Ўзбекистонда инфляция даражаси пасайди

17:02 · 02.10.2025

Ўзбекистонда микроқарз фоиз ставкаси пасайиб, автокредит нархи ошди

12:47 · 02.10.2025

Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш бошланди

11:44 · 02.10.2025

Ижтимоий карта орқали харид қилинган товарлар бўйича ҚҚСни қайтариш соддалаштирилади

12:19 · 30.09.2025

Ўзбекистон 2025 йил саккиз ойида ким билан нимани савдолашди?

10:36 · 30.09.2025

Олтин нархи рекорд даражада ошди

14:07 · 29.09.2025

Банкларда муаммоли кредитлар миқдори камайди

11:47 · 29.09.2025

2025 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 6,7 фоизга ўсиши кутилмоқда

11:59 · 26.09.2025

Тошкентда уй-жой нархини пасайтириш учун уй-жой кооперативларини жорий этиш таклиф қилинди

8:57 · 26.09.2025

Нега Ўзбекистонда кредит фоизлари юқори?

15:12 · 25.09.2025

Марказий банк ривожланган мамлакатларнинг давлат облигацияларини сотиб олмоқчи

10:34 · 25.09.2025

Тошкентда уй-жой учун субсидия суммасини ошириш таклиф этилмоқда

18:00 · 24.09.2025

Ўзбекистонда олтин нархи йил бошидан буён 32 марта рекордни янгилади

15:23 · 24.09.2025

Доллар сўмга нисбатан нега арзонлашяпти?

10:11 · 24.09.2025

Норасмий даромадга эга мижозларга берилган ипотека кредитлари қайта молиялаштирилади

12:31 · 23.09.2025

Ўзбекистонда банк омбудсмани ташкил этилиши мумкин

9:13 · 23.09.2025

Ўзбекистонга олиб кириладиган транспортларни экологик сертификатлаш бекор қилинади

13:37 · 22.09.2025

Энг катта олтин захирасига эга давлатлар қайсилар?

12:35 · 22.09.2025

Энг катта олтин захирасига эга давлатлар қайсилар?

Жаҳон олтин кенгашининг 2025 йил II чораги бўйича маълумотларига кўра, энг кўп олтин захирасига эга давлатлар рўйхатида АҚШ 8 133 тонна билан етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларни Германия, Италия ва Франция эгаллади. Ўзбекистон эса 367,6 тонна қимматбаҳо металл захираси билан 16-ўринда.

Энг катта олтин захирасига эга давлатлар қайсилар?

Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Counsil) сентябр ойи бошида эълон қилган ҳисоботга кўра, ТОП-10 энг катта олтин захирасига эга давлатлар қуйидагича:

2025 йил иккинчи чорагида АҚШнинг олтин захиралари 8 133,46 тоннани ташкил этди. Бу кўрсаткич биринчи чоракдаги билан бир хил. 2000–2025 йилларда АҚШ захиралари ўртача 8 134 тонна атрофида бўлган. Энг юқори кўрсаткич 2001 йилнинг III чорагида (8 149,05 тонна), энг пасти эса 2005 йилнинг III чорагида қайд этилган.

2. Германия

Германиянинг олтин захиралари 2025 йил II чорагида бироз камайиб, 3 350 тоннани ташкил этди. Биринчи чоракда бу кўрсаткич 3 351 тонна эди. 2000–2025 йилларда мамлакат захиралари ўртача 3 398 тонна бўлган.

3. Италия

Италияда олтин захиралари барқарор бўлиб қолмоқда. 2025 йилнинг I ва II чоракларида ҳам 2 451 тоннани ташкил этди. 2000 йилдан буён кўрсаткич деярли шу атрофда сақланиб келмоқда.

4. Франция

Франциянинг олтин захиралари ҳам 2025 йил II чорагида 2 437 тонна бўлиб, аввалги чоракдагидек қолди.

5. Россия

Россиянинг олтин захиралари II чоракда 2 329 тоннани ташкил этди. Бу кўрсаткич биринчи чоракдагидан фарқ қилмади. 2000–2025 йилларда Россия захиралари ўртача 1 181 тонна бўлган.

