорий қилиниши мумкин

10:11 · 04.08.2026

Ўзбекистонда 2028 йилдан углерод солиғини жорий этиш таклиф қилинди

14:51 · 03.08.2026

Ўзбекистон сўнгги икки ой ичида олтин экспортини тўхтатди

11:25 · 03.08.2026

Мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга 10 та банк номи эълон қилинди

Биринчи чорак билан таққослаганда, Топ-10 рўйхати ўзгарди. Ундан Давр Банк, Tengebank ва Агробанк чиқиб кетган бўлса, уларнинг ўрнини Infinbank, Ипотека-банк ва Капиталбанк эгаллади.

Мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга 10 та банк номи эълон қилинди

Марказий банк 2026 йилнинг иккинчи чораги якунлари бўйича банклар фаолиятига оид мурожаатлар таҳлили ва мурожаатлар индексини эълон қилди. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар берди.

Ҳисобот даврида Марказий банкка тўғридан-тўғри ҳамда бошқа давлат органлари орқали банклар фаолияти юзасидан жами 11 331 та мурожаат келиб тушган.

Антирейтингда AVO Bank 4,42 индекс билан биринчи ўринни эгаллади. Ундан кейинги ўринларда Бизнесни ривожлантириш банки (2,78), Микрокредитбанк (2,69), TBC Bank (2,63) ва Anorbank (1,84) жойлашди. Шунингдек, Топ-10 рўйхатидан Infinbank ва Туронбанк (ҳар бири 1,46), Асакабанк (1,28), Ипотека-банк (1,09) ҳамда Капиталбанк (1,07) ҳам ўрин олди.

Биринчи чорак билан таққослаганда, Топ-10 рўйхати ўзгарди. Ундан Давр Банк (1,85), Tengebank  (1,72) ва Агробанк (1,22) чиқиб кетган бўлса, уларнинг ўрнини Infinbank, Ипотека-банк ва Капиталбанк эгаллади.

Шу билан бирга, AVO Bank’нинг мурожаатлар индекси энг кескин ўзгариб, 2,16 дан 4,42 гача — икки баравардан кўпроққа ошди. Аксинча, Anorbank’да кўрсаткич 3,29 дан 1,84 гача пасайди. Бизнесни ривожлантириш банкида индекс 3,34 дан 2,78 гача, Микрокредитбанкда эса 3,23 дан 2,69 гача камайган. TBC Bank’да эса аксинча, кўрсаткич 2,06 дан 2,63 гача ошган.

Марказий банкнинг қайд этишича, мижозлар сонига нисбатан мурожаатлар улушининг юқорилиги айрим банкларда мижозларга банк маҳсулотлари ва хизматлари бўйича етарли тушунтириш бериш ҳамда мурожаатларга ўз вақтида ва сифатли жавоб тақдим этиш зарурлигини кўрсатмоқда.

Такрорий мурожаатларга сабаб бўлаётган тизимли камчиликларни бартараф этиш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифати ва ички назорат механизмларини кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан регулятор банкларга мурожаатлар сабабларини чуқур таҳлил қилиш, уларни кўриб чиқиш жараёнларини такомиллаштириш ва мижозлар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чораларни кучайтиришни тавсия этди.

Таъкидланишича, мазкур индекс банкларнинг молиявий барқарорлиги ёки ишончлилигини баҳоламайди. У фақат фаол мижозлар сонига нисбатан келиб тушган мурожаатлар улушини акс эттиради.

Шунингдек, ҳисобот чорагида 100 тадан кам мурожаат келиб тушган банклар бўйича индекс ҳисобланмайди.

Мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга 10 та банк номи эълон қилинди
Янгиликлар 12:31 · 07.08.2026
Мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга 10 та банк номи эълон қилинди
Ўзбекистонда олти ойда савдо, хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш корхоналари қанча солиқ тўлагани очиқланди
Янгиликлар 10:17 · 07.08.2026
Ўзбекистонда олти ойда савдо, хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш корхоналари қанча солиқ тўлагани очиқланди
Йиллик инфляция 6,4 фоизни ташкил этди
Янгиликлар 17:22 · 06.08.2026
Йиллик инфляция 6,4 фоизни ташкил этди
Ўзбекистонда аҳолининг сўмдаги омонатлари бўйича ставкалар сўнгги беш йилдаги энг паст даражага тушди
Янгиликлар 14:48 · 06.08.2026
Ўзбекистонда аҳолининг сўмдаги омонатлари бўйича ставкалар сўнгги беш йилдаги энг паст даражага тушди
Пулли автомобиль йўлларини ташкил этиш тартиби белгиланди
Авто, Янгиликлар 14:19 · 06.08.2026
Пулли автомобиль йўлларини ташкил этиш тартиби белгиланди
Марказий банк биометрик маълумотларни сақлаш бўйича янги талабларни жорий этди
Янгиликлар 10:12 · 06.08.2026
Марказий банк биометрик маълумотларни сақлаш бўйича янги талабларни жорий этди