Асосий мазмунга ўтиш
10август · Душанба USD 11 952,10 ▲ +0,3% EUR 13 779,58 ▲ +0,2% RUB 145,21 ▼ −0,7% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Москвадаги 100 та энг қиммат квартираларнинг нархи пасайди

Москвадаги уйларнинг квадрат метр нархи 2,977 миллион рублни ташкил этди

Фото: TACC

Москвада 2022 йилнинг октябрь ойига келиб пойтахтдаги энг қиммат 100 та хонадоннинг квадрат метри нархи 2,6 фоизга пасайган, бироқ йил бошидан буён 9,8 фоизга қимматлашган.

Intermark Real Estate элита кўчмас мулк агентлиги таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, Москвадаги энг қиммат 100 та квартирада октябрь ойи бошида бир квадрат метр нарх индекси 2,977 миллион рублни ташкил этди. Июнь охиридан бошлаб у 2,6 фоизга камайди. Шу билан бирга, индекс йил давомида 9,8 фоизга, сўнгги тўрт йилда эса 46 фоизга ўсди.

Таъкидланишича, ндекснинг салбий динамикаси охирги марта 2020 йилнинг тўртинчи чорагида кузатилган. Ўшанда пойтахтдаги 100 та энг қиммат квартирадаги бир квадрат метр нархлар 4,3 фоизгач арзонлашган.

«Индекснинг геосиёсий ўзгаришларга муносабати ҳали пандемия бошланган йилдагидек кескин ўзгармади. Ўшанда нархлар икки баравар пасайганди», – дейилади хабарда.

Аввалроқ сафарбарлик туфайли Москвада квартиралар сотуви уч баробарга ошгани ҳақида хабар қилинганди.