Ўзбекистонликлар ойлик даромадини кўпроқ нималарга сарфлайди?

18:57 · 21.08.2025

Кредит битими тузиш тақиқланган шахслар реестрини юритиш тартиби белгиланди

17:11 · 21.08.2025

Марказий банк тижорат банкларига киберхавфсизлик бўйича минимал талабларни белгилади

11:44 · 21.08.2025

Солиқ текширувини ўтказишда мобил видеокамерадан фойдаланиш мажбурий бўлади

16:36 · 20.08.2025

Тадбиркорларга мобил тўлов иловаларининг ҳаммасига ўтадиган универсал QR-код берилади

15:27 · 20.08.2025

Қайси банклар микроқарзлар тақдим этмоқда?

15:13 · 20.08.2025

Президент хомашё ва бутловчи қисмлар учун тарифларни қайта кўриб чиқиш топшириғини берди

14:12 · 20.08.2025

Банкларда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш хизмати ташкил этилади

20:31 · 19.08.2025

Ўзбекистонда 2000 га яқин хонанда даромади тўғрисида солиқ декларацияси тўлдирди

19:29 · 19.08.2025

2025 йил биринчи ярмида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 5,1 фоизгача пасайди

14:04 · 19.08.2025

Ота-оналарга контракт тўловлари учун солиқ имтиёзини қўллашда ёш чегараси бекор қилинди

12:09 · 18.08.2025

Уй-жой ва автомобиль бозори сўнгги икки йилликдаги энг юқори фаолликни кўрсатди

9:45 · 18.08.2025

Техник дунё титани — Ларри Эллисон. Миллиардернинг муваффақият йўли

16:15 · 15.08.2025

Марказий банк кредит олувчилар учун чек-лист жорий этишни таклиф қилмоқда

11:58 · 15.08.2025

АИ-80 бензини нархи яна қимматлашди

9:26 · 15.08.2025

ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилганларга тўловлар учун QR код бўлиши мажбурий этиб белгиланди

15:53 · 14.08.2025

Жаҳон банки: Ўзбекистон юқори даромадли давлатлар даражасига 100 йилдан кейин чиқиши мумкин

12:08 · 14.08.2025

Бизнес аҳолидан кўра нархларнинг ўсишини кўпроқ кутмоқда — Марказий банк сўрови

16:18 · 13.08.2025

Марказий банк тижорат банкларига киберхавфсизлик бўйича минимал талабларни белгилади

Ўзбекистон Маркзий банки банкларга ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик бўйича минимал талабларни тасдиқлади. Банклар рискларни бошқариш тизимини жорий этишлари ва жиддий ҳодисалар ҳақида дарҳол регуляторга хабар беришлари шарт. IT инфратузилмаси ва хавфсизлик тизимларини аутсорсинг фирмаларга топшириш тақиқланди.

Марказий банк тижорат банкларига киберхавфсизлик бўйича минимал талабларни белгилади
Фото: Марказий банк

Ўзбекистон Марказий банки 18 август куни тижорат банкларининг ахборот ва киберхавфсизлигига доир минимал талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлади.

Низом билан тижорат банкларига бутун фаолияти давомида ўз тизимлари ва ресурсларида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш мажбурияти юклатилди.

Банклар ва уларнинг филиалларида (жумладан, амалиёт бошқармалари ва банк хизматлари марказларида) ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш хизматини ташкил этиш топширилди. Ушбу хизмат ўз ваколати доирасида қуйидаги вазифаларни амалга ошириши кўзда тутилган:

