Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш режалаштирилмоқда

15:45 · 10.09.2025

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси мўтадиль даражада ортмоқда

11:37 · 10.09.2025

«Энг хавфли ҳисобварақ-фактураларни қизил қилиб кўрсатиб қўямиз» — Шерзод Кудбиев

17:44 · 09.09.2025

Вилоятларда Ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек ва Ибн Сино мактаблари филиаллари ташкил этилади

14:39 · 09.09.2025

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари тарихда илк бор 50 млрд доллардан ошди

10:58 · 09.09.2025

Ўзбекистонда август ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси маълум қилинди

16:25 · 08.09.2025

Тошкент бозорларидаги арзонлаштирилган ярмаркалар камералар орқали назорат қилинади

12:26 · 08.09.2025

Электрон ҳисоб-фактураларда рискларни баҳоловчи тизим ишга туширилмоқда

10:41 · 08.09.2025

Ўзбекистонда исмни машинага рақам қилиб қўйиш мумкин бўлади

14:12 · 06.09.2025

Сёрфингдан миллиардерликка: Ник Вудманнинг GoPro орқали эришган муваффақият ҳикояси

12:33 · 05.09.2025

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида уй-жой нархларининг арзонлашиши тезлашди

11:11 · 05.09.2025

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҚҚС нол ставкага туширилади

10:02 · 05.09.2025

Автомобиллар нархларини «мақбуллаштириш ва тартибга солиш» бўйича таклифлар ишлаб чиқилади

17:54 · 04.09.2025

«Пойтахт банк»ка янги бошқарув раиси вазифасини бажарувчи тайинланди

14:21 · 04.09.2025

Банкларда кредит ажратиш бўйича коррупция хавфи юқорилиги маълум қилинди

10:38 · 04.09.2025

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 43,4 млрд долларга етди

17:15 · 03.09.2025

Олтин нархи биринчи марта 3600 доллардан ошди

15:11 · 03.09.2025

Ўзбекистонда уй-жойни ҚҚС билан харид қилишда кешбэк жорий этилиши мумкин

9:07 · 03.09.2025

Электрон ҳисоб-фактураларда рискларни баҳоловчи тизим ишга туширилмоқда

Тизим ҚҚСни суиистеъмол қилишнинг одатий схемаларини, солиқни сунъий равишда қоплаш учун бир кунлик компаниялар ва қалбаки ҳужжатлардан фойдаланишни аниқлайди.

Электрон ҳисоб-фактураларда рискларни баҳоловчи тизим ишга туширилмоқда

Солиқ қўмитаси синов тариқасида қўшилган қиймат солиғи тўловчилар учун электрон ҳисобварақ-фактураларни бериш бўйича рискларни баҳолашнинг янги тизимини ишга туширди.

Таъкидланишича, тизим реал вақт режимида яратилган ҳар бир ЭҲФни таҳлил қилади ва унга автоматик равишда хавф даражасини белгилайди. Агар эҳтимолий бузилиш белгилари аниқланса, етказиб берувчининг ҳолати харидорга кўрсатилади.

Агар сотувчи томонидан чиқарилган ЭҲФ қизил рангда бўлса, бу харидор ҚҚСни кредит сифатида талаб қила олмаслигини англатади. Қўмитанинг таъкидлашича, бу — шерикларни танлашга ва битимнинг эҳтимолий солиқ оқибатларини ҳисобга олишга онгли ёндашиш имконини беради.

Тизим ҚҚСни суиистеъмол қилишнинг одатий схемаларини, шу жумладан, солиқни сунъий равишда қоплаш учун бир кунлик компаниялар ва қалбаки ҳужжатлардан фойдаланишни аниқлаш мақсадида «бир қатор мезонлар» асосида ишлаб чиқилган. Бундай ҳуқуқбузарликлар ва шубҳали операциялар мисоллари Солиқ қўмитаси веб-сайтида эълон қилинган.

ЭҲФнинг юқори хавф даражаси солиқ тўловчиларнинг ўзига таъсир қилмайди. Ҳозирги босқичда тизим мажбурлов чораларисиз тест режимида ишламоқда. У муваффақиятли якунланса, тизимни солиқ маъмурчилиги амалиётига жорий этиш кўзда тутилган.

Тест даврида Солиқ қўмитаси томонидан ҚҚС кредитларини ноқонуний олган 149 та корхона аниқланди. Қўмита матбуот хизмати июль ойида амалга оширилган шубҳали операция бўйича мисол келтирди. Унга кўра, «Альфа» корхонаси (номи ўзгартирилган) чорвачилик хўжалиги сифатида июль ойида рўйхатдан ўтиб, фаолиятини бошлаган.

Тадбиркор сифатидаги илк шартномасига кўра, салкам 1 трлн сўм, аниқроғи 896 млрд сўмлик (ҚҚС — 96 млрд сўм) қора металл реализацияси бўйича ЭҲФ расмийлаштирган.

«Бета» МЧЖ (номи ўзгартирилган) асосий фаолияти чакана савдо бўлгани ҳолда, ЭҲФ орқали 225 млрд сўмлик (ҚҚС — 27 млрд сўм) қурилиш материалларини реализация қилган, бироқ ушбу маҳсулотлар амалда кирим қилинмаган.

Шунингдек, расман рўйхатдан ўтган ходимлари ва асосий воситалари мавжуд эмаслигига қарамай, воситачилик асосида пахта толасини қайта ишлаш хизматлари бўйича 11 млрд сўмлик (ҚҚС — 1,2 млрд сўм) бир нечта ЭҲФ расмийлаштирган.

Қўшимча қилинишича, тизимнинг тўлиқ режимда жорий этилиши бундай операцияларни ўз вақтида аниқлаб, бюджетга зарар етказилишининг олдини олиш имконини беради.

Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш режалаштирилмоқда
Янгиликлар 15:45 · 10.09.2025
Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси мўтадиль даражада ортмоқда
Янгиликлар 11:37 · 10.09.2025
Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси мўтадиль даражада ортмоқда
«Энг хавфли ҳисобварақ-фактураларни қизил қилиб кўрсатиб қўямиз» — Шерзод Кудбиев
Янгиликлар 17:44 · 09.09.2025
«Энг хавфли ҳисобварақ-фактураларни қизил қилиб кўрсатиб қўямиз» — Шерзод Кудбиев
Вилоятларда Ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек ва Ибн Сино мактаблари филиаллари ташкил этилади
Янгиликлар 14:39 · 09.09.2025
Вилоятларда Ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек ва Ибн Сино мактаблари филиаллари ташкил этилади
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари тарихда илк бор 50 млрд доллардан ошди
Янгиликлар 10:58 · 09.09.2025
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари тарихда илк бор 50 млрд доллардан ошди
Ўзбекистонда август ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси маълум қилинди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 16:25 · 08.09.2025
Ўзбекистонда август ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси маълум қилинди