Асосий мазмунга ўтиш
10август · Душанба USD 11 952,10 ▲ +0,3% EUR 13 779,58 ▲ +0,2% RUB 145,21 ▼ −0,7% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонда 11 ойда қанча қурилиш ишлари амалга оширилгани маълум бўлди

Бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 5,7 фоизга ошди

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Ўзбекистонда 11 ойда қарийб 115,1 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонда жами 115,1 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Қурилиш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,7 фоизга ошган.

Ўзбекистонда сўнгги 2022 йилда бажарилган қурилиш ишлари ҳажми қуйидагича:

  • 2019 йил январь-ноябрь – 22,8 фоиз
  • 2020 йил январь-ноябрь – 9,9 фоиз
  • 2021 йил январь-ноябрь – 5,9 фоиз
  • 2022 йил январь-ноябрь – 5,7 фоиз