Марказий банк кредит шартномалари сабаб барча тижорат банкларини огоҳлантирди

12:17 · 09.10.2025

Ўзбекистонда кутилаётган инфляция йиллик энг паст кўрсаткичга етди

10:16 · 09.10.2025

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари яна рекордни янгилаб қарийб 55 млрд долларга етди

14:57 · 08.10.2025

Ўзбекистонда электромобиль импорти рекорд даражада ошди

13:29 · 08.10.2025

Ўзбекистонда нарх-наво ошиши бўйича кутилмалар камайди

10:05 · 08.10.2025

Ўзбекистонда таклиф этилаётган ойликлар кескин пасайди

12:16 · 07.10.2025

Чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режими жорий этилади

11:13 · 07.10.2025

Доллар курсининг пасайиши уй-жойлар ижара нархларига таъсир қилди

10:06 · 07.10.2025

ҚҚСнинг ноль ставкаси қўлланиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхати тасдиқланди

16:22 · 06.10.2025

Ўзбекистон августда 2 тонна олтин сотиб олди

14:38 · 06.10.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бериш тартибини сезиларли қатъийлаштиришни таклиф қилди

9:21 · 06.10.2025

Насия савдо бозори иштирокчилари учун Ахлоқ кодекси ишлаб чиқилди

10:48 · 04.10.2025

Марказий банк истеъмолчилар ҳуқуқини бузган 3 та банкни жаримага тортди

14:58 · 03.10.2025

Биринчи ярим йилликда Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 72,2 млрд долларга етди

11:51 · 03.10.2025

Ўзбекистонда инфляция даражаси пасайди

17:02 · 02.10.2025

Ўзбекистонда микроқарз фоиз ставкаси пасайиб, автокредит нархи ошди

12:47 · 02.10.2025

Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш бошланди

11:44 · 02.10.2025

Ижтимоий карта орқали харид қилинган товарлар бўйича ҚҚСни қайтариш соддалаштирилади

12:19 · 30.09.2025

Марказий банк кредит шартномалари сабаб барча тижорат банкларини огоҳлантирди

Айрим тижорат банклари қарздорга ўзгарган кредитни қайтариш жадвалини «қарздорнинг сўровига асосан берилади», деб кредит шартномаларига шарт киритиш амалиёти кузатилмоқда.

Марказий банк кредит шартномалари сабаб барча тижорат банкларини огоҳлантирди
Фото: Марказий банк

Сўнгги вақтларда айрим тижорат банклари томонидан расмийлаштириб берилган кредитни қайтариш жадвалида кўрсатилган кредит бўйича тўловларни амалга ошириш саналари ва муддатлари ёки оралиқ кредит тўловларининг миқдорлари кредитдан фойдаланиш давомида ўзгарган тақдирда, қарздорга ушбу ўзгарган кредитни қайтариш жадвалини «қарздорнинг сўровига асосан берилади», деб кредит шартномаларига шарт киритиш амалиёти кузатилмоқда.

«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 66-моддасига мувофиқ, кўрсатиладиган банк хизматларининг шартлари ва қиймати ҳақидаги ахборотни мижозга тақдим этишни рад қилишга йўл қўйилмаслиги, банклар кредит бериш қандай шартлар асосида амалга оширилаётгани ҳақида мижозга ахборот бериши кераклиги белгиланган.

Шунингдек, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 6-моддасида ижрочи истеъмолчига ўзи реализация қилаётган хизматлар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шартлиги, 21-моддасида эса шартноманинг истеъмолчи ҳуқуқларини чеклаб қўядиган талаблари ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши қайд этилган.

«Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида»ги низомнинг 121-бандига асосан банк истеъмолчига банк хизматини кўрсатиш тўғрисида шартнома имзоланган кунда шартноманинг битта асл нусхасини тақдим этиши керак.

Таъкидлаш лозимки, кредитни қайтариш жадвали кредит шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланади ва қарздор учун муҳим аҳамиятга эга маълумотларни — кредит қолдиғи, асосий қарз ва фоиз бўйича тўлов миқдорлари ҳамда уларнинг амалга оширилиш саналарини ўз ичига олади. Шу билан бирга, кредитни қайтариш жадвалидаги ўзгаришлар — бу кредит шартларининг ажралмас қисми ҳисобланади.

Бунда, истеъмолчига кредитни қайтариш жадвалини янгидан расмийлаштириб берилмаслиги қарздор тўлов миқдорини ва санаси ҳақида хабардор бўлмаслиги натижасида қарздорликни ўз вақтида ва тўлиқ сўндирмаслик хатарлари юзага келиши, бу эса ортиқча фоизлар ҳисобланишига, жарималар қўлланишига, кредит тарихи салбий томонга ўзгаришига, шунингдек банк ва қарз олувчи ўртасида низолар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

Юқорида қайд этилган қонунчилик талабига кўра, кредит шартномасини бир нусхасини қарздорга бериш — бу банкнинг мажбурияти. Шу боис, истеъмолчининг сўровидан қатъий назар истеъмолчи учун муҳим бўлган маълумотлар (кредит қолдиғи, тўловни амалга ошириш санаси, асосий ва фоиз қарзи бўйича тўлов миқдорлари) акс эттирилган кредитни қайтаришни актуал жадвали банклар томонидан тақдим этилиши таъминланиши лозим.

Марказий банк тижорат банклари кредит шартномасини тузишда устунлик кучига эга бўлиб, кредит шартномаларига жавобгарликни ўзидан олиб, истеъмолчига юклаган ҳолда истеъмолчиларни ҳуқуқларини чекловчи шартларни (талабларни) киритилишини қонунчилик талабларига зид деб ҳисоблайди.

Шу муносабат билан,

  • барча тижорат банкларидан: кредит шартномаларига бундай шартларни киритиш амалиётини тўхтатиш ва аввал тузилган кредит шартномаларига бундай шартни бекор қилишга доир ўзгартириш киритиш орқали бартараф этишни; кредитни қайтариш
  • жадвалида кредит қолдиғи, тўловни амалга ошириш санаси, асосий ва фоиз қарзи бўйича тўлов миқдорларига доир ҳар қандай ўзгаришлар бўлган тақдирда, банк қарздорга янгиланган жадвални тақдим этилишини таъминлаш талаб этилади.
Марказий банк кредит шартномалари сабаб барча тижорат банкларини огоҳлантирди
Янгиликлар 12:17 · 09.10.2025
Марказий банк кредит шартномалари сабаб барча тижорат банкларини огоҳлантирди
Ўзбекистонда кутилаётган инфляция йиллик энг паст кўрсаткичга етди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 10:16 · 09.10.2025
Ўзбекистонда кутилаётган инфляция йиллик энг паст кўрсаткичга етди
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари яна рекордни янгилаб қарийб 55 млрд долларга етди
Янгиликлар 14:57 · 08.10.2025
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари яна рекордни янгилаб қарийб 55 млрд долларга етди
Ўзбекистонда электромобиль импорти рекорд даражада ошди
Авто, Янгиликлар 13:29 · 08.10.2025
Ўзбекистонда электромобиль импорти рекорд даражада ошди
Ўзбекистонда нарх-наво ошиши бўйича кутилмалар камайди
Янгиликлар 10:05 · 08.10.2025
Ўзбекистонда нарх-наво ошиши бўйича кутилмалар камайди
Ўзбекистонда таклиф этилаётган ойликлар кескин пасайди
Янгиликлар 12:16 · 07.10.2025
Ўзбекистонда таклиф этилаётган ойликлар кескин пасайди