Асосий мазмунга ўтиш
10август · Душанба USD 11 952,10 ▲ +0,3% EUR 13 779,58 ▲ +0,2% RUB 145,21 ▼ −0,7% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонда банклардан 500 АҚШ долларигача нақд валютани ҳужжатсиз олиш мумкин бўлди

Нақд чет эл валютасини паспорт, ID карта ёки уларнинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатларсиз олиш мумкин. Аввалги тартибга кўра, ушбу сумма 100 долларини ташкил этарди.

Ўзбекистонда банклардан 500 АҚШ долларигача бўлган нақд чет эл валютасини шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз олиш мумкин бўлди. Тегишли ҳужжат 9 августдан кучга кирди.

Адлия вазирлиги ташаббуси билан қабул қилинган идоравий ҳужжатга кўра, эндиликда банклардан 500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини сотиб олишда паспорт, ID-карта ёки улар ўрнини босувчи бошқа ҳужжат талаб этилмайди.и

Бунга қадар банклардан чет эл валютасини ҳужжатсиз сотиб олиш мумкин бўлган миқдор 100 АҚШ долларини ташкил қилар эди.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил давомида Ўзбекистонда фуқаролар сотиб олганларидан кўра кўпроқ валюта сотган. Ўртадаги фарқ 9,7 млрд долларгача (+44,2%) ўсди ва бозорда қўшимча валюта манбаига айланди.