Йиллик инфляция 6,4 фоизни ташкил этди

17:22 · 06.08.2026

Ўзбекистонда аҳолининг сўмдаги омонатлари бўйича ставкалар сўнгги беш йилдаги энг паст даражага тушди

14:48 · 06.08.2026

Пулли автомобиль йўлларини ташкил этиш тартиби белгиланди

14:19 · 06.08.2026

Марказий банк биометрик маълумотларни сақлаш бўйича янги талабларни жорий этди

10:12 · 06.08.2026

Ўзбекистонда ярим йилда газ, нефть ва кўмир қазиб олиш сезиларли даражада камайди

17:03 · 05.08.2026

Эндиликда банклар ва микромолия ташкилотлари ўз фаолиятини исломий банк фаолиятига ўзгартириши мумкин

17:03 · 05.08.2026

Ўзбекистон ярим йилда 41 тонна олтин харид қилди

14:06 · 05.08.2026

Ўзбекистон автомобиль бозори июнь ойида ўсди — ИТИМ

10:29 · 05.08.2026

Давлат хизматчилари учун 11 разрядли ягона иш ҳақи тизими жорий этилиши таклиф қилинди

17:45 · 04.08.2026

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш учун тўловнинг энг юқори миқдори белгиланди

15:47 · 04.08.2026

Ўзбекистонда банклар мижозлар мурожаатларининг сабабларини ҳам бартараф этиши шарт бўлади

15:21 · 04.08.2026

Ўзбекистонда валюта биржасидаги савдолар вақти узайтирилади

12:14 · 04.08.2026

Йўлларда тезликни белгиланган меъёрдан соатига 80 км дан оширган ҳайдовчиларни “права”дан маҳрум қилиш таклиф этилди

11:12 · 04.08.2026

Газ етиб бормаган ҳудудларда электр учун имтиёзли тариф жорий қилиниши мумкин

10:11 · 04.08.2026

Ўзбекистонда 2028 йилдан углерод солиғини жорий этиш таклиф қилинди

14:51 · 03.08.2026

Ўзбекистон сўнгги икки ой ичида олтин экспортини тўхтатди

11:25 · 03.08.2026

Ўзбекистонда иқтисодий фаол аҳолининг 48 фоизи норасмий ишламоқда — тадқиқот

9:56 · 03.08.2026

Ўзбекистонда ярим йилда кўчмас мулк савдоси 25 фоизга ошди

9:06 · 01.08.2026

Тадбиркорларга ногирон болаларнинг кундузги парвариши учун субсидия ажратилади

Кундузги парвариш хизматидан фойдаланилган бир кун учун 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган ҳар бир болага БҲМнинг 25 фоизи миқдорида ва 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган ҳар бир болага – 27 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.

Тадбиркорларга ногирон болаларнинг кундузги парвариши учун субсидия ажратилади

«Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2025 йил 1 мартдан тажриба-синов тариқасида босқичма-босқич Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида, 2025 йил 1 октябргача республиканинг қолган ҳудудларида 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади.

Бунда ногиронлиги бўлган болалар кундузги парвариш хизматига уларнинг ота-оналари билан “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ўртасида тузилган ижтимоий шартнома асосида ҳамда Психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан белгиланган тартибда берилган хулосага мувофиқ қабул қилинади.

2025 йил 1 мартдан кундузги парвариш хизматига оид фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

  • кундузги парвариш хизматидан фойдаланилган бир кун учун 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган ҳар бир болага базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида ва 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган ҳар бир болага – 27 фоизи миқдорида субсидия ажратилади;

Бунда вилоятлар марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарлари учун субсидия миқдори 1,1 кўпайтирувчи коэффициентни қўллаш орқали аниқланади.

Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг ногиронлиги бўлган ҳар бир боласи учун юқорида белгиланган субсидия умумий миқдорининг 30 фоизи миқдорида қўшимча маблағ тўлаб берилади.

Шунингдек, кўра, 2027 йил 1 июлгача кундузги парвариш хизматини йўлга қўйган тадбиркорларга Марказий банкнинг асосий ставкасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаси доирасида мебель ва жиҳозлар хариди учун имтиёзли кредитлар ажратилади.

Ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишни ташкил этиш жараёнларини рақамлаштириш мақсадида, қуйидагилар яратилади:

  • 2025 йил 1 мартгача “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида “Кундузги парвариш хизматини бошқариш” ахборот модули ҳамда унинг мобиль иловаси;
  • 2025 йил 1 сентябргача болаларнинг ривожланишида кузатиладиган нуқсонларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида комплекс ижтимоий-тиббий ёрдам билан қамраб олиш, уларда ногиронликнинг олдини олиш ҳамда ногиронлиги бўлган болаларда муваффақиятли ижтимоийлашувни таъминлашга кўмаклашувчи “Болалар саломатлиги” ахборот тизими.

Шунингдек, уч ой муддатда Солиқ кодексига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифлар Ҳукуматга киритилади:

  • давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини 2030 йил 1 январга қадар барча турдаги солиқларни (бундан ижтимоий солиқ мустасно) тўлашдан озод қилиш;
  • ота-онанинг кундузги парвариш хизматларидан фойдалангани учун ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловларини солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритиш.
Йиллик инфляция 6,4 фоизни ташкил этди
Янгиликлар 17:22 · 06.08.2026
Йиллик инфляция 6,4 фоизни ташкил этди
Ўзбекистонда аҳолининг сўмдаги омонатлари бўйича ставкалар сўнгги беш йилдаги энг паст даражага тушди
Янгиликлар 14:48 · 06.08.2026
Ўзбекистонда аҳолининг сўмдаги омонатлари бўйича ставкалар сўнгги беш йилдаги энг паст даражага тушди
Пулли автомобиль йўлларини ташкил этиш тартиби белгиланди
Авто, Янгиликлар 14:19 · 06.08.2026
Пулли автомобиль йўлларини ташкил этиш тартиби белгиланди
Марказий банк биометрик маълумотларни сақлаш бўйича янги талабларни жорий этди
Янгиликлар 10:12 · 06.08.2026
Марказий банк биометрик маълумотларни сақлаш бўйича янги талабларни жорий этди
Ўзбекистонда ярим йилда газ, нефть ва кўмир қазиб олиш сезиларли даражада камайди
Янгиликлар 17:03 · 05.08.2026
Ўзбекистонда ярим йилда газ, нефть ва кўмир қазиб олиш сезиларли даражада камайди
Эндиликда банклар ва микромолия ташкилотлари ўз фаолиятини исломий банк фаолиятига ўзгартириши мумкин
Иқтисодиёт, Янгиликлар 17:03 · 05.08.2026
Эндиликда банклар ва микромолия ташкилотлари ўз фаолиятини исломий банк фаолиятига ўзгартириши мумкин