Асосий мазмунга ўтиш
10август · Душанба USD 11 952,10 ▲ +0,3% EUR 13 779,58 ▲ +0,2% RUB 145,21 ▼ −0,7% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Uzbekistan Airways Тошкентдан Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудига парвозларни кўпайтиради — жадвал

Парвозлар сонининг кўпайтирилишига йўловчилар орасида талаб ортиши сабаб бўлгани маълум қилинди.

Uzbekistan Airways Тошкентдан Нукус, Бухоро, Наманган ва Қарши шаҳарларига парвозлар сонини оширмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Йўловчилар орасида талаб ортиши муносабати билан Uzbekistan Airways 2022 йил 27 июндан Тошкентдан Нукус, Бухоро, Наманган ва Қарши шаҳарларига парвозлар сонини қуйидаги жадвалга мувофиқ оширмоқда:

2022 йил 27 июндан душанба кунлари

HY011/012 Тошкент – Нукус – Тошкент қатнови:

  • Тошкентдан жўнаб кетиш: 07:15
  • Нукусга етиб бориш: 08:55
  • Нукусдан жўнаб кетиш: 09:45
  • Тошкентга етиб бориш: 11:05

2022 йил 28 июндан — сешанба кунлари

HY025/026 Тошкент – Бухоро – Тошкент қатнови:

  • Тошкентдан жўнаб кетиш: 20:00
  • Бухорога етиб бориш: 21:10
  • Бухородан жўнаб кетиш: 22:00
  • Тошкентга етиб бориш: 23:00

2022 йил 30 июндан — пайшанба кунлари

HY095/096 Тошкент – Наманган – Тошкент қатнови:

  • Тошкентдан жўнаб кетиш: 07:15
  • Наманганга етиб бориш: 08:15
  • Намангандан жўнаб кетиш: 09:05
  • Тошкентга етиб бориш: 09:55

2022 йил 1 июлдан — жума кунлари

HY077/078 Тошкент – Қарши – Тошкент қатнови:

  • Тошкентдан жўнаб кетиш: 20:00
  • Қаршига етиб бориш: 21:00
  • Қаршидан жўнаб кетиш: 21:50
  • Тошкентга етиб бориш: 22:50

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайти, Uzbekistan Airways Sales филиали ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.