Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Миллиардерлар

Илон Маск Россия ОАВни Starlink орқали блоклашдан бош тортди

Маск баъзи ҳукуматлар ундан Россия ахборот ресурсларини тўсиб қўйишни сўраганини маълум қилди.

Фото: «chron.com»

SpaceX асосчиси Илон Маск Starlink тармоғидаги россиялик ахборот манбаларини блоклашдан бош тортди. Бу ҳақда тадбиркор ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.

Маскнинг сўзларига кўра, баъзи мамлакатлар ҳукуматлари унга Россия ахборот ресурсларини блоклаш талаби билан мурожаат қилган. Аммо Украина улар орасида йўқ.

«Агар қурол билан мажбурлашмаса, биз бу ишни қилмаймиз. Сўз эркинлигини мутлақлаштирганим учун кечирасиз», — деб ёзди у.

Аввалроқ Украинада Starlink сунъий йўлдош интернети ишга туширилгани хабар қилинганди. Роскосмос раҳбари Дмитрий Рогозин буни «урушдаги пиар» деб атади.