6. Хитой

Хитойнинг олтин захиралари тахминан 2 279 тонна. Бу катта кўрсаткич саналса-да, мамлакатнинг умумий халқаро захираларидаги улуши катта эмас — атиги 6,8 фоиз.

7. Швейцария

Швейцария кичик давлат бўлишига қарамай, унда 1 040 тонна олтин захираси мавжуд. Мамлакат молиявий марказ сифатида аҳамиятга эга ҳамда тарихан нейтрал сиёсат юритиши билан машҳур. Бу омиллар унинг олтин захираларида муҳим аҳамият касб этади.

8. Ҳиндистон

Ҳиндистоннинг олтин захиралари 2025 йилда рекорд даража — 880 тоннани ташкил этди. 2000–2025 йилларда бу кўрсаткич ўртача 531 тонна атрофида бўлган. Энг паст кўрсаткич 2001 йил II чорагида — 357,75 тонна қайд этилган.

9. Япония

Япониянинг олтин захиралари 846 тонна. Бу ҳам Хитой каби мамлакат умумий захираларида катта улушни ташкил этмайди — атиги 6,9 фоиз.

10. Туркия

Туркия 637 тонна олтин захираси билан кучли ўнталикни якунлади. Бу ерда олтиннинг умумий захиралардаги улуши юқори — 44,3 фоиз.

Ўзбекистон кўрсаткичи

WGC маълумотларига кўра, Ўзбекистон 363,9 тонна олтин захираси билан давлатлар орасида 16-ўринда. Бироқ ҳисоботда Халқаро валюта жамғармаси ҳам субъект сифатида киритилган ва у 2 814 тонна олтин билан 3-ўринда қайд этилган. Шу боис, умумий рўйхатда Ўзбекистон 17-ўринни эгаллади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон умумий захиралар таркибида олтин улуши жуда юқори бўлган давлатлардан бири. Бу кўрсаткич 79,3 фоизни ташкил этади. Захиралар таркибида олтин улуши 70 фоиздан юқори бўлган давлатлар қаторида АҚШ, Германия, Италия, Франция, Ливан, Венесуэла ва Боливия ҳам бор.

Нима учун олтин муҳим?

Олтин марказий банклар захираларининг муҳим қисми ҳисобланади. У хавфсизлик, ликвидлик ва даромадлилик каби асосий хусусиятларга эга — бу эса марказий банклар учун асосий инвестиция мақсадлари ҳисобланади. Шу боис, тарих давомида қазиб олинган олтиннинг қарийб 20 фоизи марказий банклар қўлида тўпланган.

Жаҳон олтин кенгаши ушбу бозор сегментини яхшироқ тушуниш учун маълумотларни эълон қилади. Улар Халқаро валюта жамғармаси (IMF IFS) статистикаси асосида тузилади ва унда марказий банклар ҳамда бошқа расмий институтларнинг олтин харид ва сотуви, шунингдек, олтиннинг халқаро захиралардаги улуши кузатиб борилади.

Ўзбекистонда инфляция даражаси пасайди
Янгиликлар 17:02 · 02.10.2025
Ўзбекистонда инфляция даражаси пасайди
Ўзбекистонда микроқарз фоиз ставкаси пасайиб, автокредит нархи ошди
Молия, Янгиликлар 12:47 · 02.10.2025
Ўзбекистонда микроқарз фоиз ставкаси пасайиб, автокредит нархи ошди
Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш бошланди
Янгиликлар 11:44 · 02.10.2025
Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш бошланди
Ижтимоий карта орқали харид қилинган товарлар бўйича ҚҚСни қайтариш соддалаштирилади
Янгиликлар 12:19 · 30.09.2025
Ижтимоий карта орқали харид қилинган товарлар бўйича ҚҚСни қайтариш соддалаштирилади
Ўзбекистон 2025 йил саккиз ойида ким билан нимани савдолашди?
Янгиликлар 10:36 · 30.09.2025
Ўзбекистон 2025 йил саккиз ойида ким билан нимани савдолашди?
Олтин нархи рекорд даражада ошди
Янгиликлар 14:07 · 29.09.2025
Олтин нархи рекорд даражада ошди