Сохта долларни қандай аниқлаш мумкин?

10:57 · 10.12.2025

Пулли йўллар Қозоғистон бюджетига 79 млрд тенге олиб келди

17:55 · 09.12.2025

Ўзбекистон Марказий банки бир ойда 500 млн доллардан ортиқ АҚШ облигацияларини харид қилди

13:35 · 09.12.2025

Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони кескин кўпайди

11:19 · 09.12.2025

Ўзбекистонда қайси ҳудуд аҳолиси кўпроқ қарз олмоқда?

10:12 · 09.12.2025

Аҳолини рўйхатга олиш: Нега муҳим ва қандай ўтади?

8:34 · 06.12.2025

Россия Марказий банки хорижга пул ўтказмалари бўйича чекловларни бекор қилади

17:33 · 05.12.2025

Алишер Темиров GHWP’нинг Регулятор органлари бўйича раис ўринбосари лавозимига сайланди

13:51 · 05.12.2025

Робин Зенг — дунёдаги энг катта батарея империясини қурган қишлоқ боласи

11:18 · 05.12.2025

Ўзбекистонда болаларга банк карталарини очишда муаммолар юзага келяптими?

16:05 · 04.12.2025

Wildberries Ўзбекистонда 142 млн долларлик йирик логистика марказини очади

12:31 · 04.12.2025

Ўзбекистон олтиннинг энг йирик харидорларидан бири бўлди

17:56 · 03.12.2025

ҚҚС тушумларининг бир қисмини ҳудудлар бюджетига ўтказилиши мумкин

15:12 · 03.12.2025

Ўзбекистоннинг узоқ муддатли кредит рейтинглари яхшиланди

11:20 · 03.12.2025

Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллалар 2 млрд сўмгача рағбатлантирилади

12:00 · 02.12.2025

Манбалар: “Humans” қарзлари бўйича вазият кутилганидан оғирроқ

10:52 · 02.12.2025

Ўзбекистонликлар тўлаётган солиқлари нималарга сарфланаётганини кузатиши мумкин бўлади

9:04 · 02.12.2025

Ўзбекистонда инфляция кетма-кет иккинчи ой кўп йиллик энг паст кўрсаткични янгилади

15:24 · 01.12.2025

Сохта долларни қандай аниқлаш мумкин?

Долларнинг ҳақиқийлигини бир қарашда аниқлаш қийин, қалбаки пуллар эса бозорда тобора кўпайиб бормоқда. Айниқса, кўчмас мулк савдосида, туристик павилионларда ва экспорт ёки импорт билан ишлайдиганлар шундай хавф билан кўп тўқнашадилар.

Сохта долларни қандай аниқлаш мумкин?

Агар яқин кунларда сиз бирор мулк, дейлик автомобил, уй сотиш ниятида бўлсангиз ёки нақд шаклдаги бошқа йирик ҳисоб-китобларни режалаштираётган бўлсангиз, долларнинг ҳақиқийлигини қандай текшириш кераклигини билишингиз муҳим ва биз бу борада билганларимизни сиз билан бўлишамиз.

Ҳақиқийми, сохта эмасми?

Айирбошлаш ёки савдода кўп гувоҳи бўлганимиз 50 ёки эски намунадаги 100 номиналдаги АҚШ доллари билан муомала қилинганда аксар ҳолларда “Сохта эмасми?” деб хазил аралаш савол сўралади. Бунинг сабаби Ўзбекистонга хориждан кирган сохта валюталар қаторида мамлакатимизда ҳам пулни қалбакилаштириш билан боғлиқ жиноятлар сонининг кўплиги.

Сохта пуллар асосан ранглар политраси кам ишлатилган купюраларда кўпроқ учрайди, лекин жаҳон амалиёти шуни кўрсатадики, валюта бирликлари номинали қанча катталашган сари, ҳимоя элементлари сони кўпайиб бораверади.

Сохта хорижий валюталар кўпинча давлатларга контрабанда йўллари билан, қўл багажи ҳисобланган “почта”лар ёрдамида ёки қалбакисини ҳақиқийсига сотиш орқали муомалага киритилади. Бундай ноқонуний фаолиятнинг аксар сабаби – осон пул топиш илинжидаги нафс ҳисобланади.

Долларни текшириш усуллари

Банкда. Долларларнинг ҳақиқийлигини банкда текшириш – энг оддий ва қулай усул. Долларни текшириш хизмати аслида мутлақо бепул ва чекловларсиз, лекин ҳар бир тижорат банки – бу борада қандай сиёсат юритишни мустақил ҳал қилади. Биз бир неча банклар билан боғланганимизда маълум бўлдики, хизмат кўп банкларда хавфсизлик ва бошқа мижозларни куттириб қўймаслик мақсадида йўлга қўйилмаган.