  • маълумотларнинг сақланишини назорат қилиш;
  • ахборот активларида ахборотни муҳофаза қилиш тизимларини қўллаш жараёнида банк сирига оид ва бошқа конфиденциал маълумотлар четга чиқишининг олдини олиш чораларини кўриш, шу билан бирга, конфиденциал, шу жумладан, банк сирини ташкил этувчи ва шахсга доир маълумотларнинг сақланишини назорат қилиш;
  • ахборот активларида ахборотдан рухсатсиз фойдаланишга уринишлар бўлганлиги, унга бошқача шаклда аралашилгани аниқланганда ҳамда тизимнинг ишлаш қоидалари бузилганда мазкур тизимдаги ахборотни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини кўриш;
  • ахборот активларига нисбатан амалга ошириладиган кибертаҳдидлар ва ҳужумларни аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўриш;
  • ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда ахборот активларида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш чораларини кўриш учун талабларни белгилаш;
  • ахборот тизимларида тўхташ, авария ҳолатлари, киберхавфсизлик ҳодисаси ҳамда нохуш ҳодиса содир бўлганда тизимларни қайта тиклаш жараёнида иштирок этиш ва ахборот тизимларининг тўлиқ ишчи ҳолатига келишини назорат қилиш ва бошқалар.

Марказий банк, шунингдек, тижорат банкларига ахборот хавфсизлиги соҳасида ички сиёсатни ишлаб чиқиш ва қабул қилишни топширди.

Банкларга ўз ИТ инфратузилмасини, шунингдек, ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш тизимларини бошқариш, назорат қилиш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш вазифаларини шартнома асосида ишлайдиган компанияларга (аутсорсинг) топшириш тақиқланди.

Банкнинг ахборот активлари, ахборотни ҳимоялаш воситалари, маълумотлар базалари ва серверлари банкнинг асосий ва захира маълумотларини қайта ишлаш марказларида жойлаштирилиши лозим. Ушбу марказлар ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш талабларига қатъий риоя этиши, шунингдек, махфий ахборот, шу жумладан банк сирини ташкил этувчи маълумотлар чиқиб кетишининг олдини олиши шарт. Улар банк биносида, унинг филиалларида, МБнинг булутли технологиялар асосида ташкил этилган маълумотлар марказида ёки давлат маълумотлар марказларида ташкил этилиши мумкин.

Ахборот активларини фавқулодда вазиятлардан (ёнғин, зилзила, сув тошқини ва бошқалардан) ҳимоя қилиш учун банклар асосий марказдан камида 50 км узоқликда маълумотларни қайта ишлашнинг захира марказини ташкил этишлари шарт.

Бундан ташқари, банклар тизимлардаги хатоликлар ва ташқи салбий таъсирлар натижасида юзага келиши мумкин бўлган ахборот ва киберхавфсизлик хатарларини бошқариш тизимини яратишлари лозим. Бажарилган ишлар даражаси Марказий банк томонидан юритиладиган рейтинг ахборот тизимида акс эттирилади.

Банк хавфсизлик билан боғлиқ жиддий ҳодисалар тўғрисида Марказий банкка ва ваколатли давлат органларига дарҳол хабар бериши шарт.

Ҳужжат 20 ноябрдан кучга киради.

Ўзбекистонликлар ойлик даромадини кўпроқ нималарга сарфлайди?
Молия, Янгиликлар 18:57 · 21.08.2025
Ўзбекистонликлар ойлик даромадини кўпроқ нималарга сарфлайди?
Кредит битими тузиш тақиқланган шахслар реестрини юритиш тартиби белгиланди
Янгиликлар 17:11 · 21.08.2025
Кредит битими тузиш тақиқланган шахслар реестрини юритиш тартиби белгиланди
Марказий банк тижорат банкларига киберхавфсизлик бўйича минимал талабларни белгилади
Янгиликлар 11:44 · 21.08.2025
Марказий банк тижорат банкларига киберхавфсизлик бўйича минимал талабларни белгилади
Солиқ текширувини ўтказишда мобил видеокамерадан фойдаланиш мажбурий бўлади
Янгиликлар 16:36 · 20.08.2025
Солиқ текширувини ўтказишда мобил видеокамерадан фойдаланиш мажбурий бўлади
Тадбиркорларга мобил тўлов иловаларининг ҳаммасига ўтадиган универсал QR-код берилади
Янгиликлар 15:27 · 20.08.2025
Тадбиркорларга мобил тўлов иловаларининг ҳаммасига ўтадиган универсал QR-код берилади
Қайси банклар микроқарзлар тақдим этмоқда?
Янгиликлар 15:13 · 20.08.2025
Қайси банклар микроқарзлар тақдим этмоқда?