Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Миллиардерлар

АҚШ Абрамовичга нисбатан санкциялар киритиши мумкин. Нишон — миллиардер саройи

Кўчмас мулк нархи 50 миллион доллардан кўпроққа сотилиши мумкин

Фото: Роман Абрамович

Рокки тоғида жойлашган, россиялик миллиардер Роман Абрамовичга тегишли сарой, агар у Украинадаги урушга жавобан Оқ уй санкциялари остида қолса, АҚШ ҳукумати томонидан музлатилган биринчи активлардан бири бўлиши мумкин. Бу ҳақда CNBC ёзмоқда.

Абрамовичнинг кўплаб глобал кўчмас мулклари орасида Аспен яқинидаги Колорадо штати Сноумассда, 200 гектар майдонда жойлашган 14 минг квадрат метрлик замонавий мега-уй ҳам бор.

Аспен яқинидаги, Роман Абрамовичга тегишли уй.

Лондон, Франция ва Сент-Бартсдаги парки, футбол жамоаси ва улкан уйлари унга Ғарбда обрў-эътибор келтирган россиялик миллиардер 2008 йилда 36,5 миллион долларга мулк сотиб олган.

Маҳаллий брокерларнинг таъкидлашича, кўчмас мулк нархи 50 миллион доллардан кўпроққа сотилиши мумкин ва бу Аспен ҳудудида сотилган иккинчи энг қиммат уйга айланади.

«Бу ақл бовар қилмайдиган ва жуда кам учрайдиган мулк. Менинг кўплаб мижозларим бу ҳақда сўради», — деди Douglas Elliman Real Estate’даги Аспен брокерлик компанияси Saslove & Warwick ҳаммуассиси Райли Уорвик.

Абрамович, шунингдек, Сноумассда 5500 квадрат метрли чалет услубидаги уйга эгалик қилади. Маҳаллий мулк қайдларига кўра, у 2008 йилда уни 11,8 миллион долларга сотиб олган. 

Унинг катта уйи ёнида жойлашган мулк, маҳаллий брокерларнинг фикрига кўра, тоғ ён бағирларига яқин бўлгани учун меҳмон уйи, қаровчилар уйи ёки чанғи уйи бўлиб хизмат қилиши мумкин.