Махсус компаниялар. Долларнинг ҳақиқийлигини текшириш учун нафақат банклар, балки ихтисослашган хизмат компаниялари ҳам мавжуд. Уларда мижоз сўровига биноан мулк сотуви жараёнида нотариус биносига бориш хизмати ҳам мавжуд бўлиб, хизмат кўпинча умумий сумманинг 0,1% эвазига тақдим этилади.

Аппарат ижараси. Долларнинг ҳақиқийлигини текшириш учун ускунани сотиб олишга катта сумма сарфлашни хоҳламаганлар учун ижарага олиш имконияти мавжуд. Тошкентдаги “Малика” бозорида бундай ускуналарни кунига 100-150 минг сўмга ижарага олиш ҳам мумкин. Бу, масалан, квартира ёки автомобил сотиб олишда бир марталик текширишлар учун қулай вариант бўлиши мумкин.

Мутахассислар хизматлари. Купюраларнинг ҳақиқийлигини текшириш бўйича махсус ўқитилган мутахассислар ҳам мавжуд. Улар одатда савдо-сотиқ битимлари учун таклиф қилинади ва транзакциянинг хавфсизлигини таъминлайди. Уларнинг хизматлари нархи текширилаётган пуллар миқдорига қараб, купюра учун 300 дан 500 сўмгача бўлиши мумкин.

Банкоматларда текшириш. Банкоматларда купюрани алмаштириш учун киритиб, операцияни бекор қилиш мумкин. Банкомат пулни қабул қилганда унинг қалбаки эканини текширади. Агар банкнота ҳақиқий бўлса, ичкарига ўтади, қалбаки бўлса, ўтмайди. Бу усул кичик миқдордаги пулларни текшириш учун қулай бўлади.

Текшириш учун аппарат сотиб олиш. Агар долларларни тез-тез текшириш зарурати туғилса, купюраларни санаш ва ҳақиқийлигини текшириш учун махсус аппарат сотиб олиш мақсадга мувофиқ бўлади. Одатда оддий ҳисоблагичлар ичида қалбаки пулни аниқлаш учун ўрнатилган сенсорлар мавжуд, нархлари эса ўртача 1 миллион сўм атрофида.

Уй шароитида текшириш

Юқорида қайд этилган сохта валюталарни текшириш усулларидан ташқари, энг оммалашган усул – визуал текширишдир. Бунда қабул қилиб олинаётган ҳар қандай валюта бирлиги уни чиқарган Марказий банкнинг йўриқномалари асосида текширилади. Намуналарни билиш сохта пуллардан ҳимояланишнинг энг осон усули ҳисобланади. Буни 100 АҚШ доллари мисолида кўриб чиқамиз.

1. Сув белгиси. 2004 йилги АҚШ Федерал резерв валютаси ёруғликка тутилганда, иккала томондан кўринади.

2. Ранги ўзгарувчи бўёқ. 10, 20, 50 ва 100 долларлик купюраларда ранги ўзгарувчи бўёқ мавжуд бўлиб, у 45 даража букилганда ранги мисдан яшилга ўзгаради. 2004 йилги 100 долларликда “Сиёҳдондаги қўнғироқ” тасвири ўзгаради.

3. Ҳимоя ипи. 1 ва 2 долларлик купюралардан ташқари, ҳар бир банкнотда шаффоф вертикал ип ўрнатилган. Ушбу ипда банкнотнинг номинал қиймати мавжуд ва фақат ёруғликка тутилганда кўринади.

4. 3D хавфсизлик тасмаси. 100 лик купюрада қоғозга кўк лента ўрнатилган. Агар сиз купюрани олдинга ва орқага эгсангиз, қўнғироқлар ва 100 рақамининг тасвирлари турли томонга силжийди.

5. Федерал резерв банкноталаридаги серия рақамининг биринчи ҳарфи ушбу сериянинг чиқарилган йилини англатади: E = 2004, G = 2004А, I = 2006, J = 2009, L = 2009А.

6. Федерал захира тизими индикаторлари: Федерал резерв тизимининг 12 та тарқатувчи банкларидан бирига мос келадиган алфавит-рақамли белги.

7. Банкнотдаги ҳарфлар ва рақамларнинг жойлашуви

8. Олд томонни билдирувчи рақам

Сохта эмас, шикастланган

Марказий банк маълумотига кўра, ҳақиқий банкнотлар банкларда “муомалага яроқли”, “эскирган” ва “тўловга яроқсиз” тоифаларига ажратилади.

