Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 109 та давлатдан қиймати 3,2 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилган.
Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 38,6 фоизга ошган.
2022 йилнинг 11 ойида озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар:
- Қозоғистон – 36,6 фоиз
- Россия – 24,1 фоиз
- Бразилия – 13,9 фоиз
- Беларусь – 4,2 фоиз
- Покистон – 1,8 %
- Эквадор – 1,6 %
- Ҳиндистон – 1,6 %
- Хитой – 1,4 %
- Туркия – 1,4 %
- Индонезия – 1,4 %
- Бошқа давлатлар – 12 %


