Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Тадбиркорларга меҳмонхона бўйича ер ва мол-мулк солиғи ставкаси 90 фоизга камайтирилади

«Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Фото: Booking

Ўзбекистонда тадбиркорларга меҳмонхона бўйича ер ва мол-мулк солиғи ставкаси 90 фоизга камайтирилади. «Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, тадбиркорларга 2022 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача меҳмонхона ва майдони 5 минг квадрат метрдан юқори бўлган савдо комплекслари бўйича:

  • ер солиғи ва мол-мулк солиғи ставкаси 90 фоизга камайтирилади;
  • фойда солиғини ҳисоблашда биноларнинг қиймати 2 йил амортизация харажатлари сифатида чегириб ташланади.

Шунингдек, 2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январгача 28 та туман ва шаҳарларда умумий овқатланиш, меҳмонхона, савдо, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлар учун:

  • айланмадан олинадиган солиқ – 1 фоиз;
  • мол-мулк ва ер солиғи ҳисобланган сумманинг 1 фоизи миқдорида белгиланади.

Қолаверса, 2022 йил 1 июлдан  мазкур туманлар ва шаҳарларда туризм объектларини қуриш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдосига чиқариш тартиби жорий этилади.