Ўзбекистонга автомобил импорти қулади

12:31 · 13.05.2025

Инфлюенсерларни рекламадан тушган даромадлар учун солиққа тортиш таклиф этилди

11:19 · 13.05.2025

Ўзбекистон президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади

10:44 · 13.05.2025

Кредит карта шартларини таққослаш имкониятини берувчи «Ахборот варақаси» жорий этилади

10:04 · 13.05.2025

Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»

11:45 · 12.05.2025

Тадбиркорларга субсидия ажратилади

10:25 · 12.05.2025

Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради

10:10 · 12.05.2025

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

«Вақтингизни бошқаларнинг ҳаёти билан яшашга сарфламанг». Apple раҳбарининг бизнес қоидалари

Тим Кукнинг акциялари бош директор лавозимидаги 10 йил ичида 1100 фоизга қимматлашди.

«Вақтингизни бошқаларнинг ҳаёти билан яшашга сарфламанг». Apple раҳбарининг бизнес қоидалари
Фото: New York Post

Apple капиталлашуви 2022 йил бошида 3 триллион доллардан ошган дунёдаги биринчи компания бўлди. 10 йилдан ортиқ вақт давомида уни Тим Кук бошқариб келмоқда. У қандай бизнес қоидаларига амал қилиши ҳақида Forbes маълумот улашди.

Маълум қилинишича, 2021 йилда Apple бош директори Тим Кук 100 миллион долларга яқин даромад олган, бу 2020 йилга нисбатан 570 фоизга кўп. Унинг умумий бойлиги 1,5 миллиард долларга баҳоланган.

Кук компания асосчиси Стив Жобс ўрнига 10 йилдан ортиқ вақт давомида Apple компаниясининг бош директори лавозимида ишлаб келмоқда. Apple ҳисоботига кўра, ушбу 10 йил ичида унинг акциялари 1100 фоиздан кўпроқ қимматлашган. 2022 йил 3 январда эса технология гигантининг капиталлашуви тарихда биринчи марта 3 триллион доллардан ошган.

Apple раҳбари ўз нутқларида қандай бизнес қоидалари билан ўртоқлашган?

«Мен ич-ичимда инженер ва таҳлилчи бўлсам-да, ҳаётимдаги энг муҳим қарорларни буни унутганимда қабул қилдим. Қарорларимнинг барчаси интуицияга асосланган эди».

«Бировнинг ҳаёти билан яшашга вақтингизни беҳуда сарфламанг. Сиздан олдин келган одамларни сизга мос келмайдиган шаклда тасвирлашга уринманг».

«Агар сиз тартибсизлик фабрикасини қурган бўлсангиз, бу тартибсизлик учун жавобгарликдан қочиб қутула олмайсиз».

«Сиз ярим тунда бирор ғояни ўйлаб топиши мумкин бўлган одамларни излашингиз керак, улар сизга қўнғироқ қилиб, бу ҳақда айтиб беради. Улар бу ғояни илгари суриш учун қилаётган ишларига жуда иштиёқли бўлиши керак».

«Устозларингиз сизни ‘тайёрланган’ ҳолда қолдириши мумкин, лекин улар сизни ‘ҳамма нарсага ҳозир’ ҳолда қолдира олмайди».

«Менимча, ҳар доим ҳам қоидаларга амал қилиш керак эмас. Сиз қоидаларни яратишингиз керак. Агар сиз одатий қоидаларга қатъий риоя қилсангиз, охир-оқибат бошқалардан фарқ қилмайсиз».

«Мен сунъий интеллект инсон каби фикрлаш қобилиятига эга бўлишидан хавотирда эмасман, мен одамлар компьютерлар каби, қадриятлар ва раҳм-шафқатсиз, оқибатлари ҳақида ўйламасдан ўйлай бошлаганида кўпроқ ташвишланаман».

«Ўзингизнинг ҳақ эканингизга ишончингиз комил бўлса, ўз позициянгизда туриш учун жасоратга эга бўлинг. Агар муаммолар ёки адолатсизликларни кўрсангиз, уларни сиздан бошқа ҳеч ким тузатмаслигини тушунинг».

«Бир нарсани билиб олдимки, технология бизни ўзгартирмайди, балки яхши ва ёмон фазилатларимизни оширади. <…> Агар сиз яхшилик учун тан олишни истасангиз, ёмонлик учун жавобгарликни ўз зиммангизга олинг. Ҳаммаси оддий».

«Спортда бўлгани каби бизнесда ҳам ғалаба кўп ҳолларда мусобақа бошланишидан олдин белгиланади. Биз ҳар доим ҳам тўғри вақт қачон келишини олдиндан кўра олмаймиз, лекин биз ҳар доим бунга тайёр бўлишимиз мумкин».

Аввалроқ Apple раҳбарининг йиллик даромади 570 фоизга ошгани хабар қилинганди.

Ўзбекистонга автомобил импорти қулади
Янгиликлар 12:31 · 13.05.2025
Ўзбекистонга автомобил импорти қулади
Инфлюенсерларни рекламадан тушган даромадлар учун солиққа тортиш таклиф этилди
Янгиликлар 11:19 · 13.05.2025
Инфлюенсерларни рекламадан тушган даромадлар учун солиққа тортиш таклиф этилди
Ўзбекистон президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади
Янгиликлар 10:44 · 13.05.2025
Ўзбекистон президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади
Кредит карта шартларини таққослаш имкониятини берувчи «Ахборот варақаси» жорий этилади
Молия, Янгиликлар 10:04 · 13.05.2025
Кредит карта шартларини таққослаш имкониятини берувчи «Ахборот варақаси» жорий этилади
Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Миллиардерлар, Янгиликлар 11:45 · 12.05.2025
Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Тадбиркорларга субсидия ажратилади
Янгиликлар 10:25 · 12.05.2025
Тадбиркорларга субсидия ажратилади