Ўзбекистонга автомобил импорти қулади

12:31 · 13.05.2025

Инфлюенсерларни рекламадан тушган даромадлар учун солиққа тортиш таклиф этилди

11:19 · 13.05.2025

Ўзбекистон президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади

10:44 · 13.05.2025

Кредит карта шартларини таққослаш имкониятини берувчи «Ахборот варақаси» жорий этилади

10:04 · 13.05.2025

Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»

11:45 · 12.05.2025

Тадбиркорларга субсидия ажратилади

10:25 · 12.05.2025

Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради

10:10 · 12.05.2025

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Алишер Усмоновнинг компанияси «Лебединский» комбинатининг собиқ акциядорларини шантажда айблади

Акциядорлар «Металлоинвест» раҳбариятининг комбинат акцияларини ноқонуний сотиб олганини даъво қилди.

Алишер Усмоновнинг компанияси «Лебединский» комбинатининг собиқ акциядорларини шантажда айблади
Фото: «zarplatto.ru»

Алишер Усмоновнинг «Металлоинвест» компанияси «Лебединский» кон-қайта бойитиш комбинати собиқ миноритар акциядорларини шантажда айблади. Бу бўйича компаниялар қўшма баёнот эълон қилди.

Миллиардер Алишер Усмоновга тегишли «Металлоинвест» компанияси «Лебединский» кон-қайта бойитиш комбинати («Лебединский» ГОК)нинг собиқ миноритар акциядорларини шантажда айблаган. Собиқ комбинат акциядорлари 2007 йилда ҳолдинг уларнинг акцияларини ноқонуний сотиб олган деб ҳисобламоқда.

Компанияларнинг фикрича, бир гуруҳ собиқ миноритар акциядорлар «Металлоинвест» раҳбариятини бойиб кетиш истагида комбинат акцияларини ноқонуний сотиб олганликда айблаган. Баёнотда айтилишича, «Газметалл» (ҳозирги «Металлоинвест») акцияларни миноритар акциядорлардан мустақил баҳоловчи томонидан белгиланган нархдан деярли 50 фоизга қимматроқ нархда сотиб олган ва Россиянинг барча инстанция судлари сотиб олиш тартибининг қонунийлигини тасдиқлаган.

Бунадн олдин собиқ миноритар акциядорлар «Металлоинвест» устидан ЕИ мамлакатлари ҳуқуқ-тартибот идораларига шикоят аризаларини юбориб, уларда «Лебединский» ГОК трансферт нархлари схемасидан фойдалангани ва ўзининг реал даромадини оффшор компанияларда яширганини даъво қилган.

Собиқ миноритар акциядорлар 2007 йилда Усмоновнинг оффшор компаниялари (BGMT и FMC) 3 миллиард доллар даромадини эълон қилганини, ГОКнинг расмий даромади эса 1 миллиард доллардан кам бўлганини таъкидлаган.

«Металлоинвест», ўз навбатида, BGMT’нинг ҳолдингга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини ва FMC даромади бир нечта заводлар — «Лебединский» ва «Михайловский» комбинатлари, «Оскол» электрометаллургия заводи ва «Уральская сталь» экспорти ҳисобига 7 фоиз даражасидаги бозор учун нормал савдо маржасига эга эканини қайд этган.

Шунингдек, 2007 йилда «Лебединский» комбинатининг 99,47 фоизига эгалик қилувчи «Газметалл» миноритар акциядорлардан ҳар бир акция учун 8015 рубль (тахминан 300 доллар) бўлган бозорга 30 фоиз устама билан мажбурий сотиб олиш таклифини киритган. Баҳолаш «Гориславцев и Ко. Оценка» томонидан амалга оширилган.

Натижада 11 мингга яқин миноритар акциядорлар 0,53 фоиз акция учун 30,7 миллион доллар олган. Олти ой ўтгач, темир рудаси 65 фоизга қимматлашган ва даъвогарлар томонидан ёлланган Белгород вилоят суд экспертизаси маркази акцияларнинг қийматини ҳар бир акция учун 23 минг 500 рублдан баҳолаган.

«Металлоинвест» директорлар кенгаши раиси, USM бош директори Иван Стрешинскийнинг сўзларига кўра, «Лебединский» комбинати нархи олти ой ичида ҳақиқатан ҳам ошган, аммо ўша вақт акциядорлар томонидан битим аллақачон ёпилган ва улар қўшимча тўловни талаб қилишга ҳақли бўлмай қолган. Шунингдек, бир йил аввал «Металлоинвест»нинг 20 миллиард доллар қийматидаги биржага кириш режалари маълум бўлгач, комбинатнинг собиқ акциядорлари яна фаоллашган.

Аввалроқ Алишер Усмонов фонди Тошкентнинг Эски шаҳарида арт-резиденциялар яратиши хабар қилинганди. Шунингдек, Алишер Усмоновга алоқадор компания «Капиталбанк»дан яна улуш сотиб олгани ҳақида хабар берилди.

Ўзбекистонга автомобил импорти қулади
Янгиликлар 12:31 · 13.05.2025
Ўзбекистонга автомобил импорти қулади
Инфлюенсерларни рекламадан тушган даромадлар учун солиққа тортиш таклиф этилди
Янгиликлар 11:19 · 13.05.2025
Инфлюенсерларни рекламадан тушган даромадлар учун солиққа тортиш таклиф этилди
Ўзбекистон президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади
Янгиликлар 10:44 · 13.05.2025
Ўзбекистон президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади
Кредит карта шартларини таққослаш имкониятини берувчи «Ахборот варақаси» жорий этилади
Молия, Янгиликлар 10:04 · 13.05.2025
Кредит карта шартларини таққослаш имкониятини берувчи «Ахборот варақаси» жорий этилади
Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Миллиардерлар, Янгиликлар 11:45 · 12.05.2025
Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Тадбиркорларга субсидия ажратилади
Янгиликлар 10:25 · 12.05.2025
Тадбиркорларга субсидия ажратилади