Ўзбекистонда биринчи чоракда кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳажми камайди

15:44 · 01.05.2026

Ўзбекистон олти ойдан бери хорижга олтин сотмаяпти

12:30 · 01.05.2026

“Олтин экспорт қилинмагани иқтисодиётга бевосита салбий таъсир кўрсатмайди” — Марказий банк раиси

10:13 · 01.05.2026

Экополиция томонидан «Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»га 16 бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди

17:53 · 30.04.2026

Апрел ойида сўм курси қандай ўзгарди?

16:44 · 30.04.2026

Ўзбекистонда депозит ставкалари сўнгги 4 йиллик минимумгача пасайди

11:06 · 30.04.2026

Банкларга мижозларга шикастланган банкнота бериш тақиқланди

10:02 · 30.04.2026

Миллий инвестиция жамғармаси Тошкент ва Лондонда IPO бошланганини эълон қилди

13:45 · 29.04.2026

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

10:56 · 29.04.2026

Ўзбекистонда банк карталари ва криптоҳамён маълумотларини бошқаларга берганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

10:34 · 29.04.2026

Ўзбекистонда ўртача ойлик 7 млн сўмга яқинлашди

16:17 · 28.04.2026

Ўзбекистонда валюта операциялари қоидалари янгиланди

11:48 · 28.04.2026

Ўзбекистон уй-жой бозори эскроу ҳисобварақлар жорий этилиши арафасида рекордни янгилади

10:37 · 28.04.2026

Умумий овқатланиш соҳаси учун ҚҚС ноль ставкаси бўйича ҳали қарор қабул қилинмади — Солиқ қўмитаси

14:53 · 27.04.2026

Humo карталари бўйича SMS-хабарномалар нархи ўзгармайдиган бўлди

12:23 · 27.04.2026

Тошкентда кўчмас мулкка қилинган инвестиция ўзини қанчалик оқлайди?

10:47 · 27.04.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:54 · 25.04.2026

Президент туман банкирларини сунъий интеллектга ўқитиш бўйича топшириқ берди

16:23 · 24.04.2026

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта косметологлар хизматидан эҳтиёт бўлишга чақирди

Таҳлилларга кўра, ҳозир мамлакатда 147 та нодавлат тиббиёт ташкилоти тиббий косметология ихтисослиги бўйича фаолият юритиш учун лицензия олган. Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич – Тошкент шаҳрида, яъни 94 та. Шунга қарамай, баъзи гўзаллик салонлари, хусусий клиникалар томонидан ҳеч қандай ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлмаган сертификатлар билан бундай хизматларни кўрсатиш ҳолатлари кундан-кунга кўпайиб бормоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта косметологлар хизматидан эҳтиёт бўлишга чақирди

Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқлар ёки айрим гўзаллик салонлари пешлавҳаларида аёллар сартарошхонаси, маникюр, педикюр хизматлари рўйхатида косметолог муолажалари билан боғлиқ эълонларга ҳам тез-тез кўзимиз тушмоқда. Терини ортиқча ёғлардан тозалаш, пилинг, юз массажи, лазерли эпиляция, ботокс, мезотерапия каби муолажа турларини таклиф этаётган бундай «ишбилармон»лар хизматидан фойдаланаётган опа-сингиллар ҳам кам эмас.

Ўз навбатида, сўнгги пайтларда хотин-қизлар юз қисмида ўтказилган айрим амалиётлар нохуш ҳолатларга олиб келаётгани билан боғлиқ мурожаатлар кўпаяётгани — факт!

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, юздаги нуқсонларни бартараф этаман, деб косметолог ҳузурига борган, бироқ тузалиш ўрнига кутилмаган муаммони орттириб олган аёлларнинг ижтимоий тармоқлардаги эътирозли чиқишлари ҳам кузатиляпти.

Хўш, ушбу мурожаатлар қанчалик асосли? Ҳақиқий вазият қандай?

Таҳлилларга кўра, ҳозир мамлакатда 147 та нодавлат тиббиёт ташкилоти тиббий косметология ихтисослиги бўйича фаолият юритиш учун лицензия олган. Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич – Тошкент шаҳрида, яъни 94 та.

