Ўзбекистонда касаначилар билан ишлайдиган тадбиркорларга500 миллиард сўм йўналтирилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Йиғилишда касаначиликни ривожлантириш хотин-қизлар, ногиронлиги бор аҳолини иш билан таъминлаш учун яхши имконият эканлиги таъкидланди.
Шу муносабат билан, касаначилар билан ишлайдиган тадбиркорларга:
- оилавий тадбиркорлик дастуридан 500 миллиард сўм йўналтирилади;
- оладиган кредитлари бўйича Тадбиркорлик жамғармасидан 75 фоизлик кафиллик берилади ҳамда фоиз харажатларининг 10 фоиздан юқори қисми қоплаб берилади.
Касаначиларга эса:
- ўзини ўзи банд қилган фуқаролар каби фақат ижтимоий солиқ тўлаш имконияти берилади;
- олис ҳудудда ишлаётган касаначиларнинг дастлабки 1 ойлик иш ҳақи давлат томонидан қоплаб берилади.
Вилоят ҳокимларига ушбу имкониятлардан фойдаланиб йил якунига қадар 100 минг нафар аҳолининг бандлигини таъминлаш топширилди.


