Ўзбекистонда ипотека облигациялари бўйича биринчи биржа битими амалга оширилди

18:44 · 09.07.2026

Ўзбекистонда кўчмас мулк бозорида фаоллик ошди

17:57 · 09.07.2026

Сенат Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

15:38 · 09.07.2026

Қорақалпоғистондаги махсус майнинг зонаси резидентларини рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди

12:51 · 09.07.2026

Anorbank’ка реклама қонунчилигини бузгани учун жарима қўлланди

11:38 · 09.07.2026

Ўзбекистонда 30 йилдан ошган эски автомобиллар эгалари учун жарима жорий этилмайди

10:34 · 09.07.2026

Ўзбекистонда 1 фоизлик кешбэкни бекор қилиш таклиф қилинди

20:53 · 08.07.2026

Минскда Ўзбекистон Савдо уйи очилди

18:04 · 08.07.2026

ХВЖ Ўзбекистоннинг валюта курсини «сузиб юрувчи» тоифасига ўтказди

17:16 · 08.07.2026

Ўзбекистон ва Япония рақамли технологиялар соҳасида биргаликда мутахассис тайёрлайди

15:30 · 08.07.2026

Ўзбекистон ЯИМ таркибида хизматлар соҳаси энг катта улушга эга бўлди

14:44 · 08.07.2026

Ўзбекистонда замонавий юк автомобиллари импортига божхона имтиёзлари берилади

12:28 · 08.07.2026

BlackRock Ўзбекистонда газни суюқ ёнилғига айлантириш лойиҳасига сармоя киритишни режалаштирмоқда

11:34 · 08.07.2026

Сохта чеклар туфайли миллиардлаб сўмлик кешбэк тўловлари тўхтатилди

10:40 · 08.07.2026

Ўзбекистонда «E-bozor» ягона рақамли платформаси ишга туширилади

16:39 · 07.07.2026

IT Park резидентларининг ходимлари учун солиқ имтиёзлари узайтирилади

15:46 · 07.07.2026

Ўзбекистонда энди жарима майдончасидан автомобилни олиб чиқишга рухсат QR-код орқали берилади

12:47 · 07.07.2026

Ўзбекистон жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги 19 баробарга ўсди, ташқи қарз ўзгармади

11:35 · 07.07.2026

Кредитни сўндириш усуллари: аннуитет ва дифференциал тўлов усулларининг фарқи нимада?

Банкдан кредит олсангиз, албатта, у бўйича ойлик тўловларни амалга оширишингиз зарур бўлади. Кредит бўйича ойлик тўловлар икки усулда амалга оширилиши мумкин: ҳар ой бир хил суммада ёки суммасидан келиб чиқиб бўлинган миқдорларда тўловларни амалга ошириш. Булар аннуитет ёки дифференциал тўлов усуллари деб аталади. Ҳар бирини алоҳида батафсил кўриб чиқамиз.

Кредитни сўндириш усуллари: аннуитет ва дифференциал тўлов усулларининг фарқи нимада?

Аннуитет тўлов усули бу нима?

Кредитни сўндиришнинг аннуитет усули бу кредитни сўндиришнинг шундай усулики, унда сиз банкка кредит бўйича тўловлар графигига асосан ҳар ой бир хил миқдордаги суммани ўтказиб боришингиз лозим бўлади. Сиз узоқ муддатга кредит олсангиз, биринчи ойларда тўловларнинг катта қисмини фоиз тўловлари ташкил этади. Асосий қарз аста-секинлик билан қисқариб боради.

Дейлик, сиз 10 000 000 сўм миқдорида 6 ой муддатга йиллик 23 фоиз асосида кредит олмоқчисиз.

Кредит бўйича ойлик тўлов суммаси 1 780 240,71 сўмни ташкил этади.

Ҳар ойда кредитни сўндириш суммаси ва фоиз тўловларининг нисбати ўзгариб боради. Биринчи ойда сиз 191 666,67 сўм миқдорида асосий қарзни тўлайсиз. Сўнгги ойда эса асосий қарз бўйича тўлов 1 746 761,13 сўмни ташкил қилади, фоиз тўловлари эса бор-йўғи 33 479,59 сўм бўлади.

Сиз банкка тўлайдиган умумий кредит миқдори 10 681 444,29 сўм бўлади.

Агар кредит муддати узоқроқ бўлса, кредитни сўндириш давомида асосий қарз суммаси ва фоиз тўловларининг нисбати ўзгаради. Худди шу мисолни шартларини бироз ўзгартирган ҳолда кўриб чиқамиз:

Дейлик, сиз 10 000 000 сўм миқдорида кредит олмоқчисиз. Аммо, 6 ойга эмас, энди 2 йилга (24 ойга), 23 фоиз асосида. Ушбу шартларда:

  • Ойлик тўловлар миқдори 523 733,06 сўмни ташкил этади.