Энди улар сафига оддий гўзаллик салонлари ҳамда тиббиёт ташкилоти мақомига эга бўлмаган косметология муассасаларини ҳам қўшиб ҳисобласак, бу миқдор янада ортади.

Шунга қарамай, баъзи гўзаллик салонлари, хусусий клиникалар томонидан ҳеч қандай ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлмаган сертификатлар билан бундай хизматларни кўрсатиш ҳолатлари кундан-кунга кўпайиб бораётгани ачинарлидир.

Ўрганишлар давомида аниқланишича, тиббий косметология ихтисослиги бўйича тиббий хизмат кўрсатиш учун лицензияга эга нодавлат тиббиёт ташкилотлари фаолиятида юқоридаги келтирилгани сингари нохуш ҳолатлар учрамаган.

Ҳуқуқ-тартибот идораларига келиб тушаётган мурожаатлар асосан лицензия ва дипломсиз фаолият олиб бориш натижасида келиб чиққан асоратлар ҳамда ножўя таъсирларга дахлдордир. Сабаби, лицензиясиз ишлаш — сертификатланмаган маҳсулот ва тиббий анжомларни қўллаш, физиология ҳамда анатомия асосларини билмасликни англатади.

Оддий гўзаллик салонлари ёки тиббиёт ташкилоти ҳисобланмайдиган турли косметология марказларида тегишли маълумотга эга бўлмаган шахслар тиббий косметология билан шуғулланаётгани бу муаммоларнинг бош омилидир, — дейди Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Улуғбек Сабиров.

Улар тегишли ҳужжатлар асосида косметология хизматини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳисобдан ўтиб, фаолият олиб бораётган фуқаролардир. Ушбу косметологлар шифокор бўлмаганликлари учун улар фаолиятини назорат қилиш соғлиқни сақлаш органларининг ваколатида эмас.

Шу боис, мазкур йўналишдаги ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Тиббий косметологик хизматлар кўрсатиш тартиби тўғридаги Низом ва уни тасдиқлаш ҳақидаги буйруқ ишлаб чиқилган.

Таъкидланишича, бу ҳужжат асосида давлат тиббиёт муассасалари томонидан алоҳида тиббий косметологик хизматлар кўрсатиш тартиби ҳамда шифокор-косметологларга қўйилган талаблар белгиланган.

Айни пайтдаги мавжуд ҳолат ва фуқаролардан бўлаётган мурожаатларни эътиборга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги огоҳлантиради:

  • Тиббий косметология хизматидан фойдаланмоқчи бўлсангиз, албатта, тегишли давлат тиббиёт муассасаси ёки шу ихтисослик бўйича тиббий фаолиятга лицензия олган нодавлат тиббиёт ташкилотларига мурожаат қилинг.
Ўзбекистонда биринчи чоракда кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳажми камайди
Янгиликлар 15:44 · 01.05.2026
Ўзбекистонда биринчи чоракда кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳажми камайди
Ўзбекистон олти ойдан бери хорижга олтин сотмаяпти
Янгиликлар 12:30 · 01.05.2026
Ўзбекистон олти ойдан бери хорижга олтин сотмаяпти
“Олтин экспорт қилинмагани иқтисодиётга бевосита салбий таъсир кўрсатмайди” — Марказий банк раиси
Янгиликлар 10:13 · 01.05.2026
“Олтин экспорт қилинмагани иқтисодиётга бевосита салбий таъсир кўрсатмайди” — Марказий банк раиси
Экополиция томонидан «Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»га 16 бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди
Янгиликлар 17:53 · 30.04.2026
Экополиция томонидан «Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»га 16 бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди
Апрел ойида сўм курси қандай ўзгарди?
Янгиликлар 16:44 · 30.04.2026
Апрел ойида сўм курси қандай ўзгарди?
Ўзбекистонда депозит ставкалари сўнгги 4 йиллик минимумгача пасайди
Янгиликлар 11:06 · 30.04.2026
Ўзбекистонда депозит ставкалари сўнгги 4 йиллик минимумгача пасайди