Муомалага яроқли” даражасига эга бўлиш учун банкнотга ёзилган ёзув (бўёқ)лар жойи банкнот умумий ҳажмининг 5 фоизидан кўп бўлмаслиги; йиртилган, тешилган жойининг диаметри 1 см.дан ошмаслиги ҳамда ранги кескин тарзда ўзгармаган бўлиши зарур.

Эскирган” банкнотларга эса юқоридаги талабларга жавоб бера олмайдиган пуллар киради. Улар тўловга яроқли ҳисобланади. Шу боис улар савдо нуқталарида қабул қилиниши шарт. Фарқи шуки, “эскирган” пуллар банкларда қабул қилингач, қайта муомалага чиқарилмайди.

Тўловга яроқсиз” – банкнот юзасининг 55 фоизидан кам қисми сақланиб қолган пуллар ҳисобланади ва улар савдо шохобчаларида қабул қилинмайди. Агар “тўловга яроқсиз” пул тоифасига мансуб бўлмаса, уларни банкларда ҳеч қандай муаммосиз алмаштириб олиш мумкин.

Хорижий валюталарни алмаштириш жараёнида банклар қалбаки бўлмаган, лекин шикастланган долларни қабул қилганда комиссия ҳақи олади. Чунки улар ҳам долларни янгисига алмаштириш жараёнида инкасса, суғурта, баъзида экспертиза учун, хорижий банк комиссия харажатлари учун ҳақ тўлайдилар.

Қалбакилаштириш қонунга мувофиқ тақиб қилинади

Бу танланланган кичик сарлавҳа ҳаммамизга “Абдуллажон” филмини эслатиб юборади. Ҳа, нафақат сўмни, балки исталган хориж валютасини қалбакилаштириш қонунга мувофиқ жазоланади. 2025 йил сентябр ойида Kun.uz ёритган бир ҳолатда Туркиядаги тўйдан териб олинган 1700 доллар сохта пул учун воситачига 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Савдо жараёни ёки айирбошлаш бўлишидан қатъи назар, валюталар чўнтагингизга киришидан олдин уни текшириш керак. Агар бирон-бир шубҳа бўлса, пулни олмаган маъқул. Борди-ю қўлингизга аллақачон шубҳали банкнот тушган бўлса, у билан тўлов қилмаганингиз афзал. Чунки сохта пулнинг сиздан қабул қилиб олингани ҳақида ички ишлар органларига хабар етса, вақтингиз камида вазиятни орган ҳодимларига узоқ тушунтиришга кетади.

Пулнинг қалбаки бўлиши мумкинлигига шубҳангиз бўлса, уни банк орқали айирбошлаш яхши фикр эмас. Чунки ҳақиқатан ҳам қалбаки бўлиб чиқса, банк айирбошлаш шохобчаси банкнотани сизга қайтариб бермайди ва ички ишлар органига мурожаат қилади.

ИИВ ҳузуридаги эксперт-криминалистика маркази сохта долларни аниқлаш (валюта экспертизаси), доллар билан боғлиқ ҳужжатларни текшириш, валюта жиноятларида криминалистик далилларни таҳлил қилиш, банкомат (терминал)лардаги доллар операцияларига боғлиқ экспертизани ташкил этишда ваколатли органлардан бири ҳисобланади.

Қоидага кўра, қонунни билмаслик жазодан озод қилмайди. Хоссатан, сохта пул муомаласи билан ҳам. Ўзбекистон Жиноят кодексининг 176-моддасига мувофиқ, қалбаки пул ёки акциз маркасини ясаш ва/ёки уларни ўтказиш жинояти учун 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

Сохта долларни қандай аниқлаш мумкин?
Янгиликлар 10:57 · 10.12.2025
Сохта долларни қандай аниқлаш мумкин?
Пулли йўллар Қозоғистон бюджетига 79 млрд тенге олиб келди
Авто, Янгиликлар 17:55 · 09.12.2025
Пулли йўллар Қозоғистон бюджетига 79 млрд тенге олиб келди
Ўзбекистон Марказий банки бир ойда 500 млн доллардан ортиқ АҚШ облигацияларини харид қилди
Янгиликлар 13:35 · 09.12.2025
Ўзбекистон Марказий банки бир ойда 500 млн доллардан ортиқ АҚШ облигацияларини харид қилди
Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони кескин кўпайди
Янгиликлар 11:19 · 09.12.2025
Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони кескин кўпайди
Ўзбекистонда қайси ҳудуд аҳолиси кўпроқ қарз олмоқда?
Янгиликлар 10:12 · 09.12.2025
Ўзбекистонда қайси ҳудуд аҳолиси кўпроқ қарз олмоқда?
Аҳолини рўйхатга олиш: Нега муҳим ва қандай ўтади?
Янгиликлар 8:34 · 06.12.2025
Аҳолини рўйхатга олиш: Нега муҳим ва қандай ўтади?