Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Миллиардерлар

Алишер Усмонов фонди Тошкентнинг Эски шаҳарида арт-резиденциялар яратади

Ижодий масканни ташкил этиш бўйича пойтахтнинг Олмазор туманида жойлашган иккита объект танлаб олинди.

Фото: «Маткаримбой» мадрасаси

Миллиардер Алишер Усмоновнинг «Санъат, илм ва спорт» хайрия фонди Тошкентнинг тарихий Эски шаҳар ҳудудида арт-резиденциялар яратади. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Эски шаҳар ҳудудида арт-резиденциялар яратиш ташаббусини илгари сурмоқда. 

Фото: Собиқ боғча биноси

Лойиҳа дизайн-консепсияси жаҳон талабларини инобатга олган ҳолда Марокашдаги Studio KO меъморчилик бюроси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади. Ушбу лойиҳа Алишер Усмоновнинг «Санъат, илм ва спорт» ҳайрия жамғармаси кўмагида амалга оширилади. 

Фото: Собиқ боғча биноси

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ва чет элликлар ичун ижодий масканни ташкил этиш бўйича пойтахтнинг Олмазор туманида жойлашган иккита объект танлаб олинган.

Биринчи обект Намуна маҳалласида жойлашган, анъанавий меъморий кўриниши сақлаб қолинган ҳамда қайта таъмирланган «Маткаримбой» мадрасаси бўлиб, ушбу манзил ижодий майдон яратиш учун хизмат қилади. Иккинчи обект эса эски болалар боғчаси — «Ҳаст Имом» маҳалласида жойлашган.