Аҳолини рўйхатга олиш: Нега муҳим ва қандай ўтади?

8:34 · 06.12.2025

Россия Марказий банки хорижга пул ўтказмалари бўйича чекловларни бекор қилади

17:33 · 05.12.2025

Алишер Темиров GHWP’нинг Регулятор органлари бўйича раис ўринбосари лавозимига сайланди

13:51 · 05.12.2025

Робин Зенг — дунёдаги энг катта батарея империясини қурган қишлоқ боласи

11:18 · 05.12.2025

Ўзбекистонда болаларга банк карталарини очишда муаммолар юзага келяптими?

16:05 · 04.12.2025

Wildberries Ўзбекистонда 142 млн долларлик йирик логистика марказини очади

12:31 · 04.12.2025

Ўзбекистон олтиннинг энг йирик харидорларидан бири бўлди

17:56 · 03.12.2025

ҚҚС тушумларининг бир қисмини ҳудудлар бюджетига ўтказилиши мумкин

15:12 · 03.12.2025

Ўзбекистоннинг узоқ муддатли кредит рейтинглари яхшиланди

11:20 · 03.12.2025

Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллалар 2 млрд сўмгача рағбатлантирилади

12:00 · 02.12.2025

Манбалар: “Humans” қарзлари бўйича вазият кутилганидан оғирроқ

10:52 · 02.12.2025

Ўзбекистонликлар тўлаётган солиқлари нималарга сарфланаётганини кузатиши мумкин бўлади

9:04 · 02.12.2025

Ўзбекистонда инфляция кетма-кет иккинчи ой кўп йиллик энг паст кўрсаткични янгилади

15:24 · 01.12.2025

Ўзбекистонликларга маош оладиган банкни танлаш ҳуқуқи берилади

11:08 · 01.12.2025

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақаларни оширишга қанча пул ажратилади?

10:12 · 01.12.2025

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 44 млрд долларга яқинлашди

9:08 · 01.12.2025

Ўзбекистонда кўчмас мулк ва автотранспорт учун ижара тўлови энг кам ставкалари оширилиши мумкин

14:03 · 28.11.2025

Марказий банк ҳузурида стартап лойиҳаларни молиялаштирадиган венчур фонд ташкил этилади

11:03 · 28.11.2025

Биржада AI-92 бензинининг нархи арзонлаштирилди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бухорода ишлаб чиқарилган AI-92 русумли 1 литр бензиннинг биржа савдоларидаги нархи 9400 сўмгача арзонлаштирилганини маълум қилди.

Биржада AI-92 бензинининг нархи арзонлаштирилди

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилган AI-92 русумли 1 литр бензиннинг биржа савдоларидаги нархи 9400 сўмгача арзонлаштирилди, дея хабар берди «Ўзбекнефтгаз».

Компания қайд этишича, биржада бензиннинг 1 тоннаси бошланғич нархи биринчи босқичда 12 млн 881 минг сўмдан 12 млн 628 минг сўмга туширилган. Бу 1 литр AI-92 русумидаги автобензиннинг биржадаги бошланғич нархи 9 400 сўм дегани.

«Ўзбекнефтгаз ички бозорни ривожлантириш ва истеъмолчилар манфаатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида юқори октанли ёқилғи нархларини босқичма-босқич пасайтириш ишларини давом эттиради», — дейилади компания хабарида.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекнефтгаз» компанияси сентябрь ойидан AI-80 маркали бензин ишлаб чиқаришдан воз кечиши хабар қилинганди.

Масала тарихи

AI-80 бензинини ишлаб чиқаришни тўхтатиш режалари ҳақида камида 2020 йилдан бери айтилмоқда, бироқ расмийлар бу вазифани бажаришни доимо кечиктирган.

2024 йил бошида Энергетика вазирлиги AI-92 ва ундан юқори маркали бензин ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳисобига 2026 йилгача AI-80 бензинидан воз кечиш режалари ҳақида хабар берган эди. Шу билан бирга, юқори октанли бензин маркаларига акциз солиғи ставкаларини пасайтириш таклиф қилинди.

Кейинроқ президент бош вазирга 2025 йилдан бошлаб Аи-80 («Евро-2» стандарти) дан узил-кесил воз кечиш масаласини ҳал қилишни топширди.

Бироқ президентнинг сентябрдаги қарорида 2028 йилдан бошлаб «Евро-4» стандартидан паст бўлган мотор ёқилғисидан фойдаланиш ва сотишни босқичма-босқич чеклаш тўғрисида сўз борганди. Хусусан, бунинг учун Аи-80 ишлаб чиқарувчи Бухоро ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводлари чуқур модернизация қилинади ҳамда «Евро-2» ва «Евро-3» стандартларидаги ёқилғини импорт қилиш тақиқланади.

«Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати модернизация учун вақт керак бўлишини таъкидлаган. «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида „Евро-4“ ва ундан юқори бензинга ўтиш учун вақт керак. [2024 йил] охиригача лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилади, шундан сўнг у Вазирлар Маҳкамасига киритилади. Лойиҳани тўлиқ якунлаш учун 30−32 ой керак бўлади», — дейилади компания хабарида.

Президентнинг «Ўзбекистон-2030» стратегияси доирасида Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш йили (2025 йил) давлат дастурини амалга ошириш тўғрисидаги фармони билан 2025 йил охиригача Аи-80 бензинидан фойдаланиш ва сотишни чеклаш учун «барча куч ва ресурсларни сафарбар қилиш» топширилди.

Аҳолини рўйхатга олиш: Нега муҳим ва қандай ўтади?
Янгиликлар 8:34 · 06.12.2025
Аҳолини рўйхатга олиш: Нега муҳим ва қандай ўтади?
Россия Марказий банки хорижга пул ўтказмалари бўйича чекловларни бекор қилади
Янгиликлар 17:33 · 05.12.2025
Россия Марказий банки хорижга пул ўтказмалари бўйича чекловларни бекор қилади
Алишер Темиров GHWP’нинг Регулятор органлари бўйича раис ўринбосари лавозимига сайланди
Янгиликлар 13:51 · 05.12.2025
Алишер Темиров GHWP’нинг Регулятор органлари бўйича раис ўринбосари лавозимига сайланди
Робин Зенг — дунёдаги энг катта батарея империясини қурган қишлоқ боласи
Миллиардерлар, Янгиликлар 11:18 · 05.12.2025
Робин Зенг — дунёдаги энг катта батарея империясини қурган қишлоқ боласи
Ўзбекистонда болаларга банк карталарини очишда муаммолар юзага келяптими?
Янгиликлар 16:05 · 04.12.2025
Ўзбекистонда болаларга банк карталарини очишда муаммолар юзага келяптими?
Wildberries Ўзбекистонда 142 млн долларлик йирик логистика марказини очади
Янгиликлар 12:31 · 04.12.2025
Wildberries Ўзбекистонда 142 млн долларлик йирик логистика марказини очади