Афғонистоннинг айрим вилоятларида қишда ҳаво ҳарорати минус 25 даражагача тушади. Бу ҳақда БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили ўринбосари Рамиз Алекперов маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, қишки совуққа тайёргарлик кўриш саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун 768 миллион доллар керак,
«Йил охиригача яна 614 миллион доллар керак. Биз йил давомида молиялаштириш учун курашдик», — деди Алекперов.
Маълумотларга кўра, тахминан 6 миллион афғон фавқулодда даражадаги озиқ-овқат таъминотидан азият чекмоқда. 2023 йилда Афғонистон аҳолисининг учдан икки қисми (28 миллиондан ортиқ киши) гуманитар ёрдамга муҳтож бўлади.