Биринчи ойда сиз 332 066,39 сўм миқдорида асосий қарз бўйича тўловларни ва 191 666,67 сўм миқдорда фоиз тўловларини амалга оширасиз биринчи ойда умумий тўлов миқдорининг деярли ярмини фоиз тўловлари ташкил қилади, сўнгги ойда эса фоиз бўйича тўлов бор-йўғи 9 849,44 сўмга тенг бўлади.

Сиз банкка тўлайдиган умумий кредит миқдори 12 569 593,45 сўм бўлади.

Кредитни сўндиришнинг дифференциал усули бу нима?

Кредитни сўндиришнинг дифференциал усули бу кредитни сўндиришнинг шундай усулики, унга кўра ҳар ой асосий қарз бўйича бир хил сумма тўлаб борилади, фоиз тўловлари эса кредит қолдиғи камайиб бориши билан бирга аста-секин камайиб боради.

Биринчи ойларда тўловлар миқдори энг юқори бўлади ва ҳар ой кичрайиб боради. Сўнгги ойда тўлов миқдори биринчи ойга нисбатан анча кам бўлади.

10 000 000 сўм миқдорида 6 ойга 23 фоиз асосида кредит. Кредитни сўндиришнинг дифференциал усулида ойлик тўловлар миқдори қуйидагича бўлади:

Ҳар ойлик тўлов суммалари бир-биридан фарқланади. Шундай қилиб, биринчи ойда тўлов 1 855 707,76 сўмни ташкил этади ундан 189 041,10 сўм фоиз тўловлари. Сўнгги (6) ой учун тўлов миқдори 1 698 173,52 сўмга тенг бўлади ундан фақатгина 31 506,85 сўм фоиз тўловлари.

Сиз банкка тўлашингиз зарур бўлган умумий сумма 10 672 146,12 сўмга тенг.

Муддат узайтирилган тақдирда, масалан, 24 ойга, биринчи тўлов ҳажми 605 707,76 сўмни ташкил этади, шундан 189 041,10 сўм фоиз тўловлари. Сўнгги ойда (24) тўлов ҳажми 424 805,94 сўмга тенг бўлади ундан 8 139,27 сўм фоиз тўловларига тенг.

Кредит муддати икки йил бўлганда, банкка тўланиши зарур бўлган сумма 12 398 721,46 сўмни ташкил этади.

Икки тўлов усулининг фарқи нимада?

10 000 000 сўмлик кредит бўйича тўловларни икки хил усулда амалга оширишни солиштириш натижасида хулоса қилиш мумкинки, дифференциал тўлов усули аннуитетга нисбатан 6 ой ва 2 йил муддат учун мос равишда 9 297,82 сўмга ва 170 871,99 сўмга фойдалироқ.

Демак, кредитни аннуитет ва дифференциал усулда сўндиришни таққослайдиган бўлсак, шартлар бир хил бўлганида биринчи ҳолатда тўловлар миқдори бирмунча кўп бўлади.

Ушбу тўлов усулларининг афзалликлари ва камчиликлари

Кредитни сўндиришнинг аннуитет усули:

+ сиз ҳар ой қанча миқдорда тўлов амалга оширишингизни аниқ биласиз. Кредит мажбурияти бўйича ўз харажатларингизни билган ҳолда, бюджетингизни янада аниқ режалаштира олишингиз мумкин.

– биринчи тўловлар таркибида фоиз тўловлари катта қисмни ташкил этади.

Кредитни сўндиришнинг дифференциал усули:

+ муддатнинг сўнгги ойларида кредит бўйича тўлов миқдори камайиб боради, чунки, асосий қарз ва фоиз тўловлари мос равишда камайиб боради.

– кредит бўйича тўловларнинг бошида катта молиявий босим.

Ўзбекистонда ипотека облигациялари бўйича биринчи биржа битими амалга оширилди
Янгиликлар 18:44 · 09.07.2026
Ўзбекистонда ипотека облигациялари бўйича биринчи биржа битими амалга оширилди
Ўзбекистонда кўчмас мулк бозорида фаоллик ошди
Янгиликлар 17:57 · 09.07.2026
Ўзбекистонда кўчмас мулк бозорида фаоллик ошди
Сенат Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
Янгиликлар 15:38 · 09.07.2026
Сенат Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
Қорақалпоғистондаги махсус майнинг зонаси резидентларини рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди
Янгиликлар 12:51 · 09.07.2026
Қорақалпоғистондаги махсус майнинг зонаси резидентларини рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди
Anorbank’ка реклама қонунчилигини бузгани учун жарима қўлланди
Янгиликлар 11:38 · 09.07.2026
Anorbank’ка реклама қонунчилигини бузгани учун жарима қўлланди
Ўзбекистонда 30 йилдан ошган эски автомобиллар эгалари учун жарима жорий этилмайди
Янгиликлар 10:34 · 09.07.2026
Ўзбекистонда 30 йилдан ошган эски автомобиллар эгалари учун жарима жорий этилмайди